НАМАНГАН ШАХАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ БУЙРУҒИ
Мактабгача таълим бўлими хизмат компьютерлари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва жамоат хавфсизлиги, шунингдек ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Бўлимнинг Маънавий аҳлоқий тарбия, реабилитация ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича методист Ф.Инамбаевга
бўлимда ишлатилаётган компьютер жихозлари барча хизмат телефонлари, факс аппаратлари, чоп этиш қурилмалари, нусха кўчириш аппаратлари, интернет тармоқларини хавфсизлигини таъминлашни доимий назорат қилиш;
мавжуд компьютерларда таълим соҳасига алоқаси бўлганмаган (видео, аудио, турли хилдаги фото суратлар, диний аққидапарастликни тарғиб қилувчи ёзувлар, амалдаги конституциявий тизимга зид) файлларни йўқлигини қатъий назорат қилиб бориш;
бўлимда фойдаланилаётган мавжуд компьютерлар ва қўшимча жихозларни соз холатда ишлаши ва сақланишини назоратга олиш.
ушбу буйруқни бўлимдаги барча ходимларга етказиш ва таништириш
2. Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиш, бўлим мудирининг ўринбосари М.Алимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |