Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилишни кучайтириш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

6.4. Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилишни кучайтириш 
 
Монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш 
вазифалари билан бир қаторда, рақобатни ҳимоя қилиш вазифаси ҳам 
долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан 2012 йил 6 январда Ўзбекистон 
Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги Қонуни қабул қилинди. ―Рақобат 
тўғрисида‖ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида қуйидагиларга 
эришилиши кўзда тутилган эди: 
- рақобатни ҳимоя қилиш товар ва молиявий бозорларни ҳам қамраб 
олади; 


114 
- иқтисодий, капитал концентрацияси (акцияларни сотиш-сотиб олиш, 
қўшилиш, бирлаштириш ва ҳ.к.) бўйича битимларни назорат қилиш кучаяди. 
Бозор, капитал концентрацияси бўйича битимларга монополияга қарши 
органлардан рухсат олиш процедуралари, тартиб-қоидалари бу соҳадаги 
халқаро меъѐрларга мувофиқлаштирилади; 
- монополист-корхоналарнинг 
товар 
ва 
хизматларига 
нархни 
шакллантиришда нархларни тартибга солишнинг бозор механизмини ҳимоя 
қилиш кучаяди. Бу борада янги усул ва дастаклар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ги Қонунининг 
қабул қилиниши ва амал қилиши эркин рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида 
қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни 
тақозо этади: 
- монополист-корхоналар ва айрим давлат бошқарув органларининг 
рақобатга қарши фаолиятининг олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти 
эркинлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини 
мустаҳкамлаш, рақобатлашиш маданиятини ошириш; 
- рақобатни жадаллаштириш, монополияга қарши органлар ваколатлари, 
вазифалари ва фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш
- монополияга қарши курашувчи органлар учун кадрлар тайѐрлаш, қайта 
тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, улар 
фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, рақобатни ҳимоя қилиш бўйича 
ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ѐритиб бориш. 
Мазкур қонунга мувофиқ товар ѐки молия бозорида рақобатни ҳимоя 
қилиш мақсадида қуйидагилар таъқиқланади: 
сунъий равишда нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, қўшимча 
тўловларни белгилаш ѐки сақлаб туриш, эркин бозор нархларининг қарор 
топишига тўсқинлик қилиш; 
ишлаб чиқариш устидан, маҳсулот сотиш бозорлари ва капитал 
қўйилмалар устидан назорат ўрнатиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб 
олиш; 
шартнома предметига тааллуқли бўлмаган рақобатни чекловчи ва 
камситувчи шартларни, асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш; 
бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини чеклаш 
ѐки уларни бозордан четлаштириш тақиқланади; 
хўжалик юритувчи субъектларнинг келишиб олинган ҳаракатлари ва
битимларига йўл қўйилмайди. Ушбу тақиқ товарларни товар белгиси, фирма 
номи ва сотувчининг интеллектуал мулк объектларига бўлган бошқа мутлақ 


115 
ҳуқуқлари орқали реализация қилишни сотиб олувчи томонидан ташкил 
этиш тўғрисидаги битимларга нисбатан татбиқ этилмайди
1

Инсофсиз рақобат, шу жумладан, бошқа хўжалик юритувчи субъектга 
зарар келтириши мумкин бўлган нотўғри таққослашлар, хўжалик юритувчи 
субъект (рақобатчи) томонидан ишлаб чиқарилаѐтган товарни унинг ташқи 
безатилишини, номини, тамғаланишини, товар белгисини, реклама 
материалларидан, товарнинг фирма ўрови ва шаклини нусха кўчириш орқали 
қалбакилаштириш, хўжалик субъектининг фаолиятига оид ахборотни, шу 
жумладан тижорат сирини ошкор этиш, товар ѐки молия бозорига бошқа 
хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсиқ қўйиш тақиқланади
2

Рақобатни ҳимоя қилишда хўжалик субъектларига берилаѐтган турли 
имтиѐз ва преференцияларни оқилоналаштириш муҳим аҳамиятга эга.Бу 
борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев Олий 
Мажлисга мурожаатномасида ―Бозор иқтисодиѐтининг талаби шундайки
ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш имкони, яъни фаолият майдони 
ҳаммага тенг бўлиши керак. Яккаҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу 
нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, аҳоли эҳтиѐжи учун зарур бўлган 
маҳсулотларни мамлакатимизга импорт қилиш фақат айрим гуруҳлар қўлида 
тўпланиб, улар учун мўмай даромад манбаига айланиб қолганини адолатдан 
деб бўлмайди. Баъзи бир корхоналарга имтиѐзлар бериш орқали ўзимиз 
эркин рақобат муҳитини бўғиб, нархларнинг барқарор бўлишига салбий 
таъсир кўрсатмоқдамиз. Энди биз бундай амалиѐтдан воз кечамиз. Бу 
масалада ҳаммага тенг шароит яратилади. Имтиѐзлар айрим корхоналарга 
эмас, балки алоҳида ишлаб чиқариш ва хизмат турларини рағбатлантириш 
мақсадида берилади. Имтиѐзни рўкач қилиб, энг муҳим фаолият турларини 
тўла монополия қилиб олишга мутлақо йўл қўйилмайди―
3
,-деб таъкидланган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling