Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
-расм. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш воситалари
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4.Давлатнинг иқтисодий сиѐсатининг тамойиллари ва йўналишлари.
1.3.7-расм. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш воситалари
Иқтисодиѐтни солиқлар воситасида тартибга солиш хўжалик субъектларини мамлакат иқтисодий ривожланишини таъминлашга йўналтирувчи ва рағбатлантирувчи солиқ ставкалари ҳамда тарифларни белгилаш орқали амалга оширилади. Солиққа тортиш объектлари, солиқ ставкаларини белгилаш билан бир қаторда имтиѐзлар тизими ҳам жорий этилади. Солиқ имтиѐзларини жорий этиш давлатнинг иқтисодий жараѐнларга таъсир этиш воситаларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиѐтга монетар усуллар орқали таъсир этиш фоиз ставкалари, бюджет қарзлари, давлат қарз мажбуриятлари очиқ бозоридаги операциялар, муомаладаги пул массаси, валюта курси каби молиявий регуляторларни ўз ичига олади. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида давлат иқтисодиѐтни тартибга солиш объектлари, предметлари, восита ва усулларини аниқ белгилаш ҳамда қўллаш механизмини шакллантириши лозим бўлади. 1.4.Давлатнинг иқтисодий сиѐсатининг тамойиллари ва йўналишлари. Давлатнинг иқтисодий стратегияси унинг сиѐсий стратегиясини амалга ошириш учун иқтисодиѐтга давлатнинг аралашуви механизмлари ва устуворликларининг трансформациялашувини белгилаб беради. Иқтисодий стратегия узоқ муддатли давр ичида давлат фаолиятининг йўналиши ва унинг амалга ошириш принципларини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий стратегиясининг муҳим турлари қуйидагилардан иборат: 1) Ривожланишнинг ижтимоий самарали стратегияси; 2) Корпоратив стратегия маълум гуруҳ кишиларнинг бойлик орттиришга қаратилган тор эгоистик манфаатларини амалга оширишга қаратилади; 3) Либерал-иқтисодий стратегия товар ва капиталнинг эркин ҳаракати учун очиқ бўлган иқтисодиѐт учун қўлланилади; Иқтисодий тартиблаш воситалари Чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини бошқариш Солиқлар ва солиққа тортиш Монетар усуллар 27 4) Тартибга солувчи иқтисодий стратегия давлат товар ва капитал ҳаракати учун назорат ўрнатганида қўлланилади; 5) Мобилизацион иқтисодий стратегия давлатнинг мавжудлигига таҳдид кучайганида, фавқулодда ҳолатлар шароитида давлатнинг ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри аралашуви кучаяди; 6) Давлатнинг иқтисодий интеграция стратегияси; 7) Самарали миллий стратегия. Давлатнинг ижтимоий самарали иқтисодий стратегияси фуқаролар учун оптимал таркибдаги пировард маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатининг барқарорлигини таъминлашни, тўлиқ самарали иш билан бандликка, инфляцияни жиловлашга ва даромадларнинг одилона тақсимланишига эришишини ифодалайди. Давлат иқтисодий стратегияси сифатининг критерияси (мезони) унинг ижтимоий самарали иқтисодиѐтга мувофиқлиги даражаси ҳамда унга мамлакат ичидаги ва жаҳон ҳамжамияти томонидан билдирилган ишонч даражасини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий сиѐсати унинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб жамиятда ишлаб чиқариш, даромад ва неъматларни тақсимлаш жараѐнларини тартиблаш учун давлат томонидан жорий давр ичида қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий сиѐсати ўз ичига ташқи иқтисодий, таркибий- инвестициявий, институционал, аграр, саноат, ижтимоий, нарх, молиявий, солиқ-бюджет, пул-кредит, ҳудудий (минтақавий) сиѐсатларни олади (3.5.1- расм). Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling