Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Энг муҳим тармоқ, соҳаларни ривожлантириш дастурларининг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

5.4. Энг муҳим тармоқ, соҳаларни ривожлантириш дастурларининг 
мақсади ва йўналишлари. 
Давлат томонидан ҳудудларни ривожлантиришни тартибга солиш 
мақсадида қуйидаги дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда: 
1. Саноатни ривожлантириш дастурлари. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиѐев 
Олий 
Мажлисга 
мурожаатномасида 
―Иқтисодиѐтимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада 
эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб 
чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, 
фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил 
амалга оширилмоқда‖
1
-деб таъкидлади.
Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга 
туширилди. Бу биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик 
маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Масалан, Тошкент иссиқлик 
электр станциясида буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Бу эса қўшимча 
равишда 2,5 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини 
беради. Шунингдек, Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ 
қурилмаси, Қизилқум бағридаги Авминзо-Амантой олтин конлари негизида 
гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмоқда. Ҳозирги 
вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ―Ёшлик – 1‖, 
―Ёшлик – 2‖ конларини ўзлаштиришга киришилди. Сардоба, Марказий 
Фарғона ва Тўпаланг сув омборларини қуриш бўйича ишлар жадал олиб 
борилмоқда. Бу йирик иншоотлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз 
иқтисодий ҳаѐтида муҳим воқеа бўлади. Фарғона – Марғилон йўналишидаги 
темир йўл тармоғи айни пайтда электрлаштирилмоқда. Яна бир йирик объект 
– Қандим газни қайта ишлаш комплекси ишга туширилиши ҳисобидан 2018 
йилда қўшимча равишда 4 миллиард 100 миллион куб метр табиий газни 
қайта ишлаш, 67 минг тоннадан зиѐд конденсат, 106 минг тоннадан ортиқ 
олтингугурт ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Ўзбекистон иқтисодиѐтининг локомотивларидан бири бўлган Муборак 
газни қайта ишлаш заводида келгуси йили қўшимча равишда 6 миллиард куб 
метр табиий газни олтингугуртдан тозалайдиган блоклар тўлиқ фаолият 
бошлайди. Шулар қаторида ―Ўзагротех-саноатхолдинг‖ акциядорлик 
жамиятида янги йилда 5 мингдан кўпроқ замонавий тракторлар, мингдан 
1
Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси //Халқ сўзи, 
2017 йил 23январь.


98 
зиѐд пахта териш машинаси ва 2 мингдан ортиқ прицеплар ишлаб чиқариш 
йўлга қўйилади
1
.
2. Саноат кооперацияси асосида тайѐр маҳсулотлар, бутловчи 
буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури. 
Дастурнинг мақсади экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган 
рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни 
янада рағбатлантириш, ички тармоқ ва тармоқлараро, жумладан 
республиканинг кичик бизнес ва йирик корхоналари ўртасидаги саноат 
кооперациясини 
мустаҳкамлаш, 
аҳоли 
бандлигига 
кўмаклашишдан 
иборатдир.
3.Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни тартибга солиш ва иқтисодий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури. Бунда қуйидаги тартиблаш 
усулларидан фойдаланилмоқда: 
- ҳудудларда маҳсулот ҳажми, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва 
ҳудудларнинг ихтисослашувини тартибга солиш; 
- қишлоқда ижтимоий ва бозор инфратузилмасини вужудга келтириш
- қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив аҳволини яхшилаш; 
- қишлоқ хўжалиги корхоналари моддий-техника базасини яхшилаш ва 
мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича корхоналар 
тармоғини яратиш; 
- табиатни муҳофаза қилувчи ва гидротехник қурилмаларни қуриш; 
- зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги 
корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш. 
Қишлоқ хўжалигида 
иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш 
дастурига мувофиқ қишлоқда мулкдорлар синфини, фермер хўжаликларини 
шакллантириш жараѐнлари давом эттирилди, тупроқ унумдорлигини 
ошириш, селекция ва уруғчиликни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши ҳажмларини ўстириш чора-тадбирлари кўрилади.
4.Транспорт-коммуникация тизимини ривожлантириш. Инфратузилма, 
транспорт ва коммуникациялар қурилишини комплекс ва жадал 
ривожлантириш дастури.
5.Р
еспублика ҳудудларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада 
ривожлантириш, 
молиявий 
қўллаб-қувватлаш 
дастури.Ўзбекистон 
Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича чора-
тадбирларнинг амалга оширилиши оқбатида бу соҳанинг ЯИМдаги улуши 
1990-2017йилларда 34% дан 
47,3% га ўсди. 
1
Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси //Халқ сўзи, 
2017 йил 23январь. 


99 
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифа ва 
йўналишларини амалга оширилиши натижасида 2010-2017 йилларда пулли 
хизмат кўрсатиш ҳажми 2,7 баробарга, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2,3 
баробарга ўсди (5.4.1-жадвал). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling