Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
концепциялари.
Дастлабки иқтисодий назариялар капитализмнинг бошланғич даврига тўғри келади (XV-XVII асрлар). Бу даврда меркантилистлар жамият бойлиги муомала соҳасида яратилади, миллат бойлиги эса пул миқдори билан аниқланади деган фикрни илгари суришади. Меркантилизм – бу иқтисодий назариядаги биринчи илмий мактаб бўлиб, унинг машҳур намоѐндаларидан бири Томас Мен ҳисобланади (1571-1641 й.). Меркантилизм капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврига хос бўлиб, савдо буржуазия манфаатларини ифода этади. Меркантилизмга икки хусусият хосдир: 1) бойлик пул билан ифодаланади (давлат қанча кўп пулга эга бўлса, у шунча бадавлат ҳисобланади) 2) давлат хокимияти ѐрдамида пул бойликларини жамғаришга эришиш мумкин. Ушбу мактаб намоѐндалари мамлакатга олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ўртасидаги фарқнинг (актив савдо баланси) юқорилиги билан давлат бойлиги ошади ва давлат актив савдо балансида сиѐсий ишларни олиб бориши зарур деб ҳисоблашади. Давлат мамлакатдан товарларни олиб чиқишни рағбатлантириш ва мамлакатга товарлар олиб киришни чеклаш, баъзи товарларни эса олиб кирилишини таъқиқлаш билан протекционизм сиѐсатини юритиши лозим. Бунда қуйидаги тамойил олға сурилади: чет элдан арзон баҳога сотиб олиш, бошқа давлатларга қимматроқ сотиш. «Сиѐсий иқтисод» атамаси француз меркантилисти А.Монкреттоннинг 1615 йилда нашр қилинган «Сиѐсий иқтисод трактлари» китобида илмий муомалага киритилган эди. Меркантилистлар биринчи бўлиб истеъмол қийматини эмас, балки алмашинув қийматини бойлик деб эълон қилдилар. Кейинги иқтисодий мактаб физиократлар эди. Ушбу мактабнинг энг кўзга кўринган намоѐндаси – Ф.Кэне (1694-1774 й.). Унинг хизмати: физиократлар муомала соҳасини тахлил этишдан ишлаб чиқаришни тахлил этишга томон бурилиш ясади. Фақат улар қишлоқ хўжалиги билан чегараланишди. Кене эквивалент айирбошлаш таълимини олға сурди ва савдодаги айирбошладан хеч қандай бойлик яратилмаслигини ва айирбошлаш хеч нарса ишлаб чиқарилмаслигини исботлади. Ф.Кэне «табиий тартибланиш» ҳолатини, яъни бозор нархининг беқарор тебраниши, эркин рақобат ва баъзи ҳолларда давлат аралашуви 34 асосида иқтисодиѐтни ривожлатиришни олға сурди. Физиократлар иқтисодий ривожланиш ўзида табиий жараѐнни намоѐн қилиши, қонунларга амал қилиниши ва одамлар таъсиридан ҳоли бўлишини лозим деб билишди. Бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорлар синфини вужудга келиши ва мустахкамланиши билан тавсифланади. Иқтисодиѐтни ривожланишида давлатнинг аралашуви ушбу мактаб нуқтаи назарида, яъни меркантилизмни иқтисодий либерализм ғояси билан алмашиниш оқибатида тадбиркорлик фаолиятини чекланган ва иқтисодиѐтга давлатнинг аралашувини салбий баҳолаган. Бу ғоя А.Смит ва Д.Рикардоларнинг илмий ишларида асосланган. Улар классик сиѐсий иқтисод мактаби асосчилари бўлиб, қийматининг меҳнат назариясини яратди, капиталнинг мазмунини ва қўшилган қиймат назариясини ѐритиб берди. Иқтисодиѐтни ривожланишида давлатнинг роли хусусидаги уларнинг қарашлари давлатнинг аралашуви иқтисодий ривожланишни секинлаштиради деган фикрдан келиб чиқади. Адам Смитнинг ―Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида‖(1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиѐтнинг ўзини ўзи тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай аралашувсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. А. Смит ғояси қуйидагича: «Бозор иқтисодиѐти ўзини-ўзи бошқаришга мослашган, унинг асосида қандай қилиб кўпроқ файда олишга ҳаракат қилиш билан боғлиқ «кўринмас қўл» - шахсий манфаат ѐтади». Смит хулосасига кўра, иқтисодиѐтни тартибга солишда давлатнинг аралашуви олиб ташланса, иқтисодиѐт самарали амал қилади ва бозор бутунлай эркин бўлмоғи лозим. Д.Рикардо, Ж.Б.Сей, Д.Миль, А.Маршаллар А.Смит ғоясининг давомчилари бўлиб, улар иқтисодий либерализм ғояси илгари суришди ва ҳозирги кунга қадар замонавий иқтисодчилар томонидан ижобий баҳоланмоқда (неоклассик йўналиш). Классиклар жами талаб ва жами таклиф мутаносиблигини ўзларига хос талқин этишди. Улар: жами таклифнинг ўзгариши унга мос жами талабни ўзгаришини юзага келтиради деган фикрдан келиб чиқишади. Бу Сей қонунида ўз аксини топади, яъни таклиф этилган товар унга мос равишда талабни келтириб чиқаради, бу эса талаб ва таклиф ўртасидаги юзага келадиган фарқларни бартараф этади. Олдиндан ишлаб чиқаришнинг ўрни 35 йўқолади. Товар ишлаб чиқаришнинг ўсиши, иш ҳақларини ошишига олиб келади, бунинг натижасида таклифга мос равишда талаб ҳам ошади. Ҳақиқатда эса барча даромадлар товарларга айирбошланилмади. Жамғариш юзага келади ва жамғарилган пул миқдори инвестицияга ҳар доим ҳам тенг бўлмайди. Классиклар жами талаб ва жами таклифга боғлиқ ҳолда нархнинг тебраниши барча бозорларни, шу ўринда меҳнат бозорини ҳам, ресурслар бозорини ҳам барқарорлаштиради деб ҳисоблашди. Бироқ иқтисодий инқирозларнинг кескинлашуви оқибатида асосан 1929-1933 йиллардаги, классик иқтисодий либерализм назариясини заиф эканлигини кўрсатди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling