Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат 
қилади. Бу масала социалистик тузумдан кейин бозор муносабатларини 
танлаган мамлакатларда катта аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир‖
2
,-деб 
таъкидлаган. 
4.2. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштиришнинг 
мақсади ва босқичлари 
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб амалга 
оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий негизини мулкни давлат 
тасарруфидан чиқариш ва уни хусусийлаштириш ташкил этади. Амалда бу 
Ўзбекистонни бозор иқтисодиѐтига ўтишида мулкчилик масалаларини ҳал 
этиш ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўли 
ҳисобланади. 
1
Қаранг: Каримов И.А.Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995.-
45-бет. 
2
Ўша ерда, 43-бет. 


78 
Ана шу йўналишларда кенг кўламда чора-тадбирларни амалга 
оширишнинг 
асосий 
тамойиллари 
ва 
стратегик 
вазифалари 
мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан асослаб 
берилган
1
. Унга кўра хусусийлаштириш жараѐнида иккита муҳим стратегик 
вазифа ҳал этилиши кўзда тутилган: 
Биринчи стратегик вазифанинг асосий мазмуни – бу давлат 
тасарруфидан чиқарилаѐтган ва хусусийлаштирилаѐтган мулкнинг ҳақиқий 
мулкдорлар қўлига берилиши иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш 
учун реал шарт-шароит яратишга имкон туғдиради. 
Хусусийлаштиришнинг иккинчи стратегик вазифаси эса иқтисодиѐтда 
кўп укладлиликни ҳамда рағбатлантирувчи кучга эга бўлган рақобат 
муҳитини яратиш, шу орқали давлатни мулкка бўлган монопол ҳуқуқини 
тугатиш, хусусий мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналарни барпо 
этишдир.
Ана шу моделга асосланган ҳолда амалга оширилган хусусийлаштириш 
жараѐнлари шартли равишда ўзаро боғлиқ уч босқичга бўлинади.
Дастлабки,биринчи боскич ―кичик хусусийлаштириш‖ даври деб 
номланди ва 1992-1993 йилларда амалга оширилди. Унда аҳоли яшайдиган 
давлатга тегишли уй-жойлар, савдо, маиший хизматлар кўрсатиш, дорихона 
ва шу каби 53,9 мингта майда давлат корхоналари хусусийлаштирилди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling