Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг 
вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди: 
- хусусий мулкни эркинлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш; 
- бозор иқтисодиѐти учун маъмурий ва молиявий инфратузилмаларни 
яратиш; 
- нархларни эркинлаштириш; 
- саноат сиѐсатини асослаш ва амалга ошириш, инвестициялар, 
иқтисодиѐтни янгилаш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш учун 
бозор шароитларини яратиш; 
- жаҳон бозори учун иқтисодиѐтнинг очиқлигини таъминлаш; 
- макроиқтисодий аҳволни бошқариш, оқилона бюджет-солиқ ва пул-
кредит сиѐсатни амалга ошириш; 


29 
-иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солиш бўйича марказий, ҳудудий 
ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- ижтимоий, таълим инфратузилмалари ва меҳнат бозорини вужудга 
келтириш; 
- ҳукуматнинг бозор иқтисодиѐтини маъмурий тартибга солиш 
қобилиятини самарали давлат хизматини шакллантириш. 
1.5. Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодий вазифалари 
Бозор иқтисодига ўтиш шароитида давлат бош ислоҳотчи бўлиши 
хусусида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов: 
―Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши, 
иқтисодиѐт ва ижтимоий турмушнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш 
режаларини тузиб, уни изчиллик билан амалга ошириши зарур‖,
1
деб 
таъкидлаган эди. 
Халқ манфаатларига жавоб берувчи мустақил иқтисодий сиѐсат 
Ўзбекистонни мустақил ривожлантиришнинг ажралмас шартидир. Тарихий 
тажриба шуни кўрсатадики, айрим мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва 
аҳолининг турмуш даражалари ўртасидаги тафовутларга қарамай, жаҳон 
ҳамжамияти ривожланишининг ҳозирги босқичига бозор иқтисодиѐти жуда 
мос келади ва самара касб этади. Фақат уюшган бозоргина бугунги кунда 
халқнинг ижодий ва меҳнат имкониятларини очиб бера олади, 
боқимандаликка хотима беради, ташаббускорлик ва ишбилармонликни 
ривожлантира олади, рағбатлантириш ва йўқотилган эгалик туйғусини қайта 
тиклайди. Фақат бозоргина тежамли хўжалик юритишнинг оқилона 
шаклларини яратади. 
Бозорга, айниқса, унинг шаклланиш босқичида, узоқ ва чуқур иқтисодий 
инқирозлар, ишсизликнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиши, кўпгина 
корхоналарнинг синиши ва ишбилармонларнинг хонавайрон бўлиши, 
аҳолининг моддий таъминот жиҳатдан кескин табақалашуви, ҳуқуққа зид 
хатти-ҳаракатлар ва жиноятларнинг ўсиши хосдир. Шунинг учун бозор 
иқтисодиѐти сари буюк сакрашлар, инқилобий қайта ўзгаришлар йўли билан 
эмас, балки собитқадамлик ва изчиллик билан босқичма-босқич ҳаракат 
қилиш керак. Бозорга ўтилган сари иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга 
солишда давлатнинг вазифаси жиддий ўзгаради. Бозор иқтисодиѐтининг 
ўзини ўзи тартибга солувчи воситалари тобора муҳимлашади. Давлат 
зиммасига фақат иқтисодий тартиблаш ва рағбатлантириш вазифаларигина 
қолади.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. //Биздан озод ва обод Ватан 
қолсин.2-ж –Т.: Ўзбекистон, 1994, 36-бет. 


30 
Бозор хўжалигининг асосий талаблари ва шартларидан бири эркин 
нархлардир. Аммо дунѐ бўйича нарх сиѐсати, айниқса, бозор тармоқларини 
қарор топтириш даврида тартибга солиб турилмайдиган биронта ҳам давлат 
мавжуд эмас. Бозор муносабатлари йўлига кирган кўпгина мамлакатларнинг 
тажрибаси давлат доимо аҳолини ҳам, ишбилармонларни ҳам ислоҳотларга 
тайѐрлаб келганлигидан далолат беради. 
Давлат ижтимоий-иқтисодий жараѐнларга бевосита иқтисодиѐтнинг 
давлат сектори орқали ҳам таъсир кўрсатади. Давлат ихтиѐрида фақат асосий 
ва халқ хўжалиги тармоқларининг стратегик аҳамиятга эга бўлган 
тармоқлари қолади. Булар ѐқилғи, нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, 
темир йўл, автомобиль, ҳаво ва трубопровод транспорти, алоқа, сув ва газ 
таъминоти, ирригация иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланишдир. 
Қишлоқда бозор муносабатларини ривожлантириш, деҳқонда ернинг 
эгаси эканлиги туйғусини қайта тиклаш – мерос қилиш ҳуқуқи асосида ерни 
абадий фойдаланиш учун бериш йўлидан бориш керак. Энг муҳими, қишлоқ 
хўжалигини юритишнинг шундай шаклини яратиш керакки, бу ҳар бир 
деҳқонга ўз меҳнатининг самарасидан мустақил баҳраманд бўлиш 
имкониятини берсин. Ана шундагина деҳқон ўзини ҳақиқатан ҳам ернинг 
чинакам эгаси деб билади. 
Қишлоқ турмуш даражасини шаҳар турмуши даражасига кўтариш, энг 
аввало, аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш, уларни сув ва газ билан 
таъминлаш, шунингдек, ишчи кучи ортиқча бўлган жойларда кичик мустақил 
корхоналар, кенг тармоқли қайта ишлаш шахобчаларини ташкил этиш давлат 
аҳамиятига молик вазифадир. 
Бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиш бозорнинг кенг тармоқли 
тизимини ташкил этишни талаб қилади. Айрим корхоналар ва тижорат 
тузилмаларининг яккабошлик мавқеини тугатиш нархларнинг сунъий 
равишда ошириб юборилиши, монопол юқори даромадлар олинишига қарши 
турувчи соғлом рақобат муҳитини шакллантириш имконини беради. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзгариб турадиган бозор иқтисодиѐтини 
яхши тушунадиган, юксак билимли ва ишбилармон мутахассисларга эга 
бўлмай туриб, корхоналарни малакасиз қўлларга топшириш уларнинг барбод 
бўлишига сабаб бўлади. 
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараѐни 
бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни 
вужудга келтириш билан боғлиқ ҳолда изчил ва ҳар томонлама ѐндашувни 
талаб қилади. 
Иқтисодиѐтни барқарорлаштириш – бозорни шакллантириш йўлидаги 
зарурий ва муқаррар босқич бўлиб, уни таъминлаш учун республика 


31 
бюджети тақчиллигини чеклашга ва уни изчил равишда энг кам даражага 
келтиришга қаратилган кучли молиявий сиѐсат олиб борилиши тақозо 
этилади. Бу жараѐнда бюджет маблағлари кечиктириб бўлмайдиган энг зарур 
давлат ва ижтимоий эҳтиѐжларгагина берилиши керак. 
Эркин нархларга ўтилишидан иборат умумий йўлда товарларнинг 
алоҳида муҳим турлари доираси нархларининг давлат томонидан назоратга 
олиниши сақланиб қолади. Энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-
дармонлар, буюмларнинг чегараланган нархлари меъѐр билан бериш 
ҳисобига улар билан аҳолини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол 
бозорини ҳимоя қилиш, товарларни сотиб олишда аҳолига катта имкониятлар 
яратиб бериш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бозорнинг 
ўзгарувчан шароитларида меҳнатга лаѐқатли маҳаллий мутахассисларсиз 
Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашни тасаввур қилиш қийин. Бунда 
Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари, халқнинг миллий-руҳий турмуш 
тарзи, таълимдаги бутун жаҳон ва Шарқ тажрибасининг энг яхши ютуқлари 
ҳар томонлама эътиборга олиниши керак. Иқтидорли ѐшларни хорижий 
мамлакатларнинг етакчи ўқув юртларига ўқишга ва тажриба орттиришга 
юбориш муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Замонавий бозор тизимига ўтишга доир чора-тадбирлар мажмуини 
амалга ошириш республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, унинг 
саноатлашган мамлакатлар сафига йўналишида чуқур сифат ўзгаришларига 
олиб келади ҳамда Ўзбекистон иқтисодий, сиѐсий ва маънавий 
мустақиллигининг ишончли кафолатини таъминлайди. 
Ўзбекистон Республикасида давлат бош ислоҳотчи сифатида қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириши мақсадга мувофиқдир: 
1. Бозор муносабатларига ўтишнинг бошланғич даврида аҳоли 
манфаатларини кучли қайта тақсимлаш воситаси орқали ҳимоя қилиш. 
2. Ижтимоий-сиѐсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни 
кафолатлаш. 
3. Иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, ўзига хос бозор шарт-
шароитларини вужудга келтириш ва тасдиқлаш. 
4. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитларида кишиларнинг иқтисодий 
эркинликлари кафолатланган бўлиш. 
5. 
Тартибга 
солинадиган 
бозор 
шароитида 
асосий 
мақсад 
йўналишларини ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга 
оширишнинг бош йўлини белгилаш ва бу йўлни ўтказиш юзасидан чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш. 
6. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, аҳолини ижтимоий 
ҳимоялашнинг самарали, аниқ ва равшан тизимини вужудга келтириш. 


32 
7. Вужудга келаѐтган ишбилармонлик тизимларининг қарор топиши ва 
ривожланишига кўмаклашиш. 
8. Аниқ мақсадга қаратилган иқтисодиѐт тармоқлари тузилмаси 
сиѐсатини изчиллик билан амалга оширишга кўмаклашиш. 
Бозор шароитида иқтисодиѐтни давлат йўли билан тартибга солиш 
одатда иқтисодиѐтнинг давлат секторини ривожлантиришни бошқариши 
ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўли билан бевосита, шунингдек, 
ҳуқуқий ва иқтисодий воситалар ѐрдамида билвосита амалга оширилади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling