Ишлаб чиқаришда содир бўлган Б/Ҳларни ҳисобга олиш ҳамда текшириш олиб бориш тўғрисидаги низом


Download 66.9 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi66.9 Kb.
#1293066
Bog'liq
Саволнома асосий




1

“Ишлаб чиқаришда содир бўлган Б/Ҳларни ҳисобга олиш ҳамда текшириш олиб бориш тўғрисидаги низом” қачон тасдиқланган ?




№ 286- қарор 06.06.1997 йил

2

Авария деганда нимани тушинасиз ?




иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир

3

Авария тўғрисидаги тезкор хабарда қуйидаги маълумотлар қайсилари кўрсатилиши лозим?




-хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);
-авария юз берган сана, вақт ва жой;
-авариянинг қисқача тафсилоти.

4

Аварияни техник жиҳатдан текшириш муддати неча кундан ошмаслиги лозим?




15 кундан

5

Аварияни техник жиҳатдан текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномани Комиссия аъзоларнинг неча фоизи имзолаган тақдирда асосли хисобланади?




100 %

6

Аварияни техник жиҳатдан текшириш якунлангандан сўнг, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари комиссия раисига неча кун ичида тасдиқланган чора тадбирлар режасини тақдим қилиши керак?




уч иш куни ичида

7

Агарда иш берувчи содир бўлган бахтсиз ходиса бўйича Н-1 формадаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабланувчи бундай холатда кимга мурожат қилиши керак ?




корхона касаба уюшма кўмитасига

8

Агарда ходим ўз соғлигининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа.......




Навбатдан ташкари тиббий курикдан утказишни талаб килиш хукукига эга

9

Аннутиетлар шартномаси бўйича суғурта пули бу -




Жабрланувчига ёки наф олувчига конун хужжатларига мувофик урни копланиши лозим булган етказилган зарар микдорида белгиланади. (Иш берувчини фукоролик жавобгарлигини мажбурий сугурта килиш тугрисидаги Конуни №210 16.04.2009й
16 модда).

10

Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати ким томонидан тасдиқланади ?




Корхона рахбари томонидан

11

Бахтсиз ходиса тўғрисида Н-1 формадаги далолатномани неча нусхада тўлдирилади ?




3 ёки 4 нусхада

12

Бахтсиз ходисани текшириш ишлари тугагандан кейин, неча сутка ичида Н-1 формадаги далолатнома тасдиқланиб, жабрланувчига ёки унинг манфаатларини химоя қилувчи шахсга берилади ?




3 иш куни

13

Бошқа ташкилот ходими билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани ҳисобга олиш ва текшириш қандай амалга оширилади ?




Бахтсиз ходиса юз берган корхона иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади.
Жабрланувчи кайси ташкилот ходими булса уша ташкилот томонидан хисобга олинади.

14

Гуруҳий ёки ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларда тузиладиган комиссия раиси ким бўлади?




Давлат меҳнат техник назоратчиси ёки Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат кумитаси вакили вакили

15

Даврий йўриқнома кимларга ўтказилади?




Барча ишчилар

16

Даврий йўриқнома қачон ўтказилади?




3 ойда

17

Жамоавий ҳимоя воситалари деб нимага айтилади?




Жамоавий ҳимоя воситалари – ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар

18

Зарарли ишлаб чиқариш омили деб нимага айтилади ?




Муайян шароитдаги таъсири натижасида ишловчини касалликка дучор қиладиган ёки уни ишлаш қобилиятини пасайтирадиган ишлаб чиқариш омили.

19

Интизомий жазо турлари?




хайфсан бериш, иш ҳақининг 20%идан кам бўлмаган миқдорда жарима солиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш

20

Иш берувчининг асосий ҳуқуқларига нималар киради?




Ходимлардан ММҚ ҳамда ишларни хавфсиз олиб бориш йўриқномалари ҳамда талабларига риоя этишларини талаб қилиш, ММҚга оид талабларга риоя этганлиги учун ходимларнинг моддий рағбатлантиришга ва ММҚга оид талабларни бузган айбдор ходимларни интизомий жавобгарликга тортишга.

21

Иш жойида бериладиган йўриқномалар дасатури ким томонидан тасдиқланади ?




Бош муҳандис (Бошлиқнинг Биринчи ўринбосар)

22

Иш жойида бериладиган йўриқномаларни ким ишлаб чиқади?




Хизмат етакчи муҳандиси.

23

Иш жойидаги йўриқномани ишчиларга ким ўтказади?




Уста ёки бўлим рахбари.

24

Иш зонаси деб нимага айтилади?




Ходимлар доимо ёки вактинча буладиган жойлар жойлашган пол ёки майдонча даражасидан 2 метргача баландликдаги сатх

25

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациянинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият кимга юклатилган?




Корхона рахбарига

26

Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш объектлари нималар киради?




Ишчи ходимларига таъсир килувчи хавфли ишлаб чикариш омиллари яъни булар харакатланувчи, айланувчи химояланмаган кисмлар

27

Иш ўрни деб нимага айтилади?




Ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи. Иши туфайли ходимни бўлиши ёки бориши лозим бўлган, бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида бўлган жой.

28

Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал хужжат ким томонидан тасдиқланади?




ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбари

29

Ишлаб чиқариш назорати хизмати асосий иш фаолияти нима?




ХИЧОнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга, авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек, эҳтимол тутилган авария ва нохуш ҳодисаларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга шайликни таъминлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар комплекси

30

Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун масъул бўлган ходим (хизмат) қандай ҳуқуқларга эга ?




куннинг исталган вақтида ХИЧОга тўсқинликсиз кириш;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан танишиш;
саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда иштирок этиш;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбарига саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этган ходимларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритиш

31

Ишлаб чиқариш фаолияти деб нимага айтилади?




Маҳсулотни ишлаб чиқишда, хом ашёни қайта ишлашда, иш бажаришда, хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи.

32

Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар билан таништириш кимнинг зиммасига юклатилган?




Ишни хавфсиз олиб борилишига масъул ходим

33

Ишчи хизматчиларга бериладиган йўриқнома унинг ўтказиш хусусияти ва вақтига қўра қандай йўриқномаларига бўлинади?




Кириш ва иш жойидаги йўриқнома

34

Касаба уюшма кўмитаси жабрланувчи мурожатини неча кун ичида кўриб чиқиши лозим




10 кун ичида

35

Касбий хавф деб нимага айтилади –




Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири натижасида ходимнинг соғлиғига зарар етиши ёки меҳнат қобилиятини йўқолиши ёхуд ўлим эҳтимоли.

36

Ким юз берган аварияни қўшимча равишда ўрганиш талаб этилган ҳолларда, техник жиҳатдан текшириш муддати Комиссия раисининг асослантирилган ёзма мурожаатига асосан текшириш муддатини узайтириши мумкин?




Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси

37

Корхона раҳбарининг ёзма қарори билан доимий ишловчи аттестация комиссияси таркибига ким албатта қўшилиши керак?




Зарур ҳолатларда комиссия таркибига, муайян шароитларни ҳисобга олиб, йўналишлари бўйича етакчи муҳандислар, ММ ва СХ бўлими/хизмати вакиллари ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

38

Корхона ходими бошчилигида лицей, колледж ёки олий ўқув даргохи қатнашчилари билан амалиёт ишлари ўтказилётганда содир бўлган бахтсиз ходисани ҳисобга олиш ва текшириш тартиби қандай ?




ҳисобга олиш ва текшириш ишлари бахтсиз ходиса юз берган корхонада, ўқув даргоҳи вакили иштирокида амалга оширилади

39

Қайси орган иш берувчидан бахтсиз ходиса тўғрисида тузилмаган Н-1 формадаги далолатномани тузишни ёки уни қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли ?




давлат меҳнат техник назоратчиси

40

Қайси холатларда Н-1 формадаги далолатнома 4 нусхада тўлдирилади?




бахтсиз ҳодиса бошқа ташкилот ходими билан содир бўлганда

41

Қандай бахтсиз ҳодисалар устидан махсус текширув ишлари олиб борилади ?




Бир вактнинг узида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гурухли бахтсиз ходисалар(етказилган жарохатнинг огирлиги даражасидан катъий назар), окибати уртача огир ёки огир, улим билан тугаган бахтсиз ходисалар

42

Мажбурий суғурта қилиш полиси иш берувчига қанча вақт ичида берилдаи?




15 иш кунидан кечикмай

43

Мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули деб нимага айтилади?




суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилдирувчига, суғурталанган шахсга (наф олувчига) ҳар бир суғурталанган шахс учун суғурта суммаси доирасида тўланадиган пул маблағлари суммаси;

44

Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қандай ҳолда муддатидан олдин тўхтатилади ?




а) иш берувчи — юридик шахс тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда;
б) иш берувчи — жисмоний шахс вафот этганда;
в) мажбурий суғурта қилиш шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда.

45

Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қандай ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади?




а) иш берувчи — юридик шахс тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда;
б) иш берувчи — жисмоний шахс вафот этганда;
в) мажбурий суғурта қилиш шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда.

46

Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини қайси ташкилот амалга оширади?




Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқаришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади

47

Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини атестация материаллари ва ҳисоботлари қанча муддат сақланиши керак




50 йил

48

Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини атестациядан ўтказиш қанча муддат оралиғида қайтадан ўтказилиши керак ?




5 йил

49

Меҳнат шароитлари деб нимага айтилади ?




Бу ижтимоий ва ишлаб чиқариш (ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни) омилларининг мажмуи бўлиб, унда инсон ўз меҳнат фаолиятини амалга оширади

50

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш ким томондан амалга оширилади?




Цех бошлиғи

51

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат назорати ва текширув ўтказиш ким томондан амалга оширилади?




Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

52

Меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари деб нимага айтилади?




Ишловчиларга зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири мавжуд бўлмаган ёки уларнинг таъсири белгиланган меъёрлардан зиёд бўлмаган меҳнат шароити.

53

ММҚ , СХ ва Э бошқарувнинг асосий мақсади –




Хавфсиз ва соғлом мехнат шароитларини яратиш ва таъминлаш, иш жараёнида инсонларнинг саломатлиги ва иш қобилиятини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария хамда нохуш ходисалар ва уларнинг оқибатларидан шахс ва жамиятнинг хайотий мухим манфаатларини химоя килиш.

54

Навбатдан ташқари билимлар синови қандай холларда ўтказилади?




ишлаб чиқариш жараёни ўзгарганда;
асбоб-ускуналар ва механизмларнинг янги турлари жорий қилинганда;
янги қоидалар ва йўриқномалар амалга киритилганда;
қоидаларга ва йўриқномаларнинг талабларига риоя қилмаслик ҳолатларида;
қоидалар ва йўриқномалар бўйича билимларни ўзлаштирмаганлик ҳолатлари
аниқланганда, корхона раҳбариятининг фармойишлари ва давлат назорат органларининг
талаблари асосида.

55

Навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот қайси журналга акс этирилади?




“ходимларнинг иш жойида йўриқномадан ўтганлигини рўйхатга олиш журнали”га

56

Назоратнинг биринчи поғонаси қанча муддат ичида ўтказилиши керак ?




Хар иш куни

57

Назоратнинг иккинчи поғонасини тўғри ташкиллаштириш ва амалга ошириш ҳамда аниқланган қоидабузарликларни ўз вақтида бартараф қилишга жавобгарлик кимнинг зиммасига юклатилган ?




Бўлинма бошлиғи ёки етакчи муҳандисга юклатилади.

58

Наряд-рухсатнома нимага айтилади –




Иш мазмуни,ўтказиш жойини, ишни бошлаш ва тугатиш вақтини, хавфсиз ўтказиш шароитларини, иш бошлангунига қадар қилинадиган тайергарлик ишларини, иш ижрочиларини таркиби ва мазкур ишлар ва мазкур ишлар учун жавобгар шахсларни кўрсатиб, махсус бланкда белгиланган тартибда расмийлаштирилган топшириқ.

59

Ноҳуш ходиса деганда нима тушинасиз?




ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг
бузилишидир

60

Реестрга киритиш учун зарур бўлган маʼлумотларнинг ҳаққонийлиги ва уларнинг ўз вақтида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилиши учун жавобгарлик кимга юклатилади?




ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбарига

61

Режадан ташқари аттестация қандай ҳолларда ўтказилади ?




ММҚ, СХ ва Эга доир янги ёки қайта кўриб чиқилган норматив ҳужжатлар амалга
киритилганда;
янги қурилма (асбоб-ускуна)лар ишга туширилганда ёки янги технологик жараёнлар
жорий этилганда;
ходимни меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ва экологик менежменти
бўйича қўшимча билимларни талаб қиладиган бошқа иш жойига ўтказиш ёки бошқа
лавозимга тайинлашда;
улар раҳбарлик қилаётган объектларда ёки ишларда хавфсизлик қоидалари ва
меъёрларини ҳамда экологик жиҳатларни бузилганлик ҳолати аниқланганда;
бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, яъни гуруҳ ҳолатидаги, ўлим билан якунланган
ёки оғир оқибатларга олиб келган бахтсиз ҳодисаларда, шунингдек авариялар, портлаш,
ёнғин ёки оммавий заҳарланиш содир бўлган ҳолатларда;
Давлат назорати ва текшируви органларининг талаблари асосида;
ходимнинг иш фаолиятида бир йилдан ортиқ муддатли танаффус бўлганида.

62

Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида тўғри ва аниқ хисобга олиш, текшириш, Н-1 формадаги далолатнома тўлдириш ва чора- тадбирлар ишлаб чиқилишига ким жавобгар ҳисобланади ?




Иш берувчи

63

Суғурта мукофоти деб нимага айтилади?




Суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган тариф ставкаларидан ва шартномада белгиланган суғурта суммаси миқдоридан келиб чиқиб хисобланади

64

Суғурта полиси бу-




мажбурий суғурта қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат

65

Суғурта товонини бир йилдан кўп муддат учун тўлаш зарур бўлганда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома нечта нусҳада тузилади ?




уч нусхада, суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи томонидан имзоланади

66

Суғурта ҳодисаси муносабати билан жабрланувчига (наф олувчига) етказилган маънавий зарар мажбурий суғурта қилиш бўйича қандай қопланади ?




қопланмайди

67

Суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда иш берувчига неча кун мобайнида рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар бериши керак ?




ўн беш иш кунидан кечикмай

68

Тасдиқланган Н-1 формадаги далолатнома қайси манзилларга юборилади ?




жабрланувчига, корхонанинг ММ ва ТХХ раҳбарига ва давлат меҳнат техник назоратчисига.

69

Тиббий кўрикларни ўтказиш учун тиббий кўрикни ўтказувчи тиббий комиссия кимнинг буйруғи асосида тузилади?




Даволаш –профилактика муассасаси рахбари буйруғи

70

Тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилишига ким жавобгар?




Даволаш –профилактика муассасаси рахбари буйруғи

71

Турғун бўлмаган иш ўринлари деб нимага айтилади?




Худудий узгариб турадиган иш зоналаридаги иш уринлари, бунда бир ёки бир неча ходимлар хусусиятига кура ухшаш иш ёки операцияни бажарадиган ишлаб чикаришнинг зарур воситалари билан жихозланган иш урнининг бир кисми иш зонаси деб юритилади.

72

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик тадбиқ қилинадими?




Йўқ

73

Ўқув даргохи ўқитувчиси раҳбарлигида лицей, колледж ёки олий ўқув даргохи қатнашчилари билан амалиёт ишлари ўтказилётганда содир бўлган бахтсиз ходисани ҳисобга олиш ва текшириш тартиби?




Таълим муассасаси томонидан хисобга олинади ва корхона вакили билан текширилади

74

Фақат битта бўлим учун ўтказиладиган навбатдан ташқари йўриқнома дастури ким тамондан тузилади ва тасдиқланади?




бўлим раҳбари тамонидан тузилади, корхона бош мухандис тамонидан тасдиқланади

75

Фойдаланишга қабул қилинган ХИЧО фойдаланишга қабул қилингандан неча кундан ошмасдан идентификациялашдан ўтказиш керак ?






30 кундан

76

Хавфли ишлаб чиқариш омили деб нимага айтилади?




Таъсири натижасида ходим шикастланиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили

77

Хар хил цехлар учун ўтказиладиган навбатдан ташқари йўриқнома дастури ким тамондан тузилади ва тасдиқланади?




ММ ва ХТ хизмати тамонидан тузилади, корхона бош мухандиси тамонидан
тасдиқланади

78

ХИЧО қайта ташкил этилганда ёки номи ўзгарганда реестрдан қайтадан хисобга олиниши зарурми?




реестрда қайта хисобга олинади

79

ХИЧОда банд бўлган ходимлар сони 500 нафардан 5000 нафаргача бўлса ишлаб чиқариш назорати кимга юклатилади?




Ишлаб чиқариш назорати хизмати рахбарига

80

Ходим қачон иш берувчидан навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш хуқуқига эга?




Агарда ходим ўз соғлигининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа

81

Ходим соғлигига етказилган зарарни тўлаш мажбурияти ким томондан амалга оширилади?




Суғурталовчи ташкилот томонидан

82

Ходимлар уларнинг малакаси ва иш стажидан қаътий назар қайси йўриқномадан ўтишлари шарт ?




Кириш йўриқномасидан ташқари иш жойидаги йўриқномадан ўтишлари.

83

Ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ким жавобгар?




Иш берувчи.

84

Ходимларни билимларини текшириш қандай турларга бўлинади?




Дастлабки, даврий, навбатдан ташқари

85

Ходимларнинг бирламчи йўриқномадан ўтганлиги қайси хужжат акс этирилиши керак




Иш жойида йўриқдан ўтказишни қайд этиш журналига

86

Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?




Хавфсиз иш ўрнига эга бўлиш, бепул шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланишига, корхона томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилинишига, иш берувчи маблағидан малакасини оширишга, қонун ҳужжатларига кўра имтиёзлар ва компенцасиялар олишга, бепул тиббий кўрикдан ўтишга, соғлигига етказилган зарарони иш бурувчидан ундириб олишга

87

Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қанча?




Бунда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жабрланувчининг йиллик иш ҳақидан, ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори эса, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

88

Ҳисобга олинадиган ҳамда текшириладиган ишлаб чиқаришда содир бўлган Б/Ҳлар?




Н-1 формадаги далолатнома тўлдирадиган ҳамма бахтсиз ҳодисалар

89

Ҳисобга олинмайдиган ҳамда текширилмайдиган ишлаб чиқаришда содир бўлган Б/Ҳлар




табиий ўлим, ўз ўзини ўлдириш, ўзига қасддан шикаст етказиш холатларидаги бахтсиз ходисалар

90

Шахсий ҳимоя воситалари деб нимага айтилади?




Ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан химояланиш учун фойдаланадиган техник воситалар ва бошқа воситалар

91

Экологик назорат қандай турларга бўлинади ?




давлат экологик назорати;
идоравий экологик назорат;
ишлаб чиқариш экологик назорати;
жамоатчилик экологик назорати.

92

Юз берган авария оқибатида етказилган иқтисодий зарар ким томонидан хисоблаб чиқилади ва тасдиқланади?




ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот бош бухгалтер ва ташкилот рахбари

93

ХИЧОни Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган эътироз ва камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қанча вақт давомида такроран кўриб чиқилиши керак?




3 иш куни давомида

94

ХИЧОни Реестрга киритишни рад этиш учун асос бўлган эътироз ва камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан такроран кўриб чиқилиб, тегишли маълумотлар Реестрга киритилади ҳамда қанча вақт давомида ариза берувчига ХИЧО Реестрга киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади?




1 хафта муддатда

95

Ишлаб чиқариш объектининг ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжатни ким ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради?




ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбари

96

Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжатни ким тасдиқлайди ?




ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот рахбари

97

Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш режаси нималарни ўз ичига олган бўлиши керак ?




Текширилиши зарур бўлган фаолият турлари ва сохалари;
Малакаси ва тажрибаси хисобга олинган холда текширув ўтказиш учун маъсул ходимлар рўйхати;
Текширув ўтказиш сабаблари;
Текшириш натижалари бўйича хулоса ва тавсияларни тақдим этиш тартиб-таомили

98

Ишлаб чиқариш назоратини текшириш бўйича текширув натижалари қандай ҳужжат билан расмийлаштирилади ?




Далолатнома шаклида

99

 Экологик назорат тўгрисидаги конуннинг мақсади ?




Ушбу Қонуннинг мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

100

 Экологик конунларни қабул килади ?




Конунчилик палатаси томонидан қабул қилинади

101

 Фойдали казилмаларни мухофаза қилишда, улардан оқилона фойдаланишнинг асосий вазифаларини кўрсатинг ?




Фойдали казилмаларни кидириб топиш, казиб олиш, минерал ресурсларни тежаб ишлатиш,ёкилги ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш

102

 Кайси халкаро конференция атроф –мухит маусаласига бағишланган ?




2017 йил 22 ноябрда Қозоғистонда Марказий Осиёда атроф муҳит муҳофазаси масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди



103

 БМТ рахбарлигида Орол муаммоларига бағишланган халқаро конференция качон ўтказилди?




Мазкур конференция 2014 йилнинг 28-29 октябрь кунлари Урганч шаҳрида ўтказилиди

104

 Ихтисослаштирилган экология хукуки манбаларига нималар киради ?




Ер, Ўрмон, Сув ва Сувдан фойдаланиш

105

 Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конуни қачон қабул қилинган ?




1996 йил 27 декабрь 353-I-сон

106

 Коститутциямизга биноан табиий ресурслар деб нимага айтилади ?




Инсонни хаёти, хўжалик фаолияти учун керак бўлган барча табиий жисмлар, ҳодисалар, жараёнлар тушунилади

107

«Ҳавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат ҳавфсилиги» тўғрисидаги қонун Қонунчилик палатасида қачон қабул қилинган ?




29 июнь 2006 йилда

108

«Ҳавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат ҳавфсилиги» тўғрисидаги қонун нечта моддадан иборат ?




23 моддадан иборат

109

Саноат ҳавфсизлиги қонунининг асосий мақсади?




ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигисоҳасидаги муносабатларнитартибга солишдан иборат

110

Ҳавфли ишлаб чиқариш объектлари ким тамондан ҳисобга олинади ?




махсус ваколатли давлат органи

111

Саноат ҳавфсизлиги сохаси бўйича тайёрлаш ва аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар ?




хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимлари

112

Хавфли ишлаб чиқариш обхектларидаги нималар саноат хавфсизлик экспертизасидан ўтказилади ?




бино ва иншоатлар, техник қурилмалар, лойиҳа хужжатлари ва саноат хавфсизлик декларацияси.

113

Саноат хавфсизлиги декларацияси ким тамондан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ?




хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи корхона раҳбари тамонидан

114

Хавфли ишлаб чиқариш объектини кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаганда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш зарурми ?




ўтказиш зарур

115

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари нима мақсадда экспертизадан ўтказилади?




Саноат хавфсизлиги экспертизаси, экспертиза объектнинг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун ўтказилади

116

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини олиб бориши кимга юклатилган ?




Ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул шахсга юклатилади.

117

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси-




хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат

118

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи-




хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи

119

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги-




хавфли ишлаб чиқариш объектларида шахс ва жамиятнинг авариялар ва нохуш ҳодисалардан ва уларнинг оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати

120

Саноат хавфсизлиги экспертизаси-




Экспертиза объектнинг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини бахолаш.

121

Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган пайтдан қанча муддатда бажарилиш керак ?




3 ойдан ортиқ бўлмаган вақтда

122

Саноат хавфсизлиги экспертизасини ким амалга оширади ?




Белгиланган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилот

123

Хавфлилик даражаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари нечта типларга
бўлинади ?




3та

124

Идентификациялашнинг асосий принсипларини айтинг?




Зоналаштириш,
тўлиқлиги ва ишончлилиги,
мустақиллик,
камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши

125

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 271 сон қарори қачон тасдиқланган ?




10.12.2008й.

126

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш қандай мақсадда ўтказилади ?




ХИЧОни ХИЧОи давлат реестрида хисобга олиш,шунингдек ХИЧОда авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг хаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига хамда атроф-мухитга зарар етказганлик учун ХИЧОдан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида

127

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида ким томонидан амалга оширилади ?




ХИЧОдан фойдаланаётган ташкилот ёки эксперт ташкилоти томонидан

128

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш ким томонидан амалга оширилади ?




Эксперт ташкилот томонидан

129

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўғрилиги учун жавобгарлик кимга юклатилади ?




Идентификациялашни амалга оширадиган ташкилотга

130

Зоналаштириш принципи нимани англатади ?




Тегишли технологик жараёнлар амалга оширилаётган ишлаб чиқариш майдончалари, и/ч биноларининг бирлаштирувчи мезони сифатида ажратиб кўрсатиш йўли билан ХИЧОдан фойдаланаётган ташкилотлар таркибида барча ХИЧОларини аниқлаш

131

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи нимани англатади ?




ХИЧОдан фойдаланаётган ташкилот таркибида хар бир ХИЧОнинг хавфи ва типининг барча белгилари аниқланишини ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида акс эттирилишини

132

Мустақиллик принципи нимани англатади ?




ХИЧОнинг бир типи учун характерли бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларига эга бўлган объект учун энг кам суғурта суммаси миқдори кўрсатиб ўтилган белгилар сонига боғлиқ бўлмаслигини

133

Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартибига қўйиладиган талаблар ким томонидан белгиланади?




Ваколатли орган

134

Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ким томонидан белгиланади?




Махсус ваколатли давлат органи томонидан

135

Саноат хавфсизлиги декларациясини ким ишлаб чиқади ?




Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ташкилот томонидан мустақил равишда ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқилади.

136

Ташкилот таркибида мажбурий декларацияланиши керак бўлган бир нечта хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган тақдирда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ягона декларациясини ишлаб чиқишга руҳсат этиладим ?




Рухсат этилади

137

Ташкилот таркибида мажбурий декларацияланиши керак бўлган бир нечта хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган тақдирда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ягона декларациясини расмийлаштиришга руҳсат этиладим ?




Рухсат этилади

138

Биринчи тип хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаларининг энг кам миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?




250000 энг кам ойлик иш хақи миқдорида

139

Иккинчи тип хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаларининг энг кам миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?




50000 энг кам ойлик иш хақи миқдорида

140

Учинчи тип хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаларининг энг кам миқдори қайси жавобда тўғри кўрсатилган?




10000 энг кам ойлик иш хақи миқдорида

141

Корхонада амал қилинаётган йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш муддати ?




камида уч йилда бир маротаба

142

Ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўриқномаси ким тамондан ўтказилади ?




ёнғинга қарши холат бўйича жавобгар шахс ёки ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассис

143

Ишлаётганларни ёнғин хавфсизлиг қоидалари ва ўт ўчириш воситаларини ишлатиш қоидаларига ўргатиш, ким тамондан ташкил қилинади ?




бўлим ва хизматлар раҳбарлари

144

Корхонада ёнғин хавфсизлигига доир барча талабларни бажарилишига мутасадди бўлган ходим ?




корхона раҳбари

145

Корхонанинг қайси худудларида автомашина ва тракторларни ўтишини таъқиқловчи белгилар ўрнатилиши зарур ?




ёнувчи буғ ва газлар йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлган худудларда

146

Корхонага киришда ва унинг худудида қандай таъқиқловчи белги осиб қўйилган бўлиши керак ?




«Чекиш тақиқланади».

147

Махсус чекиш жойларига қўйиладиган ўт ўчириш воситалари ?




қумли яшиклар ва сувли бочкалар .

148

Ёнғиндан сақлаш ускунасига ўрнатилган сувузатиш тизимининг меъёрий босими ?




3кг/см2дан кичик ва 10 кг/см2дан катта бўмаслиги лозим

149

Ёнғиндан гидрантлари ва жўмраклари ўрнатилган сувузатиш тизимининг учаскаларини вақтинча тармоқдан узиб қўйиш учун қайси хизмат ходими билан келишиш лозим ?




ёнғиндан сақлаш хизмати

150

Ёнғин гидрантларида ўрнатилган кўрсаткичлардаги рақамлар нималарни билдиради ?




Курсатгичдан гидрантгача булган масофа(метр) ва кувурутгазгичнинг ички диаметри(мм)

151

Ёнғин хавзаларида ўрнатилган кўрсаткичлардаги рақамлар нималарни билдиради ?




сув хавзасининг тартиб рақами ва унинг сиғимини (м3).

152

Гидрантлар ва ёнғиндан сақлаш жўмракларини ишга яроқлилигини текшириш муддати ?




хар йилда икки маротаба (баҳор ва кузда).

153

Ўт ўчириш насос станциясида қандай маълумотлар осилган бўлиши керак ?




сув билан таъминлашнинг умумий схемасива уларни ишлатишга доир корхонанинг йўриқномалари

154

Насос станциясидаги ўт ўчириш насосларини керакли босим вужудга келишини текшириб кўриш муддати ?




камида хар 10 кунда бир маротаба.

155

Ўт ўчириш жўмраги шкафининг эшикчасида ёзилган маълумотлар нимани англатади ?




Тартиб рақами, “ЎЖ” индексли харф ва ёнғиндан сақлаш қисмнинг телефон рақами

156

Гидравлик тамбали қурилмасиз оқова тизимини ишлатиш мумкинми ?




тақиқланади

157

Таркибида ёнувчан ва портлашдан хавфли бўлган газлар бўлган аппаратура ва коммуникациялари бўлган берк хоналарда шамоллатиш тизимини ишлаш тартиби ?




куну-тун ҳамма вақт ишлаб туради

158

НЎА ва А (КИПиА) хоналарида қандай ўт ўчириш воситаларидан файдоланилади ?




яшикдаги қумдан ва кукунли хамда углекислотали ўт ўчиргичлардан

159

Статик электрдан химояловчи ертуташтириш мосламаларини электр ускуналар учун мўжалланган ертуташ мосламалари билан бирлаштиришга руҳсат қилинадими ?




Ертуташ мосламалари ЭТҚ (ПУЭ) талабларига жавоб берадиган бўлса

160

Яшиндан сақлаш мосламаларини кўрикдан ўтказиш муддати ?




йилига икки маротаба

161

Автомобиллар жойлашадиган гаражларда, уларни эвакуация қилиш мақсадида ҳар нечта автомобилга битта шатакка олувчи трос(штанга) мўжалланган бўлади ?




Хар 10 та автомобилга битта шатакка олувчи трос бўлади

162

Аккумулятор хонасининг тамбурига киришда қандай ёзув осиб қўилган бўлади ?




«Аккумулятор хонаси- оловдан хавфли, чекиш тақиқланади»

163

Портлашдан хавфли хоналарда очиқ симлар ўтказиш мумкинми ?




тақиқланади

164

Ертуташтирувчи ўтказгич сифатида ёнувчан ва портлашдан хавфли газли технологик қувур ўтказгичлардан файдоланиш мумкинми ?




тақиқланади.

165

Омборхоналарда тармоқдан ўчиргичлар қаерда жойлаштирилади ?




омборхонадан ташқарида

166

Қайси жойларда руҳсатнома расмийлаштирмасдан оловли ишларни қилиш мумкин ?




корхона буйруғида кўрсатилган доимий оловли ишларни ўтказиш жойларида

167

Портлашдан хавфли объектларда олвли ишлар бажаришда ҳаво муҳит ҳолатини назорат қилиб туриш қанча муддата амалга оширилиши керак ?




даврий ва узлуксиз назорат қилиш

168

Идишлар ичида ва қудуқларда оловли ишлар олиб борилганда кўчма лампаларнинг кучланиши қандай бўлиши керак ?




12 Вдан юқори бўлмаган


Download 66.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling