Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Иқтисодий ривожланишни режалаштириш ва унинг шакллари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 
5.2.Иқтисодий ривожланишни режалаштириш ва унинг шакллари, 
усуллари. 
Режалаштириш-истиқболда объектнинг кўзда тутилган ҳолатининг 
моделини яратиш жараѐни бўлиб, унда ушбу ҳолатга эришиш учун усуллар, 
воситалари ва муддатлари белгиланади. Режаларда ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг пировард мақсадлари, оралиқ натижаларини, уларга 
эришиш учун зарур бўлган ресурслар харажатларини ифодаловчи аниқ 
миқдорий параметрлари(режа кўрсаткичлари) белгиланади. Режалар сиѐсий 
тавсифга эга бўлиб, ҳукуматнинг иқтисодий сиѐсатига мос равишда 
тузилади, шу боисдан, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлини танлаш 
асосида иқтисодий критериялар билан бир қаторда сиѐсий мақсадлар ҳам 
кўзланади. Режалаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим бўлади: 
-унинг илмий ишлаб чиқиш савиясини ошириш; 
-илғор иқтисодиѐт таркибий тузилишининг вужудга келишида унинг 
таъсирини орттириш; 
-иқтисодиѐт тармоқларининг балансланган, мутаносиб ривожланиш 
ролини кучайтириш; 
-ишлаб чиқариш ва фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланишга 
ѐрдам бериш; 


93 
-янги кам харажат, тежамкор хўжалик механизмини яратиш, иқтисодиѐт 
ва аҳоли эҳтиѐжларини камроқ ресурс ва меҳнат сарфлаш билан қондириш.
Ижтимоий-иқтисодий 
режалаштириш 
бошқаришнинг 
барча 
бўғинларида амалга оширилади: умумдавлат ва ҳудудий режалаштириш 
марказий ва ҳудудий давлат бошқариш органлари томонидан бажарилади; 
маҳаллий режалар махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан; 
корхоналар даражасида бизнес режалар тузилади. 
Илгари маъмуриятчиликка, буйруқбозликка асосланган жамиятда 
иқтисодий режалар директив характерга эга бўлиб, юқоридан белгиланиб, 
қуйидаги 
хўжалик 
бўғинлари 
учун 
мажбурий 
эди. 
Директив 
режалаштириш юридик кучга эга бўлган режаларни тузиш жараѐн 
ҳисобланади.Улар ўзининг манзиллиги, ижрочилар учун мажбурийлиги
уларнинг бажарилиши учун режавий топшириқларнинг белгиланиши ва 
ресурсларнинг тақсимланиши билан тавсифланади. Режанинг бажарилиши 
бўйича ижрочиларнинг жавобгарлиги кўзда тутилади.Шу билан бирга 
директив режалаштиришда уларнинг ижрочилари қатнашмайдилар ѐки 
уларнинг иштироки кучсиз бўлади. 
Бозор иқтисодиѐти ва мулкнинг кўп шакллари мавжуд бўлган 
шароитда эса дастур ва режалар давлат корхоналари учун директив, 
хусусий сектор учун эса таклиф, индикатив характерга эга бўлади. 
Индикатив 
режалаштириш 
аниқ 
параметрлар(индикатор, 
яъни 
кўрсаткичлар) шаклидаги ижтимоий-иқтисодий мақсадларини белгилаш 
ва белгиланган индикаторларга эришиш учун давлатнинг иқтисодий 
жараѐнларга билвосита таъсир кўрсатиш бўйича иқтисодий чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш жараѐни ҳисобланади. 
Индикатив режалаштириш жараѐнида иқтисодиѐтнинг ўсиш 
суръатлари,таркиби ва самарадорлиги, молиявий аҳволи, пул муомаласи, 
товарлар ва қимматли қоғозлар бозори, нархларнинг ҳаракати, бандлик. 
Аҳоли турмуш даражаси, ташқи иқтисодий алоқаларни ва бошқаларни 
ифодаловчи индикаторлардан, яъни кўрсаткичлардан фойдаланилади. 
Индикатив режалаштиришнинг хусусиятлари унинг таклиф, тавсия 
тавсифга эгалиги билан белгиланади. Бозор иқтисодиѐтининг хўжалик 
субъектлари индикатив режаларни бажаришга мажбур эмаслар. Аммо 
давлат иқтисодий усулларни( солиқлар, кредитлар, субсидиялар, давлат 
буюртмаларини жойлаштириш ва ҳ.к.) ҳамда ҳуқуқий ва маъмурий 
усуллар(режаларнинг бажарилишини таъминлашни назорат қилиш учун 
қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меърий ҳужжатлар қабул қилиш) орқали
режаларга киришни ва уларни бажаришга жалб этади. Ишбилармон
тадбиркорларнинг режаларга амал қилишларини рағбатлантириш 


94 
мақсадида уларга турли имтиѐзлар, яъни солиқ тўлашда, кредит, 
субсидиялар, хом ашѐ, ѐқилғи-энергия, асбоб-ускуналар олишда, 
товарларни экспорт қилишда имтиѐзлар берилиши лозим бўлади. 
Иқтисодиѐтни дастурлаш ва режалаштиришдан мақсад, бозор 
иқтисодиѐтида юз бериши мумкин бўлган турли номутаносибликлар ва 
ортиқча ишлаб чиқариш инқирозларининг олдини олишга қаратилган 
бўлади. Бу тартибга солиш воситасининг самарадорлиги дастур ва 
режаларнинг тадбиркорлар манфаатига қанчалик мослигига, давлатнинг 
уларни 
рағбатлантириш, 
молиялаштириш 
имкониятларига 
ҳамда 
режаларнинг илмийлик даражасига боғлиқ бўлади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling