Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 
3.3. Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари 
Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари 
қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 
Биринчидан, иқтисодиѐтни бошқаришда давлатнинг ролини кескин 
чеклаш, давлатнинг бошқарув тузилмалари ва уларнинг вазифаларини 
қисқартириш, давлат бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаѐтган 
харажатларни камайтириш зарур. Давлат вазифалари ва ваколатларини 
тобора кўпроқ жамоат, нодавлат ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органларига ўтказиш керак. 
Иккинчидан, бошқарувни номарказлаштириш, айрим вазифаларни эса 
ҳудудий бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча маъмурий 
вертикал тузилмаларни тугатиш зарур. Барча даражадаги ҳокимликларнинг 
ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва 


59 
ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, бандлик муаммоларини ечиш ҳамда аҳоли 
турмушини фаровонлаштириш борасидаги масъулиятини кучайтириш лозим. 
Учинчидан, бозор иқтисодиѐти талабларидан келиб чиққан ҳолда, 
айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш, 
бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиѐтни бошқариш 
тузилмаларининг самарадорлигини таъминлаш. Бугунги кунда нафақат 
айрим бўғинларни, балки қилинаѐтган сарф-харажатларни деярли 
оқламаѐтган айрим идораларни ҳам сақлаб қолиш қай даражада мақсадга 
мувофиқ, деган масалани қайта кўриб чиқиш пайти келди. 
Тўртинчидан
бошқарув 
тизимининг 
самарадорлигини 
сифат 
жиҳатидан янги босқичга кўтариш. Қарорларни тайѐрлаш ва қабул қилиш 
сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таъсирчан 
назорат механизмини жорий этиш зарур. 
Вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг мавжуд бошқарув шакли, усул 
ва методларини маъмурий-буйруқбозликдан халос қилиш, уларнинг 
корхоналар 
хўжалик 
фаолиятига 
аралашиб, 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг иқтисодий мустақиллигини чеклашига йўл қўймаслик учун 
тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш лозим. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling