Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
83 4.3.2-жадвал. Корхона ва объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришнинг бориши (2010-2016 йиллар) 1 2010й. 2011й. 2012й. 2013й. 2014й 2015й 2016й. Хусусий лаштири лган корхона ва объектла р сони 96 95 83 82 288 848 609 Хусусий лаштири шдан тушган пул маблағла ри, млн сўм 23028,6 39217,8 32052,8 44149,2 87982,1 103243,8 164818,0 2017 йилда эса 542 та давлат корхонаси ва объектлари хусусийлаштирилди ва давлат тасарруфидан чиқарилди. Хусусийлаштирилган объектларнинг 341 таси (62,9%) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига-66 таси (12,2%),Халқ таълими вазирлигига -58 таси (10,7%), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига- 16 таси (3%), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига-11 таси (2%), Навоий тоғ кон металлургия комбинати давлат корхонасига- 10таси (1,8%) тегишлидир.Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар 228,3 миллиард сўмни ташкил этди 2 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги ―Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 102-сонли Қарорига биноан Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил этилди. Ушбу марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: - давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш; - ижарага берилаѐтган давлат мулки ҳамда уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва маниторинги олиб бориш; 1 Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами 2010-2016 йиллар.-Т., ЎзР Давлат статистика қўмитаси, 2017.-114-бет. 2 Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., Госкомстат, 2018.- С.91. 84 - ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш; - ижара объектларидан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш; - ижарага бериладиган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш; - фойдаланилмаѐтган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонлар ва ижарага берилаѐтган давлат мулки рўйхатини республика ва вилоят даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида ҳар чоракда эълон қилиш. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling