28
Давлат сиѐсатининг муваффақияти жамият эҳтиѐжлари ва
уларни
қондириш воситаларини аниқлаш учун реал ҳолатни аниқ белгилаш ва
иқтисодий билимлар даражасига боғлиқдир.
Давлат
иктисодий
сиѐсатининг
принциплари
қуйидагиларда
ифодаланади:
Иқтисодиѐтнинг самарадорлик принципи. Мавжуд ресурслар
ҳисобига кўп миқдорда неъматлар ѐки кам сарф-харажатлар эвазига кўп
миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Неъматларнинг одилона тақсимланиши принципи. Мамлакат
фуқаролари даромадларидаги тенгсизликни камайтириш ва иқтисодиѐт
самарадорлигига қўшган ҳиссаларига мувофиқ ҳар бир фуқаро
даромадларининг кўпайиб боришини таъминлаш.
Барқарорлик принципи:
иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги;
инфляция ўсиши
суръатининг пастлиги;
ишсизлик даражасининг юқори эмаслиги.
Давлат иқтисодий стратегияси сифати индикаторлари қуйидагилар
билан белгиланади:
Иқтисодий индикаторлар давлат иқтисодий
хавфсизлиги шарти
бузилишининг асосий белгиси – ЯИМ таркибида ишлаб чиқариш
инвестициялари улушининг камайишидир.
Ижтимоий индикаторлар хавф ва таҳдиднинг бош сигнали меҳнат
унумдорлиги рағбатларининг сусайиши ва жамиятда аҳоли
ижтимоий
табақаланишининг кучайиши.
Молиявий индикаторлар молиявий хавф сигнали –
ишлаб
чиқаришнинг қисқариши ва ишлаб чиқариш инвестициялари ҳажмининг
пасайиши шароитида давлат қарзининг ўсиб бориши.
Do'stlaringiz bilan baham: