Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
4.2.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида давлат корхоналарини хусусийлаштириш суръатлари (дона) Йил Жамихусусий- лаштирил-ган корхона ва объектлар Уларнинг асосида нодавлат корхона-лари ташкил этилган Жумладан Ҳиссадорлик жамиятлари Хусусий корхоналар Бошқа корхоналар Сони % Сони % Сони % 1992- 1993 53902 28846 - - - - - - 1994 9744 9744 2898 29,7 4892 50,2 1954 20,1 1995 8537 8537 1026 12,0 6036 70,7 1475 17,3 1996 1915 1915 1257 65,6 420 21,9 238 12,4 1997 1231 899 456 50,7 260 28,9 183 20,4 1998 451 266 110 41,4 103 38,7 53 19,9 1999 448 373 141 37,8 156 41,8 76 20,4 2000 374 372 152 40,9 103 27,7 117 31,5 2001 1449 743 167 22,5 257 34,6 115 15,5 2002 1912 1800 223 12,4 1252 69,6 325 18,1 2003 1519 1452 75 5,2 981 67,6 396 27,3 2004 1228 1228 28 2.3 1038 84.5 162 13.2 2005 980 980 3 0,3 902 92,0 75 7,7 2006 673 673 19 2,8 599 89,0 55 8,2 2007 631 631 0 0 593 94,0 38 6,0 Жами 84994 58459 6555 11,3 1759 2 30,1 5262 9,0 Манба:ЎзРДавлатмулкқўмитаси маълумотлари. 1 И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995. 246– б. 79 Уларнинг негизида 28,8 мингдан ортиқ нодавлат корхоналари ташкил этилди. (4.2.1-жадвал). Ушбу босқичнинг ўзига хос томонлари шундан иборат бўлдики, унда давлат мулкига асосланган корхоналарни хусусийлаштириш шаклларини танлаш ва хусусийлаштириладиган мулкни баҳолаш бўйича тегишли тажрибалар тўпланди. Хусусийлаштиришнинг кейинги -иккинчи босқичи „оммавий хусусийлаштириш‖ даври деб ном олди ва у 1994-1998 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш, автомобиль транспорти, агросаноат комплекси ва бошқа тармоқларнинг ўрта ва йирик корхоналари очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирилди ва хусусийлаштирилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида қимматли қоғозлар, кўчмас мулк бозорларини шакллантириш бошланди. Бундан асосий мақсад хусусийлаштириш жараѐнига аҳолининг кенг қатламлари ҳамда чет эл сармояларини жалб этиш ва шу орқали мамлакатимиз иқтисодиѐтининг нодавлат секторини жадал ривожлантиришни таъминлаш бўлди. Ушбу босқичда 21361 хусусийлаштирилган давлат корхоналари негизида 5747 та очиқ акциядорлик жамиятлари, 3903 та масъулияти чекланган жамият ва 11711 та хусусий мулкчиликнинг бошқа шаклидаги корхоналар ташкил этилди. Хусусийлаштиришнинг учинчи босқичи 1999 йилдан бошланиб ҳозирги кунгача давом этмоқда. Бу босқич ―якка тартибда хусусийлаштириш‖ даври ҳисобланади. Хусусийлаштиришнинг ушбу даври аввалги босқичлардан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Биринчидан, ушбу даврда иқтисодиѐтнинг ѐнилғи-энергетика, металлургия, кимѐ, темир йўл транспорти ва шу каби бошқа стратегик тармоқларнинг йирик корхоналарини чет эл инвестицияларини кенг жалб этган ҳолда якка лойиҳалар асосида хусусийлаштиришга киришилди. Иккинчидан, илгари хусусийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамиятларидаги жойлаштирилмаган, шу жумладан, давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда айрим корхоналарни бутунлай ѐки улар мулкининг бир бўлагини биржа ѐки биржадан ташқаридаги бозорларда турли ѐндашувлар ва усулларни қўллаш асосида сотиш йўлга қўйилди. Учинчидан, иқтисодий ночор, зарар билан ишловчи ҳамда истиқболсиз корхоналар ва улар мулкидаги давлат улушлари нол қиймат билан чет эл ѐки мамлакатимиз сармоядорларига инвестиция киритиш ҳисобига бепул бериш тартиби жорий этилди ва амалга оширилмоқда. 80 Хусусийлаштиришнинг ўтган уч босқичида жами 84,9 мингдан ортиқроқ давлат корхоналари хусусийлаштирилди, улар негизида акциядорлик, маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар ҳамда хусусий корхоналар ташкил этилди. Шу билан бирга, 2007 йилгача 90,6 мингта давлат мулки объектлари (қурилиш тугалланмаган объектлар, ер участкалари ва бошқалар), шундан 69,5 мингтадан ортиқ ер участкалари аҳолига якка тартибда уй-жой куриш учун Республика кўчмас мулк биржаси савдоларида 3,9 млрд. сўмга сотилди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling