Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Давлат нарх сиѐсатининг мақсади ва асосий усуллари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

7.2.Давлат нарх сиѐсатининг мақсади ва асосий усуллари 
Бозор иқтисодиѐти шароитида нархни давлат томонидан тартибга 
солиш марказлашган-режали иқтисодиѐтдагидан фарқли ўлароқ кенг 
қамровли характер касб этмайди. Шу ўринда бозор иқтисодиѐти 
мамлакатларида нарх шаклланиши стихияли юз беради деб ҳисоблаш 
нотўғри бўлади. Бу мамлакатларда нарх ҳар доим давлатнинг эътиборида 
бўлиб, давлат томонидан тартибга солиб турилади. Хусусан, жамиятнинг 
ижтимоий ҳаѐти билан боғлиқ нархлар давлатнинг диққат марказида бўлади. 
Давлатнинг нарх орқали тартибга солиши – бу давлатнинг иқтисодиѐтга 
таъсир этишининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади. 
Нархни давлат томонидан тартибга солишдан мақсад:
1) такрор ишлаб чиқаришнинг зарурий мутаносиблигига эришиш; 
2) инфляция суръатини пасайтириш; 
3) нарх ўсиши ва иш ҳақлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш; 
4) давлат корхоналарини субсидиялаш; 
5) давлат бюджетига зарур ресурсларни жалб этиш. 
Давлат нарх шаклланишига бевосита ва билвосита таъсир этади. 
Нархни тартибга солишнинг тўғри ва эгри усуллари фарқланади. Уларнинг 
бўлиниши қуйидагича: нархни тўғридан-тўғри тартибга солиш усулига 
қуйидагилар тааллуқли: 
1) нархни маъмурий ўрнатилиш; 
2) нархни музлатилиш; 
3) нархни юқори даражасини ўрнатиш; 
4) самарадорлик даражасини регламентлаш; 
5) давлат харажатларини тартибга солиш; 


120 
6) амортизация меъѐрини ўрнатиш ва б. 
Давлат спиртли махсулотларга монопол «акциз» нархларини ва 
транспорт тарифларига, хизматларга, алоқага бошқа қатор товарларга 
нархларни, божхона тарифларини белгилайди.
Давлатнинг нархга таъсир этиш шаклларидан бири – бу давлатнинг 
ишлаб чиқариш харажатларига ва у орқали орқали нархга таъсир этишидир. 
Бунга тезлаштирилган амортизация ҳаражатлари усулини мисол қилиб 
келтириш мумкин. Давлат нарх шаклланишига, ишлаб чиқарувчига ѐки 
ҳаридорга давлат томонидан махсус қўшимча тўлаб бериш йўли билан 
нархларни пасайтириши назарда тутилувчи нарх субсидияси орқали ҳам 
таъсир кўрсатади.
Нархни тартибга солишда давлатнинг қатъий ўрнатган нархлари,
давлат томонидан буюртма қилинган ишлаб чиқарувчилар махсулотига 
нархлар мухим ўринни эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб 
чиқаришни нарх, дотация ва субсидия орқали тартибга солишда давлатнинг 
роли жуда юқоридир. Давлат нарх даражаси ва нарх барқарорлиги 
мутаносиблигини қўллаб-қувватлайди. Барча ривожланган мамлакатларда 
бозор тебранишини юмшатиш мақсадида давлат томонидан анчагина 
ресурслар аграр соҳага йўналтирилади. Нархлар, қўшимча тўловлар орқали 
махсулот 
ишлаб 
чиқарувчиларни 
кенгайтирилган 
такрор 
ишлаб 
чиқаришларини амалга оширишлари даражасида давлат фермерлик 
нархларини қўллаб қувватлайди. Шу йўл билан қишлоқ хўжалиги 
махсулотлари ишлаб чиқариш таркиби ва хажми тартибга солинади. 
Барча ғарб мамлакатларида нархларни давлат томонидан тартибга 
солиш тизими жуда ҳам бир-бирига яқин. Бу қишлоқ хўжалиги 
махсулотларининг алоҳида турларига нархларни тебранишининг юқори ва 
қуйи чегараларини ўрнатиш ҳисобланади. 
Европа ҳамкорлик мамлакатларида умумий қишлоқ хўжалиги сиѐсати 
юритилади. Бу сиѐсатнинг дастаги бўлиб, ички ва импорт нархлари 
ўртасидаги фарқларни қопловчи божхона божлари ва компенсацион тўловлар 
шунингдек, қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилувчиларга 
махсулотларини Европадан жаҳон бозорларига нисбатан паст нархларда олиб 
чиқиш имкониятини берувчи компенсацион тўловлар ҳисобланади. Бундай 
тизим нафақат Европа қишлоқ хўжалиги салоҳиятини сақлаб қолиш, қишлоқ 
хўжалигида илмий-техника инқилобини амалга ошириш, балки, Ғарбий 
Европани йирик махсулот экспортчисига айлантириш имконини беради. 
Европа ҳамкорлик мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ва қора металлургия 
соҳасида(нархларни 15% гача қамраб олади) нархларни миллий тартибга 
солиш хусусиятлари мавжуд. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари нархлари 


121 
бўйича қарорни Европа ҳамкорлигининг вазирлар Кенгаши қабул қилади, 
бироқ қора металлургия махсулотлари нархлари эса базис нархлари орқали 
ўрнатилади. 
АҚШ да 10-15% нархлар давлат томонидан тартибга солинади. Давлат 
томонидан нархларни тартибга солиш ишлаб чиқариш харажатларини 
субсидиялаш воситасида ҳамда ишлаб чиқарувчиларга сотиш нархларини 
кафолатлаш ѐрдамида ҳам амалга оширилади. АҚШ да бозор нархи 
кафолатланган қуйи чегарадан тушиб кетган тақдирда давлат бюджетидан 
ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади. Махсус ҳукумат ташкилоти 
кафолатланган нарх бўйича фермерлардан кафилликка қишлоқ хўжалиги 
махсулотларини қабул қилади. Агар кафилликка олинган муддат давомида 
(одатда бир йил) бозордаги нарх кафолатланган нархдан қўтарилса, у ҳолда 
фермер ўз махсулотини қайтиб сотиб олиб, уни бозорда сотиши мумкин 
бўлади. Агар бозор нархи кафолатланган нархдан пастлигича қолса, товар 
фермерлар томонидан қайтиб сотиб олинмайди ва корпорация мулкига 
ўтади. АҚШ да 10-15 йил мобайинида мамлакат ичида шакарнинг чакана 
нархи жуда қатъий тарзда кузатиб борилди. Бир килограмм шакар 1 
доллардан ошиши мумкин эмас. Нархни макроиқтисодий барқарор бўлиши 
учун субсидия киритилди. 
Японияда нархларни тартибга солиш учун ҳукуматнинг махсус нарх 
бюроси мавжуд. Бюро вазирликларни минимал нархлар бўйича берган 
таклифларига ҳулоса беради. Францияда қишлоқ хўжалиги махсулотлари, 
газ, электр энергияси, транспорт хизматлари нархлари тўғридан-тўғри 
тартибга солинади. Швецарияда нархларни назорат қилиш бўйича федерал 
муассаса мавжуд. Нархлар асосан давлат томонидан молиялаштириладиган 
тармоқларда, хусусан қишлоқ хўжалиги, тарнспорт, таълим, соғлиқни сақлаш 
соҳаларида тартибга солинади.
Россия 
Федерациясида 
нархни 
тартибга 
солишда 
қатъий 
нархларни(тарифлар) киритиш, юқори самарадорлик даражасини, нархни 
ўзгариш коэффицентини, савдо, савдо-таъминот ва сотув нархларининг 
юқори даражасини ўрнатиш ва декларация нархларини ўрнатиш усуллари 
қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикасида давлат буюртмаси асосида пахта хом 
ашѐсига ва буғдойга нархнинг юқори чегараси ўрнатилади. Қишлоқ 
хўжалиги махсулотлари эса қўшилган қиймат солиғига тортилмайди. 
Нархни тартибга солиш тизими қишлоқ хўжалигида барқарорликка 
эришишга қаратилган. Бу соҳадаги нарх кичик фарқ билан тебранади. Ғарб 
мамлакатларида давлат қишлоқ хўжалигига анчагина маблағ сарфлайди. 
Таъкидлаш жойизки, қишлоқ хўжалигидан бюджетга тушадиган маблағ, шу 


122 
соҳага қилинадиган харажатдан бир неча бор камни ташкил этади. ЕИРХТ 
нинг 25 та мамлакатларида, кўпроқ ривожланган Ғарб мамлакатларида 
қишлоқ хўжалигига бюджетдан ажратилган маблағлар шу тармоқдан 
бюджетга тушадиган маблағдан 9 маротаба кўпни, агар нарх субсидиясини 
ҳам қўшадиган бўлсак 18 баробар кўпни ташкил этади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling