Бюджет хисоби, унинг предмети ва методи


Download 116.5 Kb.
bet2/3
Sana20.12.2022
Hajmi116.5 Kb.
#1035569
1   2   3
Bog'liq
1406001111 57272

Тезкор хисоб - хисобнинг бу тури ёрдамида амалга оширилаётган хужалик муомалаларини маълум бир вакт бирлигидаги холатини аниклаш ва бу тугрисида зарур маълумотни олиш имконияти яратилади, ёки маълум бир вактда хужалик муомалаларини ижросини жорий кузатиш ва назорат килиш учун зарур хисобланади:
- солик органларида - даромадларни;
- банкларда бюджетнинг касса ижросини.
Солик органлари айрим даромадлар турлари ва айрим туловчилар тугрисида маълумотларни ёки туловчилар бюджет билан кандай хисоблашаётганлиги тугрисида маълумотларни олиб туради. Маълумотлар тезкор йигмаларда ва хисоботларда тупланиб борилади.
Статистик хисоб - халк хужалиги тармокларида кенг таркалган тури булиб, унда муайян бир шароитда тулик кузатиш йули билан маълум бир танлаб соханинг узгариши хисобга олинади, яъни бюджетнинг даромадлари ва харажатлари таркиби ва хажми, штат ва контингентлар курсаткичлари динамикасини характерловчи натурал ва пул курсаткичларини йигиш хисобланади. Демак, у нафакат пул курсаткичлари, натурал курсаткичлар билан хам боглик.
Бу курсаткичлар бюджетнинг ижроси жараёнини назорат килиш ва бюджет режаларини тугрилаш учун зарур хисобланади. Статистик маълумотлар кейинги йил бюджетни режалаштириш учун асос хисобланади.
Статистик хисоб маълумотлари статистик хисоботларда акс эттирилади. Бу хисобот статистика органлари томонидан такдим этилади ва молия органлари томонидан такдим этиладиган хисоботларнинг асосий кисми хисобланади.
Бухгалтерия хисоби - Давлат бюджетида бюджетнинг даромадлари ва харажатларини, бюджет такчиллигини молиялаштириш манбаларини узвий ва тизимли акс эттириш учун кулланилади.
Асосий хусусиятлари:
- дастлабки хужжатларда расмийлаштирилган маълумотларга асосланади;
- дастлабки хужжатларга келиб тушган барча маълумотлар бухгалтерия хисоби счётларида акс эттирилади;
- бюджет ижроси давомида бухгалтерия хисоботлари тузилади (чорак ва йиллик хисоботлар).
Бюджет ижросини натижасини аниклашга имкон яратади - такчиллик ёки профицит.
Бюджет ижросининг бухгалтерия хисоби билан молия органлари, банклар, бюджет ташкилотлари ёки уларни бошкарадиган органларда марказлашган бухгалтериялар шугулланади.
Бюджет ижросининг газначилиги тизими жорий этилган давлатларда кушимча куйидаги ташкилотлар хам шугулланади: молия органлари, банклар, бюджет ташкилотлари ёки уларни бошкарадиган органларда марказлашган бухгалтериялар шугулланади.2
Шундай килиб бюджет хисоби хисобнинг учта туридан хам фойдаланилиб амалга оширилади ва хисобнинг бу турлари бюджет ижроси жараёнинг хусусиятли томонларини очиб беради хамда хар бир хисоб уз усулларига эга. Аммо, барча хисобларнинг максади барча даражадаги бюджетларнинг ижроси назоратини амалга оширади.
Бюджет хисоби барча даражадаги бюджет маблаглари, бюджет ижроси жараёнини кузатиш, уларни хисобга олиш ва маълумотларни умумлаштириш максадида куйидаги махсус усуллардан фойдаланилади:

  • хужжатлаштириш ва инвентаризация;

  • бахолаш;

  • икки ёклама ёзув ва счётлар;

  • баланс ва хисобот.

Хужжатлаштириш - бу бюджет маблаглари харакатини хисобга олувчи ва расмийлаштирувчи жараёндир. Бухгалтерия хисобида кайд килинган хар кандай маблаглар узгариши хужжат билан расмийлаштирилган булиши ва унга куйиладиган хукукий талабларга жавоб бера оладиган булиши керак.
Инвентаризация - муассаса ва ташкилотларнинг маблагларини, уларнинг холатини назорат килиш тегишли моддий жавобгар шахслар зиммасида булади. Хар бир жавобгар шахс узига бириктирилган маблаглар хисоби буйича белгиланган муддатларда хисобот берадилар. Моддий жавобгар шахслар зиммасидаги товар ва моддий бойликларнинг хакикий колдигини санаб, улчаб, пул ифодасида курсатиб, бухгалтерия хисоби маълумотлари билан таккослаб, уртадаги камомад ёки ортик чикиш холларини аниклаш инвентаризация утказиш дейилади. Инвентаризация утказиш ёрдамида товар ва моддий кийматликларнинг сифати, келтирилган моддий зарар буйича жавобгар шахсларни аниклаш имконини яратади.
Муассаса ва ташкилотлардаги, бюджетдаги маблагларнинг харакати бухгалтерия хисобида акс эттириш имкониятига эга булиш учун пул бирлигида ифода килинган булиши керак. Тегишли маблагларнинг жойланиши ва ташкил топиш манбалари буйича пул бирлигида тегишли хужжатлар билан расмийлаштириш бахолаш жараёнида келиб чикади. Маблагларни тугри бахолаш, биринчидан, уларни натура улчовларида тугри хисоб-китоб килинишини талаб килади, иккинчидан, бахоларни бир-бири билан таккослаш ва умумлаштириш туфайли жараён натижалари аникланади.
Хар бир амалга оширилган хужалик муомаласи маблаглар харакатини, яъни уларнинг купайиши ёки камайиши, тегишли бухгалтерия хисобининг счётларида икки ёклама ёзув оркали акс эттирилади. Бухгалтерия хисобининг бошка хисоб турларидан фаркларидан бири амалга оширилган муомалаларни счётларда икки ёклама ёзув ёрдамида акс эттиришдир. Амалга оширилаётган муомалалар ёки узгаришларнинг бирданига иккита хисоб счётларида бир счётнинг дебети ва иккинчи бир счётнинг кредитида акс эттириш усули икки ёклама ёзув деб аталади.
Бюджет маблаглари уларнинг холати доимо назорат килиб борилиши керак. Бундай назорат баланс тузиш ёрдамида амалга оширилади. Хисобот эса бюджет ижросининг натижалари хакидаги ахборотларни такдим этиш учун хизмат килади. Балансда бюджет маблагларининг ташкил топиши манбалари ва жойланиши маълум муддатга пул ифодасида курсатилади.
Бухгалтерия баланси икки томондан иборат булади: маблагларнинг жойланишини курсатувчи томони (балансни «актив» томони), маблагларнинг ташкил топиш манбаларини курсатувчи томони (баланснинг «пассив» томони).
Баланснинг актив ва пассив томонлари бир-бирига тенг келиши керак, чунки актив томонида маблагларнинг жойланиши, пассив томонида эса ташкил топиш манбалари курсатилади.

1.3. Бозор иктисодиётига утишда бухгалтерия хисоби

объектларининг иктисодий мазмуни


Бухгалтерия хисобининг асосий объектлари бюджет даромадлари ва харажатлари хисобланади. Шунинг учун уларни бюджет ижроси жараёнининг хар бир боскичларида хисобга олиш катта ахамиятга эга.
Давлат бюджети даромадлари куйидагича ажратилади:
1) иктисодий мохияти буйича:
а) ташкилотлардан тушумлар;
б) ахолидан тушадиган маблаглар.
2) бюджетга келиб тушиш характери буйича:
а) соликли;
б) соликсиз.
3) уларнинг хисобга олиниши ва тушиши даври буйича:
а) хисобга олинган;
б) касса.
Бюджетнинг касса органларига келиб тушгунга кадар молия органлари томонидан хисобга олинган даромадлар давлат бюджетининг хисобга олинган даромадлари деб аталади. Хисобга олинган даромадлар молия органларида тезкор хисобларга тегишли холос.
Касса даромадлар - бу бюджет кассасига хакикий тушган даромадлар хисобланади. Улар бюджетнинг даромад кисмининг бажарилиш холатини характерлайди. Шунинг учун бюджет даромадларининг келиб тушуши деганда факат касса даромадларни тасаввур килиш керак.
Мамлакат давлат бюджети харажатлари иктисодиёт тармокларини, ижтимоий тадбирларни, мудофаа ва бошкаришни молиялаштириш ва бошка харажатларидан иборат.
Бюджет ташкилотларида, муассасаларида ва бошка бюджет маблаглари олувчиларида харажатлар сметалари ижросининг бухгалтерия хисоби касса харажатлари ва бошка харажатлар буйича юритилади.
Тегишли бюджетларнинг бюджет маблаглари олувчиларининг банкдаги хисобваракларидан хам, маблагларсиз хисоб-китоблар йули билан хам накд маблаг куринишида утказилган ёки берган барча суммалари бюджетларнинг касса харажатлари хисобланади.
Тегишли бюджетларнинг хисобваракларидан бюджет маблаглари олувчиларнинг хисобварагига ва бюджет ажратмалари куйи тасарруфчилари хисобварагига утказилган суммалар молиялаштириш суммалари хисобланади ва бюджетнинг касса харажатларига киритилмайди.
Ташкилотлар, муассасалар, бюджет маблаглари бошка олувчиларининг тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилган хакикий чикимлари, шу жумладан кредиторларнинг туланмаган хисобвараклари буйича, хисоблаб ёзилган иш хаки, стипендиялар, нафакалар буйича килинган харажатлар хакикий харажатлар хисобланади.
Касса органлари бюджетда назарда тутилган харажатлар учун маблаглар беради. Бюджет маблаглари накд пуллар шаклида ёки накдсиз хисоб-китоб йуллари билан берилади. Бюджет кассасидан берилган сумма касса харажатлари деб аталади.
Хакикий харажатларни хисобга олиш факат уларнинг вужудга келиш жойларида, яъни бюджет ташкилотлари ва муассасаларида амалга оширилади.
Молия органлари касса харажатлари хакида маълумотларни банк муассасаларидан, хакикий харажатлар хакида маълумотларни бюджет ташкилотларидан олади.
Хисобланган ва касса даромадлари, касса ва хакикий харажатлар бюджет ижросининг хар хил боскичларидаги бюджет ижроси жараёнини характерлайди. Бюджет ижросини молия органлари касса даромадларида ва харажатларида акс эттиради.


1.4.Бюджет таснифининг бюджет хисобини юритишдаги ахамияти


Бюджет таснифи Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг такчиллигини молиялаштириш манбаларини гурухлашдан иборатдир.
Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, куриб чикиш, кабул килиш хамда ижро этиш максадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халкаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан киёсланишини таъминлайди.
Бюджет таснифи конун асосида белгиланган тартибда мамлакатнинг молия Вазирлиги томонидан ишлаб чикилади ва тасдикланади. Барча даражадаги бюджетлар ягона бюджет таснифи курсаткичлари доирасида шакллантирилади ва бажарилади - бу гурухлаштирилган кодларнинг таснифи объекти номини олган даромадлар ва харажатларни гурухлаш.
Узбекистон Республикаси «Бюджет тизими тугрисида»ги конунда курсатилишича таснифи куйидагилардан иборат3:
- Давлат бюджети даромадларининг таснифини;
- Давлат бюджети харажатларининг вазифа жихатидан, ташкилий ва иктисодий таснифини;
- Давлат бюджети такчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини уз ичига олади.
Давлат бюджети даромадларининг таснифи конун хужжатларига мувофик уларни турлари ва манбалари буйича гурухлашдан иборат булади.
Давлат бюджети харажатларининг вазифа жихатидан таснифи давлат бошкаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органлари, шунингдек бошка бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар буйича харажатларни гурухлашдан иборат булади.
Давлат бюджети харажатларининг ташкилий таснифи бюджетдан ажратиладиган маблаглар уларни бевосита олувчилар уртасида таксимланишини акс эттирувчи хужалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари буйича харажатларни гурухлашдан иборат булади.
Давлат бюджети харажатларининг иктисодий таснифи туловларнинг иктисодий вазифаси ва турлари буйича харажатларни гурухлашдан иборат булади.
Давлат бюджети такчиллигини молиялаштириш манбалари таснифи такчилликни молиялаштиришнинг ички ва ташки манбалари буйича гурухлашдан иборат булади.
Бюджет таснифи конун хужжатларида белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чикилади ва тасдикланади.
2004 йил 26 август Узбекистон Республикаси молия тизимида янги кадамлардан бири «Давлат бюджетининг газначилик ижроси тугрисида»ги Конунининг кабул килиниши хисобланади. Бу Конун бюджет харажатлари ва даромадларининг, бюджет хисоби счётлар режасини кайта куриб чикишни талаб килади. Хозирги кунда бюджетни бошкаришнинг норматив меъёрий хужжатлари лойихалари курилмокда ва 2006 йилдан бошлаб тулик амалга киритилиш кузда тутилмокда. Россия Федерацияси давлатида бюджет ижросининг газначилик тизими кабул килинганлигига анча булса хам бюджет таснифи муаммоларига дуч келмокда. Хозирги кунда бюджет ислохотлари давом этиб келмокда. Ундаги асосий йуналишлардан бири бюджет харажатларини анъанавий сметали режалаштиришдан бюджетлаштириш элементларини жорий килиш хисобланади. «Бюджетлаштириш методи натижага йуналтирилган асосий коидалар оркали амалга оширилади ва у бюджет харажатларининг таснифига боглик. Бюджетлаштириш деганда келгуси мулжалланган давр учун ресурслар харакатини режалаштириш жараёни тушунилади. Бу методни жорий килиш ресурсларни бошкаришда нафакат бошкаришнинг тезкор масалалари булимларидаги натижаларига эришилмасдан стратегик максадлардаги ресурсларни бошкариш тизимининг самарадорлигига эришиш имконини яратади. Бу метод молиявий окимларни оптималлаштиришга йуналтирилган»4. /азначилик тизими жорий этилган Россия Федерациясида бюджет таснифи куйидагилардан ташкил топган5: бюджет даромадлари; бюджет харажатлари, бюджет такчиллигини молиялаштириш манбалари, давлат (муниципал) карзлар; давлат ташки активлари.


Таянч иборалар:
Бюджет хисоби, бухгалтерия хисоби, статистик хисоб, тезкор хисоб, бюджет ижроси, бюджет таснифи, касса ва хакикий харажатлар, бюджетнинг касса ижроси, бюджет такчиллиги, бюджетлаштириш.


Назорат саволлари.

  1. Бюджет хисоби деганда нимани тушунасиз?

  2. Бюджет хисобининг максади ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Бюджет хисобиининг предмети ва методи нима?

  4. Бюджет хисоби бошка хисоблардан кандай фаркланади?

  5. Бюджет ижроси бухгалтерия хисобини юритиш кайси органларга юклатилган?

  6. Бюджет ижроси бухгалтерия хисоби объекти нималар хисобланади?

  7. Бюджет таснифини тушунтириб беринг ва гурухларини курсатиб утинг.

  8. Бюджетнинг кандай даромадлари бор ва курсатиб утинг.

  9. /азначилик тизимида бюджет хисобини юритиш кандай амалга оширилади?

  10. Хозирги кунда бюджет ижроси бухгалтерия хисоби сохасида амалга оширилаётган ислохотлар тугрисида гапириб беринг.

Адабиётлар:


  1. Download 116.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling