Амалий машғулот 1 Корхона ҳужжатларига асосан енергия истеъмоли ҳажмини ва унинг нархларини ҳисоблаш
Download 52.56 Kb.
|
amaliy mashg\'ulot 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Корхона ҳужжатларига асосан енергия истеъмоли хажмини ва унинг нархларини ҳисоблаш бўйича масалалар ечиш
Амалий машғулот 1 Корхона ҳужжатларига асосан енергия истеъмоли ҳажмини ва унинг нархларини ҳисоблаш. Режа: 1.Мавзуга доир назарий маълумотлар; 2.Корхона ҳужжатларига асосан енергия истеъмоли хажмини ва унинг нархларини ҳисоблаш бўйича масалалар ечиш Саноатда энергия тежаш манбаларини аниқлашда ва энергия тежаш тадбирларини ташкил этишда энергия тежаш тамойилларидан фойдаланилади. Саноат корхоналарида электр энергиясини тежаш имкониятларини аниқлаш бўйича қуйидаги асосий тамойиллар келтирилган: Биринчи навбатда нархи юқори бўлган энергия ресурсни тежаш керак; Аввал кам харажат билан амалга ошириш мумкин бўлган тадбирларни бажариш керак. Исрофларни аввало меъёрий қийматдан катта жойда камайтириш лозим (энергетик тешикларни топиш лозим). Харажатларни камайтиришни аввало оралиқ бўғинлардан воз кечиш орқали амалга ошириш лозим. Истеъмол қилинаётган энергия ресурслари миқдорини ва қандай тақсимланишини аниқ билиш керак (Энергия ресурсларни қайд қилишни техник ва тижорат тизимини жорий этиш). Энергия ресурсларни тежаш бўйича тадбирларни амалга оширилиши саноат корхонаси атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Чуқур таҳлил асосида мақсадларни аниқ белгилаш ва фақат энг самарадор тадбирларга сарф – харажат қилиш. Энергияни тежаш имкониятларини аниқлашда энергетик балансларни таҳлил қилиш муҳим ўрин тутади [19, 38, 41]. Энергетик баланс корхона энергия хўжалиги ҳолатини белгиловчи муҳим тавсиф бўлиб, корхонага узатилаётган энергия билан фойдаланилган энергия ва исрофларни ўзаро муносабатини белгилайди. Энергетик балансларни қуриш ва таҳлил қилиш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган: -корхонада энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ҳаққоний баҳолаш, энергия исрофлари ва уни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш; -энергия тежаш имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш, исрофларни камайтириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; -технологик ва энергетик ускуналарни иш режимларини яхшилаш; -технологик жараён ва ускуналарда истеъмол қилинаётган энергияни оқилона миқдорини аниқлаш; -маҳсулот бирлигига сарфланаётган энергия сарфини меъёрларини ишлаб чиқиш ва услубиётини такомиллаштириш. Энергетик балансларни таҳлил қилиш корхона энергия хўжалиги фаолиятини ва энергиядан фойдаланиш самарадорлигини сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаш бўлиб, қуйидаги йўналишларда ташкил этилади: -корхонада энергияни қабул қилиш ва истеъмол қилиш структурасини тадқиқ қилиш; -энергиядан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш; -корхона энергия жўжалиги фаолиятини ва ривожланишини белгиловчи умумлашган кўрсаткичларни аниқлаш; -корхона энергетик баланслари структурасини оптималлаш учун керак бўлган бошланғич маълумотларни олиш. Саноат корхоналарида энергетик тадқиқотлар асосида қуриладиган энергетик баланслар қуйидагича таснифланади: Ўрганиладиган даври бўйича: ҳисобот энергетик баланслари, ўтган даврдаги ўлчанган қийматлар бўйича аниқланади; меъёрий энергетик баланслари, яқин келажакдаги ишлаб чиқариш учун белгиланади; лойиҳаланган энергетик баланслари, объектларни қуришда ишлаб чиқилади; истиқболий энергетик баланслари, келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун аниқланади. Электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш бўйича энергетик баланслар қуйидаги кўринишларда тайёрланиши мумкин: Рационал энергетик баланс, электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини энергетик ускуналарни реконструкция қилмасдан ташкилий тадбирлар орқали самарали фойдаланишни таъминлайдиган энергетик баланс; Меъёрий энергетик баланс, илмий асосланган услубиёт асосида ҳисобланган энергетик баланс бўлиб, энергиядан оқилона фойдаланишни таъминлайди; Оптимал энергетик баланс, электр энергиясини энг камчиқим узатиш, тақсимлаш ва фойдаланиш имкониятини берадиган ва атроф муҳитга энг кам зарар етказадиган энергетик баланс ҳисобланади. Download 52.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling