Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Асосий тушунча ва атамалар
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар
- 8-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИ ВОСИТАЛАРИ
- 8.1.1-жадвал.
Асосий тушунча ва атамалар
Нарх, нархнинг функциялари, давлат буюртмаси нархлари, қиймат, келишилган нарх, юқори нарх, давлат субсидияси, монопол нархлар. Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар 1. Қиймат ва нарх назарияларини моҳиятини тушунтиринг? 2. Маржиналистларнинг қиймат ва нарх назариясини ва унинг қийматнинг меҳнат назариясидан фарқини тавсифлаб беринг? 3. Замонавий нарх ва қиймат назария қийматнинг меҳнат назарияси ва юқори нафлилик назарияларининг синтези эканлигини тушунтириб беринг? 4. Нархнинг регуляторлик ролини қандай аҳамияти бор? 5. Нархни давлат томонидан тартибга солишнинг қандай асосий усуллари мавжуд? 6. Нархни тартибга солишнин тўғри ва эгри усуллари деганда нимани тушунасиз? 7. Нархлар қандай ҳолатларда маъмурий усуллар ѐрдамида тартибга солинади? 8. Нархларни тартибга солишнинг монетар ва номонетар усуллари нималардан иборат? 9. Аграр сектордаги нархни давлат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ва шакллари нималардан иборат? 10. Ўзбекистонда нархни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва шаклларини тушунтиринг. 11. Инфляцияга қарши сиѐсат нархни давлат томонидан тартибга солиш шаклларидан бири эканлигини тушунтириб беринг. 1 Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиѐтни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмлари.-Т.:Akademiya,2012.- 382-383-бетлар. 127 8-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИ ВОСИТАЛАРИ 8.1. Давлат бюджети – иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш воситаси. Миллий иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизмида тартибга солишнинг бюджет-солиқ сиѐсати муҳим ўринни эгаллайди. Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбаи ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Давлат бюджети икки асосий қисм – даромадлар ва харажатлар қисмидан иборат. Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндиси, бюджетларни ташкил этиш ва тузиш принциплари, бюджет жараѐнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Солиқлар, заѐмлар ва бошқалар асосида давлат бюджети даромадлари шакллантирилиши орқали йирик молиявий ресурслар жамланади. Ушбу ресурсларнинг умумий хажми ЯИМ га нисбатан давлат бюджети харажатларида намоѐн бўлади. Ривожланган мамлакатларда давлат бюджети харажатлари ЯИМ га нисбатан фоиз ҳисобида АҚШда 29% дан Францияда 51% гача тебранганлигини кузатиш мумкин. Бутун ЕИРХТ мамлакатлари бўйича – 36,5%, шулардан, Италияда – 46,7%, Германияда – 43%, Японияда – 38,2%, Канадада – 37,8%. Ўзбекистон Рспубликасида 2017йилда давлат бюджети харажатлари ЯИМ га нисбатан 21,9% ни ташкил этади. Бу эса давлат бюджети иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишда муҳим восита эканлигини кўрсатади. Давлат бюджетининг бошқарувчанлик роли қайта тақсимланган миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулки шаклига айлантириш кўринишида намоѐн бўлади. Бюджет орқали, унинг ресурсларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида, моддий ва номоддий соҳалар ўртасида, тармоқлар ўртасида, ҳудудий бирликлар ва аҳолини ижтимоий гуруҳлари ўртасида миллий даромадни қайта тақсимлаш амалга оширилади. Бюджет макроиқтисодий мутаносибликка эришиш ва уни қўллаб- қувватлашда муҳим дастак бўлиб ҳисобланади. Асосан истеъмол ва жамғариш фондлари ўртасидаги зарур мутаносибликни сақлаб туришда давлат бюджетининг роли каттадир. Бюджетнинг такрор ишлаб чиқаришга 128 таъсири, иқтисодиѐт ва маданиятни ривожлантириш, таркибий қайта қуришни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминлашда намоѐн бўлади. Бюджет давлатнинг иқтисодий сиѐсатини юритишда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Алоҳида даврларда эса, хўжалик-ташкилий фаолиятига, давлат сиѐсати ва иқтисодий сиѐсатни илмийлик даражасига боғлиқ ҳолда ислоҳотларни амалга оширишда бюджетнинг роли каттадир. Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги давлат фискал сиѐсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. У давлат бюджети лойиҳасини тайѐрлайди, давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади; республика бюджети харажатларини амалга оширади; бюджет маблағлари олувчиларнинг давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади. Қуйидагилар давлат бюджети даромадларининг асосий манбалари ҳисобланади: 1. Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар. 2. Давлатнинг молиявий ва бошқа активларининг жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар. 3. Мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари. 4. Юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари. 5. Резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар ва бошқалар. Ушбу давлат бюджети даромадларинингтаркибий ўзгаришлари охирги йиллар бўйича бевосита солиқларда пасайиш, билвосита солиқларда эса ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда (8.1.1-жадвал.) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling