Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
3-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ
ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ 3.1. Ўзбекистонда иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш стратегиясининг яратилиши Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиѐти, очиқ ташқи сиѐсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асар ҳамда маърузаларида Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ҳамда модернизациялашнинг назарий асослари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида машаққатли тараққиѐт йўли босиб ўтди. Мустақил тараққиѐт йўли ва галдаги вазифаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти нуқтаи назаридан бу йўлни икки босқичга бўлиш лозимлигини асослаб берилган эди. Дастлабки босқич - 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади. 2001 йилдан то ҳозиргача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври бўлиб, иқтисодиѐтимизни барқарор ривожлантириш, сиѐсий ҳаѐтимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда муҳим роль ўйнади 1 . Мамлакатимиз иқтисодиѐтини ислоҳ қилиш ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантириш асосида уни чуқур таназзулдан чиқариб, барқарор ривожлантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигига эришишга қаратилган туб ўзгартиришлар сиѐсатининг стратегик мақсадлари И.А.Каримовнинг ―Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида‖ номли асарида қуйидагича изоҳлаб берилди: 1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаѐти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш. 1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиѐт йўли. - Т.: Ўзбекистон, 2007, 4-5-бетлар. 52 2. Кўп укладли иқтисодиѐтни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш. 3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиѐтни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш. 4. Иқтисодиѐтда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш. 5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунѐқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш‖ 1 . Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий- йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиѐтни тубдан ислоҳ қилишга қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган: - иқтисодиѐтни мафкурадан холи қилиш, унинг устуворлигини таъминлаш; - ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; - бутун янгиланиш ва тараққиѐт жараѐни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигининг таъминланиши; - бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; - бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш. Мамлакатни 1991-2000 йиллар давомида ислоҳ қилиш ва янгилаш босқичида миллий давлатчиликни шакллантириш республикамизни барқарор ривожлантиришда мустаҳкам замин бўлди. Тарихан қисқа вақт ичида совет давридаги эски маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик институтлари фаолияти йўлга 1 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т., ―Ўзбекистон‖, 1995, 18- бет. 53 қўйилди, иқтисодиѐтни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараѐни амалга оширилди 2 . Ушбу босқичда, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги тубдан ислоҳ қилиниб, мамлакатимиз иқтисодиѐти ва экологиясига катта зарар етказган пахта монополиясига барҳам берилди. Қишлоқ хўжалиги экинлари таркиби ўзгартирилди. Мамлакатда ғалла мустақиллигига эришилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ўзининг ғаллага бўлган эҳтиѐжини қоплабгина қолмасдан, қўшни МДҲ мамлакатларига, Афғонистон, Эрон каби давлатларга ғалла ва ун маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Мамлакатимизда янги нефть- газ конларини аниқлаш, бу соҳага инвестицияларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб этиш орқали йирик корхоналарнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши натижасида нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга нисбатан 3 баробар ортди. Республика энергетика мустақиллигига эришди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling