Амалий машғулот 1 Корхона ҳужжатларига асосан енергия истеъмоли ҳажмини ва унинг нархларини ҳисоблаш


Download 52.56 Kb.
bet2/3
Sana20.10.2023
Hajmi52.56 Kb.
#1710690
1   2   3
Bog'liq
amaliy mashg\'ulot 1

1.1-чизма. Саноат корхоналарининг энергетик баланслари таснифи

Энергия тежаш тадбирлари асосан эксплуатация жараёнида ҳал қилиниши керак бўлган муаммоли вазиятларга қаратилган бўлади. Саноат корхоналарида таҳлилий маълумотларни талаб қиладиган бундай масалалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:


-суткали юклама графикларини таҳлили ва текислаш орқали эълон қилинган қувватни камайтириш;
-электр узатиш йўлларини, трансформаторларни ва мотор­ларни оқилона алмаштириш;
-реактив қувватни қоплаш тадбирларини тўғри ташкил этиш;
-кучланишни ростлашни оқилона ташкил этиш;
-маҳсулот бирлигига сарфланаётган энергия сарфини аниқлаш;
-маҳсулотни энергия (электр) сиғимини аниқлаш;
-электр ёритиш тизимини оқилона ташкил этиш;
-ҳимоя воситаларини тўғри танлаш;
-электр энергияси истеъмоли бўйича ҳисобот тайёрлаш.
-электр энергияси сифатини яхшилаш;
-электр таъминоти ишончлилигини ошириш;
-электр ускуналарни таъмирлаш технологиясини такомил­лаш­тириш.
Саноат корхоналарида энергия тежаш бўйича лойиҳаларни оқилона вариантини аниқлашда вариантли, экстремал ёки уларни биргаликдаги ҳисоблаш усулларидан ҳамда келтирилган харажат­ларни умумлашган фарқи усулидан фойдаланиш мумкин [60, 123, 125]. Энергия тежаш тадбирларини иқтисодий самарадорлигини баҳолашни энг самарали усули иқтисодий ва натурал кўрсатгичлар комплекс таҳлил қилиш ҳисобланади.
Саноат корхоналарида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлар сифатида электр таъминоти тизимини ёки технологик ускунанинг фойдали иш коэффициенти (ФИК), маҳсулотнинг электр сиғими, маҳсулот бирлигига сарфланган электр энергияси ва маҳсулот таннархида электр харажатлари ҳиссасини келтириш мумкин. Энергия тежаш тадбирларини ташкил этишда ва электр энергияси истеъмолини назорат қилишда айниқса маҳсулот бирлигига сарфланган электр энергиясини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Электр энергияси истеъмоли самарадорлик кўрсаткичлари сифатида корхона бўйича қувват коэффициенти, фойдали иш коэффициенти (ёки нисбий энергия исрофлари), энергиядан фойда­ланишда электр энергияси сифати кўрсаткичларини меъёрий қийматлар доирасида бўлиши ва ш.ў. бўлади.
Бунда жорий вақтдаги электр энергияси самарадорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи кучланишни сифати кўрсаткичлари таҳлил қилиниб натижалар келтирилади. Булар, кучланишни оғиши ва тебраниши, носимметриклик ва носинусоидаллик коэффициенти ва бошқалар бўлади.
Саноат корхоналарида электр энергиясидан фойдаланиш сама­ра­дорлигини баҳолайдиган асосий кўрсаткичлардан бири маҳсулот ишлаб чиқаришдаги энергия сарфи ҳисобланади [47, 54]. Бу кўрсат­кич таҳлили асосида энергия тежаш имконияти бўлган ускуналар аниқланади ва энергия тежаш тадбирлари ташкил этилади.
Ҳозирги пайтда амалиётда асосан икки хил кўринишда нисбий энергия сарфи аниқланади. Булар биринчиси: маҳсулот бирлигига сарфланадиган энергия сарфи, иккинчиси: ишлаб чиқарилган бирлик қийматдаги (масалан, 1 млн сўм) маҳсулотга сарфланадиган электр энергияси. Бундан ташкари нисбий энергия сарфи ўлчов бир­лигисиз ҳам ҳисобланиши мумкин бунда бирлик қийматдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотга сарф бўлган электр энергия сарфи қиймати билан аниқланади.
Ишлаб чиқаришда электр энергиясини корхоналарга чекловлар (лимитлар)ни белгилашда нисбий энергия сарфи кенг қўлланилади. Шунинг учун маҳсулот бирлигига сарфланаётган энергия сарфи кенг қўлланилади. Бунда корхонада энергия баланслари тузилади. Технологик ускуналарнинг энергия сарфи асосида маҳсулот бирли­гига сарфланган технологик солиштирма энергия сарфи, ёрдамчи технологик ускуналар ва ёритишга сарфланган энергия асосида цех бўйича солиштирма энергия сарфи, корхона ички электр таъминоти тизимидаги умумсаноат истеъмолчилари (насос ёки компрессор станцияси, қозонхона ш.ў.) ва исрофлар асосида корхона бўйича солиштирма энергия сарфи ҳисобланади. Умумий ҳолда бу энергия баланси қуйидаги ташкил этувчиларни аниқлашни тақозо қилади:
W=Wт+ э+Wв (1.1)
бу ерда, Wт – технологияга сарфланадиган электр энергияси; Wэ – энергия сиғими катта бўлган объектлар (насос станцияси, компрессор станцияси, совитиш ва иситиш агрегатлари ва ш.ў.); Wв – умумкорхона ёрдамчи эҳтиёжларига сарфланадиган электр энергияси.
Ушбу ташкил этувчилар аниқлангандан сўнг, маҳсулот бирли­гига сарфланаётган электр энергия сарфи технологик агрегатлар бўйича, цех ва умумкорхона бўйича ҳисобланади. Маҳсулот бир­лигига сарфланадиган электр энергияси асосан чиқарадиган маҳсу­лот хили кўп бўлмаган корхоналарда қўлланилади. Кўп турдаги маҳсулот чиқарувчи корхоналар учун бу катталикларни ҳисоблаш анча қийинчилик туғдиргани учун ишлаб чикарилган бирлик қий­матдаги маҳсулот учун сарфланган электр энергия сарфи аниқла­нади.
Электр энергиясининг нисбий сарфи шартли бирликларда хам ҳисобланади.
eтб= (1.2)
Бу ерда: бирлик қийматдаги маҳсулот ҳисобидан аниқланган энергия сарфи.
маҳсулот бирлигига сарфланган электр энергия хисо­бидан аниқланган энергия сарфи.
Z- корхона чиқарган барча маҳсулот бирлиги.
Сех ва корхона жамоа биноси фойдаланган електр енергия нархи аниқлансин. Агар корхона учун талаб қилинган қувват Смах≥750 МВА ва шу корхона жамоа биноси учун (бюджет, носаноат) бўлса, фойдаланилган енергияга давлат енергия мустақили билан абонент тўлови амалга оширилсин.
Берилган: 1. U1=6 кВ 6. КТТ1=100/5
2. U2=0,38 кВ 7. КТК= 6000/100
3. W1´=5000 кW соат 8. КТТ2=200/5
4. W2´=3600 кW соат

Топиш керак: ∆Ц=?


Йечиш:
1. Сех учун бир йилдаги електр енергия сарфи
WЦех=W1´Ктт Ктк= 5000*100/5 * 6000/100 =6 000 000 кW соат
2. Корхона учун бир йилдаги електр енергия сарфи
Wкор=W2 КТТ1= 3600* 20 =144 000 кW соат
3. Истеъмол қилинган електр енергиянинг молиявий харажати
а) Сех учун
Цсех=β Wсех= 600000* 300 * 180.000.000 сўм
б) Корхона учун
Цкор=β Wкор= 300*144000*43.200.000сўм

4. Сарф қилинган електр енергиянинг харажати


∆Ц∑=Цсех+Цкор=180.000.000+43.200.000=223.200.000 сўм

Натижа: ∆Ц∑=223.200.000 сўм


1-амалий машғулотнинг вариантлари








Download 52.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling