Бюджет хисоби, унинг предмети ва методи


Download 116.5 Kb.
bet1/3
Sana20.12.2022
Hajmi116.5 Kb.
#1035569
  1   2   3
Bog'liq
1406001111 57272

Бюджет хисоби, унинг предмети ва методи



Режа

1.Бюджет хисоби ва хисоботи фани ягона халк хужалиги хисобининг таркибий кисми сифатида
2.Бухгалтерия хисобининг предмети ва методи
3.Бозор иктисодиётига утишда бухгалтерия хисоби объектларининг иктисодий мазмуни
4. Бюджет таснифининг бюджет хисобини юритишдаги ахамияти


1. Бюджет хисоби ва хисоботи фани ягона халк хужалиги

хисобининг таркибий кисми сифатида


Давлат бюджети конун сифатида хар йили Олий мажилис сессиясида куриб чикилади ва тасдикланади. Давлат бюджети оркали давлат кулида ишлаб чикаришни кенгайтириш ва ижтимоий эхтиёжларни кондириш учун таксимланадиган ва фойдаланиладиган миллий даромаднинг бир кисми марказлаштирилади. Даромадларнинг уз вактида ва тулик келиб тушиши ва давлат бюджети маблагларини максадли фойдаланилиши давлат бюджети ижроси жараёнининг бухгалтерия хисобининг тугри ташкил килинишига боглик.
Бизнинг республикамизда давлат бюджети ижроси бухгалтерия хисоби ва бюджет хисоби ягона халк хужалиги хисобининг таркибий кисмларидан бири хисобланади.
Бюджет хисоби - бу мамлакат давлат бюджети ижроси бухгалтерия хисоби Узбекистон Республикаси давлат бюджети ижроси бухгалтерия хисоби 2000 йил 14 декабрда кабул килинган Узбекистон Республикаси «Бюджет тизими тугрисида»ги Конуни, 1996 йил 30 августда кабул килинган «Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни, Бухгалтерия хисобининг миллий стандартлари» (БХМС), Узбекистон Республикасининг давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия хисоботлари ва баланслари тугрисидаги Низоми, Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси ва штат жадвалларини Молия вазирлиги ва молия органларидан руйхатдан утказиш тартиби, Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия хисоби хакидаги Низом, Йиллик ва чорак молиявий хисоботларни такдим этиш тугрисида Низом, «Касса операцияларини юридик шахслар томонидан юритиш коидалари», Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ишлаб чикариш ва сотиш тартиби, «Бюджет ташкилотларини вактинча фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тартиби», Узбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия хисоботлари ва баланслари тугрисида Низом асосида ташкил килинади.
Бюджет хисоби давлат бюджети ижросига боглик барча муомалаларни камраб олади ва унинг ижроси жараёнидаги бюджетнинг холатини характерлаб беради. Бухгалтерия хисоби оркали банк муассасаларидаги хисоб ракамларидаги пул маблагларини, даромад ва харажатларини, бюджетнинг ижроси жараёнида вужудга келган фонд ва захиралар маблагларини, бюджет ташкилотлари моддий бойликларини акс эттиради. Бюджет хисобининг объекти булиб бюджет даромадлари ва харажатлари, пул маблаглари ва уларнинг бюджет ижроси жараёнидаги харакати, бюджетдан молиялаштириладиган бюджет муассасаларининг моддий бойликлари хисобланади.
Бюджет хисобининг вазифаси булиб мамлакат давлат бюджети, республика бюджети ва махаллий бюджетларнинг даромад ва харажатлари буйича режасининг ижросини уз вактида, тулик ва аник акс эттириш хисобланади.


1.2. Бухгалтерия хисобининг предмети ва методи


Давлат бюджети ижроси бухгалтерия хисобининг предмети булиб бюджет ижроси жараёни хисобланади. Давлат бюджети ижроси бухгалтерия хисоби ёрдамида мамлакатнинг барча даражадаги бюджетлари ижросини хисобга олиш ва бюджет ташкилотлари харажатлар сметасининг ижросини хисобга олиш амалга оширилади.
Давлат бюджети ижроси бухгалтерия хисоби мазкур давлатнинг бюджет курилишига мос холда ташкил килинади. Мамлакат давлат бюджети ижроси бухгалерия хисобини тугридан тугри молия органлари, банк муассасалари ва бюджет ташкилотлари амалга оширади.
Хисобнинг турли усулларин куллаш, хисоб турларидан уринли фойдаланишдан асосий максад бюджетнинг курсаткичларини, уларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириб маълум бир вазифанинг бажарилишини таъминлашдир.
Хозирги шароитда хисобнинг асосий вазифаларидан бири ягона хисоб тизимини яратиб, турли бюджет муомалаларини камраб олиш хамда бюджетни бошкаришни соддалаштириш, бошкариш учун керакли маълумотлар билан тезкор таъминлашдир. Бундай вазифани хал килиш хисоб турларини бир-бири билан боглик холда ёки айрим холларда ягона хисоб туридан фойдаланишни талаб килади. Уларни куллаш хужаликда амалга оширилган ёки амалга оширилиши белгиланган жараёнларнинг мазмунига хам богликдир.
Хозирги кунда куйидаги хисоб турлари кенг ишлатилади:
- тезкор хисоб;
- статистик хисоб;
- бухгалтерия хисоби.
Бюджет хисоби хам хужалик хисобининг бир кисми сифатида юкоридаги элементларни камраб олади.
Бюджет хисоби - барча даражадаги бюджетларнинг ижроси хакидаги маълумотларни умумийлаштириш ва кайд этиш, йигиш тизими. Яъни, бюджет хисоби бюджет ижроси билан боглик хамма муомалаларни камраб олади. Бюджет хисоби куйидаги блокларни камраб олади:


  1. Республика бюджети ижроси хисоби (Федерал газначилик тизими жорий этилган давлатларда Федерал газна органлари - федерал бюджет)1

  2. Молия органларида бошка даражадаги бюджетлар ижроси хисоби;

  3. Бюджет ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметаси ёки харажатлар сметаси ижроси хисоби;

  4. Бюджетнинг касса ижроси хисоби;

  5. Солик органларида соликлар ва тушумларни тезкор хисоби.




Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling