Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.1-жадвал
4.3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг
ҳозирги босқичининг хусусиятлари Хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичига хос хусусиятлар ва тамойиллар: • хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир қонунчиликни янада мустаҳкамлаш; • хусусийлаштириш ишларига нисбатан муносабат ва ѐндашувларни тубдан ўзгартириш, иқтисодиѐтнинг етакчи тармоқларига қарашли корхоналарнинг акцияларини кимошди савдосига қўйиш; • давлат мулкини хусусий инвесторларга сотиш самарасини таъминлашда инвесторларнинг корхоналарни ривожлантиришга қаратилган инвестиция мажбуриятлари билан жалб этилиши устуворлиги; • зарар кўриб ишлаѐтган, паст рентабелли, истиқболсиз давлат корхоналари ва улардаги давлат улушини инвестиция мажбуриятлари эвазига нолга тенг харид қиймати бўйича хусусий мулкка сотиш. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги ―2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараѐнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича чоралар тўғрисида‖ги ПҚ-672 сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрда ―Иқтисодиѐт реал сектори корхоналари молиявий барқарорлигини янада ошириш бўйича чоралар тўғрисида‖ги ПФ-4053-сонли Фармони, 2008 йил 24 апрелдаги ―Баҳолаш ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатиладиган хизматлар сифати учун масъулиятини ошириш тўғрисидаги ПҚ-843-сонли Қарориқабул қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги ―Давлат активларини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида‖ги 27-сонли Қарори билан ―Биржа савдоларида давлат активларини сотиш тартиби тўғрисида‖ги ва ―Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотиш тўғрисида‖ги тартиблар тасдиқланган. 81 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ- 843-сонли Қарорига биноан Давлат мулк қўмитаси БМТ Ривожланиш дастури билан ―Ўзбекистон Республикасида баҳолаш методологияси ва амалиѐтини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш‖ лойиҳаси амалга ошириш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг учта миллий стандарти, яъни ―Хусусийлаштириш мақсадида мулкнинг қийматини баҳолаш‖, ―Бизнес қийматини баҳолаш‖, ―Кўчмас мулк қийматини баҳолаш‖стандартлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. 2007-2010- йилларда 947 та давлат объектлари 505,5 млн. доллар ва 231,1 млрд. сўмга сотилди. Шунингдек, Олинган инвестиция мажбуриятлари ҳажми 349,6 млн. доллар ва 106,34 млрд. сўмлик инвестиция мажбуриятлари ҳисобига сотилган (4.3.1-жадвал). 4.3.1-жадвал Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling