Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида қуйидагиларни амалга


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида қуйидагиларни амалга 
ошириш вазифалари белгиланган: 

фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий 
шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш; 

тадбиркорлик 
субъектларини 
ҳимоя 
қилишнинг 
ҳуқуқий 
кафолатларини ва улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини 
олиш механизмларини, солиқ ва божхона сиѐсатини, банк-молия соҳасини 
янада такомиллаштириш; 

аграр секторни ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш; 

иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларига имтиѐзлар тақдим қилган ҳолда 
индивидуал имтиѐзлар беришдан воз кечиш; 

ҳудудларни фаол ривожлантириш. 
Дастурнинг 
4-бўлимида 
ижтимоий соҳани ривожлантириш 
соҳасида қуйидагиларни амалга ошириш мўлжалланган: 

ижтимоий ҳимоя қилиш ва фуқаролар соғлиғини сақлашни янада 
кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш; 

ижтимоий дорихоналарнинг ривожланган тармоғини яратиш; 

аҳоли бандлиги ва фуқароларнинг реал даромадларини ошириш

―истеъмол саватчаси‖ни аниқлаш; 

ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш; 

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ва ногиронлиги 
бўлган шахсларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш. 
2018 йилда Давлат дастури тадбирларини 
амалга оширишнинг жами харажатлари: 
11 239,2 млрд. сўм ва 1 284,9 млн. АҚШ долл., 
шундан: 
сўмда 
АҚШ долларида 
Давлат бюджети ва Давлат мақсадли 
жамғармалари маблағлари 
5 348,9 
млрд . 
102,4 млн. 
Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари 
маблағлари 
1 560,1 
млрд. 
— 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «фаол 
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга 
оширишга оид давлат дастури тўғрисида‖ги фармони.
2018 йил 22 январь, ПФ-5308-сон 


101 
Тижорат банклари кредитлари 
441,9 
млрд. 
— 
Халқаро ташкилотлар, молия институтлари 
маблағлари ва беғараз ѐрдам 
3 888,3 
млрд. 
1 182,5 млн. 
8.Ҳудудларнинг 
ижтимоий 
ривожланишини 
тартибга 
солиш. 
Ижтимоий соҳани тартибга солишда республика, ҳудудий ва маҳаллий 
бошқариш 
даражалари 
мавжуд 
бўлади. 
Ҳудудларнинг ижтимоий 
ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш территориал дастурлар 
орқали амалга оширилади. 
Ўзбекистонда қабул қилинган дастурларни амалга ошириш ва 
ҳудудларнинг 
ривожланишини 
тартибга 
солиш 
механизмини 
такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқдир: 
- ҳудудларни ривожлантириш бўйича республика ва ҳудудий 
дастурларни танлаш ва уларни амалга оширишни асослаш ҳамда навбатга 
қўйиш тизимини шакллантириш; 
- республика ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш механизмини 
такомиллаштириш, бунинг учун маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли 
вазирликларнинг масъулиятини ошириш; 

иқтисодиѐт 
тармоқларини 
ривожлантириш 
бўйича 
давлат 
дастурларининг ҳудудий жиҳатларини кучайтириш; 
- тармоқ дастурларининг ҳудудий жиҳатлари мониторингини ташкил 
этиш; 
- ҳудудлар ва тармоқ имкониятлари, заҳираларини чуқур ўрганиш ва 
ҳисобга олиш асосида прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда 
тасдиқлаш; 
- дастурларни амалга ошириш устидан қатъий назоратни кучайтириш, 
назорат тизимини яратиш. 
Молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун ҳудудни танлашда 
ҳудуддаги муаммоли ҳолатларни чуқур ўрганиш лозим бўлади. Ҳукумат 
томонидан ҳудудларни ташкилий-ахборот, ташқи иқтисодий фаолият, 
хорижий кредитлар, грантлар олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, 
халқаро дастурлар ва техник кўмаклар лойиҳаларида иштирок этишида ѐрдам 
бериш 
ва 
қўллаб-қувватлаш 
керак 
бўлади.аҳаллий 
бюджетларни 
баланслаштириш умумдавлат солиқлардан ажратмалар нормативларини ва 
берилган дотацияларни тартибга солиш орқали амалга оширилади. 
Республика ҳукумати томонидан маҳаллий ҳокимият органлари ва ўзини ўзи 
бошқариш органларига давлат бошқаруви ваколатлари бир қисмининг 


102 
ўтказилиши оқибатида ҳудудий маҳаллий бюджетларнинг роли ошади. 
Ўзбекистонда биринчи босқичда — узоқ муддатли (10-15 йилга 
мўлжалланган) тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ривожланиш концепцияларини 
ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, иккинчи босқичда — тармоқ, ҳудудий ва 
мақсадли лойиҳалар портфелларини тузиш, учинчи босқичда — ривожланиш 
давлат дастурларини шакллантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон 
Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришнинг 
мутлақо янги тартиби тасдиқланди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling