Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Асосий тушунча ва атамалар


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Асосий тушунча ва атамалар 
Мулк, давлат мулки, муниципал мулк, давлат тадбиркорлиги, давлат 
мулкининг 
иқтисодиѐтни 
тартибга 
солинишига 
таъсири, 
давлат 
тадбиркорлигининг бозорга таъсири, давлат мулкини унинг тасрруфидан 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш 
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ―ги ПҚ-2895-сон Қарори, 2017 йил 18 
апрель // Халқ сўзи, 2017 йил 19 апрель. 


90 
чиқариш, давлат мулкини хусусийлаштириш,мулкни ижарага бериш, 
инвестицион мажбурият асосида мулкни хусусийлаштириш. 
Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар 
1.Давлат мулки нима ва у қандай вазифаларни бажаради? 
2.Давлат мулки иқтисодиѐтни тартибга солишда қандай рол ўйнайди? 
3.Давлат тадбиркорлиги деганда нимани тушунасиз? 
4.Давлат тадбиркорлиги иқтисодиѐтни тартибга солишга қандай таъсир 
кўрсатади? 
5.Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг 
моҳияти нимадан иборат? 
6.Давлат мулкини хусусийлаштириш иқтисодиѐтни давлат томонидан 
тартибга солишга қандай таъсир кўрсатади? 
7.Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштиришдан кўзланган мақсадлар 
нималардан иборат? 
8. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш жараѐнлари қандай 
амалга оширилди?
9.Давлат мулки қандай бошқарилади? 
10.Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш самарадорлигини 
ошириш учун нималарни амалга ошириш керак? 


91 
5-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИ
ДАСТУРЛАШ, ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ. 
 
5.1. Иқтисодиѐтни прогнозлаштириш, дастурлашнинг мақсади ва 
шакллари, усуллари.
Иқтисодиѐтни тартибга солишнинг энг муҳим давлат иқтисодий 
сиѐсатининг шаклларидан бири дастурлаш ва режалаштиришдир. Ушбу 
тартибга солиш шаклининг зарурияти ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожланиши, меҳнат тақсимоти ва кооперациялашувининг чуқурлашуви, 
давлат мулкининг мавжудлиги, иқтисодиѐтга йўлланадиган капитал 
маблағлар ҳаракати ва оқибатларининг узоқ муддатлилиги ҳамда бозор 
конъюнктурасини ўрганиши билан ифодаланади. Шу боисдан барча 
ривожланган 
мамлакатларда 
иқтисодиѐтнинг 
ривожланиши 
прогнозлаштирилади, дастурланади ва режалаштирилади. 
Мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
прогнозлаштириш 
уни 
режалаштиришнинг 
бошланғич 
босқичи 
ҳисобланади. Прогноз—объектнинг истиқболдаги мумкин бўлган ҳолати 
тўғрисидаги илмий асосланган кўзланган мақсадга эришишнинг муддатлари 
ва усулларининг вариантли гипотезаси ҳисобланади. Одатда базавий ва 
ижтимоий-иқтисодий 
прогнозлар 
тузилади. 
Базавий 
прогнозларга 
демографик прогнозлар, табиий ресурслар прогнозлари, илмий-техникавий 
тараққиѐт, экологик, ташқи иқтисодий, ташқи сиѐсий, ички сиѐсий ва бошқа 
прогнозлар киради.Ижтимоий-иқтисодий прогнозларга иқтисодий ўсиш, 
жами талаб ва жами таклиф, макроиқтисодий тармоқ таркиби, инфляция 
даражаси, аҳоли турмуш даражаси ва сифати, аҳолининг бандлиги
ижтимоий соҳа ривожланиши прогнозлари ва бошқалар киради. 
Тадқиқот мантиғидан келиб чиқиб, прогнозлар норматив ва қидирув 
прогнозларига ажратилади. Қидирув прогнози мавжуд тенденциялар 
сақланиб қолган шароитда объектнинг истиқболдаги мумкин бўлган 
ҳолатини аниқлайди. Норматив( меърий) прогноз мураккаброқ бўлиб, 
объектнинг кутилаѐтган ҳолатига истиқболда эришиш учун унинг йўллари, 
усуллари, воситалари ҳамда белгиланган мақсадларнинг қай даражада реал 
эканлигини 
аниқлайди.Шунингдек, 
прогнозлар 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиѐтга таъсир этишига боғлиқ равишда актив ва пассив прогнозларга 
бўлинади. Прогнозлар кўп вариантли ѐки бир вариантли(инвариантли) 
бўлиши мумкин. Кўламига кўра эса макроиқтисодий, таркибий, яъни тармоқ, 
тармоқлараро ва минтақвий, минтақалараро прогнозлар тузилади. 
Иқтисодиѐтнинг 
ривожланиш 
истиқболини 
аниқлаш 
(прогнозлаштириш) қисқа муддат (1-2 йил), ўрта муддат (5 йил), узоқ 


92 
муддатга (20 йил) мўлжалланади. Бунда мавжуд ўтган даврдаги иқтисодий 
ривожланиш ҳолати, бозор конъюнктурасининг ўзгариб бориш 
тенденцияларига асосланиб, келажақдаги иқтисодий аҳволнинг қандай 
бўлиши, қандай натижаларга олиб келиши мумкинлиги башорат 
қилинади. Бу - экстрополяция усули дейилади. Олинган маълумотларга эса 
хусусий ишбилармонларнинг капитал маблағлар сарфлаш режаларини 
турли сўровлар орқали ўрганиб бориш орқали аниқлик ва тузатишлар 
киритилади. 
Прогнозлар асосида иқтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб 
чиқилади. Дастурларда иқтисодиѐт ривожланишининг моддий ва социал 
мақсадлари кўрсатилади. Мақсадларни амалга ошириш учун капитал 
маблағлар сарфлаш режалари тузилади, ишлаб чиқариш ҳажми билан талаб 
ўртасидаги нисбатлар ўрганилади. Турли ишлаб чиқариш билан импорт 
ўртасидаги боғлиқлик, ишлаб чиқариш билан истеъмол, ишлаб чиқариш 
билан экспорт, экспорт билан импорт ўртасидаги боғлиқлар аниқланади. 
Бунинг учун тармоқлараро балансни тузиш, аҳоли рўйхатини ўтказиш 
муҳим аҳамиятга эга. Бизда бир неча марта тармоқлараро баланс тузилган, 
аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилган. Иқтисодий ривожланишнинг 
умумдавлат дастурлари асосида режалар қабул қилинади.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling