ЎздаверлойиҳА” давлат илмий-лойиҳалаш институти олимлари сафи кенгайоқДА


Download 59.16 Kb.
Sana05.08.2023
Hajmi59.16 Kb.
#1665404
TuriДиссертация
Bog'liq
2023 йил 3-сон Муқовага


ЎЗДАВЕРЛОЙИҲА” ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ЛОЙИҲАЛАШ ИНСТИТУТИ
ОЛИМЛАРИ САФИ КЕНГАЙОҚДА



2023 йил “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг илмий-тадқиқот йўналишдаги ижобий натижалари ва ютуқлари кўламининг янада кенгайиши билан бошланди десак муболаға бўлмайди. Институтда илмий-тадқиқот йўналишда фаолият олиб бораётган докторантлар ва тадқиқотчилар тегишли мавзулар бўйича фалсафа доктори илмий даражаси учун ёзган диссертацияларини бирин кетин муваффақиятли ҳимоя қилишмоқда. Институт олимлари сафи кенгаймоқда.






Абдуллаева Махфуза

Тулқиновна

Қишлоқ хўжалиги

фанлари бўйича

фалсафа доктори PhD

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг илмий тадқиқотчиси Абдуллаева Махфуза Тулқиновна Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.05/04.03.2022.ҚХ.13.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашининг 2023 йил 17 мартдаги мажлисида Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Қишлоқ хўжалик экинлари мониторингини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш усулларини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)” )”– деб номланган мавзудаги диссертацияни ҳимоя қилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий кенгашининг қарорига асосан Абдуллаева Махфуза Тулқиновнага Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берди. (01 № 010073 Сана: 2023 йил 5-май, 337/1-сон баённома. Қайднома 9709)





Эшназаров Дониёр

Бахромалиевич



Техника

фанлари бўйича

фалсафа доктори PhD
“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг илмий тадқиқотчиси Эшназаров Дониёр Бахромалиевич “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.T.10.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 31 мартдаги мажлисида Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш услубини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш (Фарғона вилояти мисолида)”– деб номланган мавзудаги диссертацияни ҳимоя қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий кенгашининг қарорига асосан Эшназаров Дониёр Бахромалиевичга Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берди. (01 № 010202 Сана: 2023 йил 4-май, 9-сон баённома. Қайднома 9837)
“Ўздаверлойиҳа” институти жамоаси ҳамда “Ўзбекистон замини” илмий-амалий ва инновацион журнали таҳририяти Абдуллаева Махфуза Тулқиновна ва Эшназаров Дониёр Бахромалиевичларни илмий даража билан самимий табриклайди ҳамда бундай ютуқларда бардавом бўлишларини тилаб қолади.





Норқулов Мусурмон
Норбаевич

Қишлоқ хўжалиги
фанлари бўйича
фалсафа доктори PhD

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг илмий тадқиқотчиси Норқулов Мусурмон Норбаевич Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.05/04.03.2022.ҚХ.13.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашининг 2023 йил 30 майдаги мажлисида Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Тоғ ва тоғ олди яйловларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилояти мисолида)” )”– деб номланган мавзудаги диссертацияни ҳимоя қилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий кенгашининг қарорига асосан Норқулов Мусурмон Норбаевичга Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берди. (01 № 010507 Сана: 2023 йил 4-июл, 340/1-сон баённома. Қайднома 10100)
“Ўздаверлойиҳа” институти жамоаси ҳамда “Ўзбекистон замини” илмий-амалий ва инновацион журнали таҳририяти Абдуллаева Махфуза Тулқиновна, Эшназаров Дониёр Бахромалиевич ва Норқулов Мусурмон Норбаевичларни илмий даража билан самимий табриклайди ҳамда бундай ютуқларда бардавом бўлишларини тилаб қолади.
Download 59.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling