Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

8.3. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва 
воситалари тизимида солиқ имтиѐзлари. 
Турли кўринишдаги ва шаклдаги солиқ имтиѐзлари иқтисодиѐтни 
давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим шакли ҳисобланади. 
Имтиѐзлардан иқтисодий жараѐнларни тартибга солиш мақсадида 
фойдаланилади. Улар инвестицияларни, тадбиркорлик фаолиятини, чет эл 
капиталини жалб этишни, пул ва моддий ресурсларни тежашни, ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
оширишни 
ва 
бандликни 
оширишни 
рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. 
Иқтисодиѐтни ва ижтимоий жараѐнларни тартибга солиш мақсадида 
қўлланилган солиқ имтиѐзлари турли шаклларда намоѐн бўлади. Энг кенг 
тарқалганлари қуйидагилар: 
1) Чегирма кўринишида солиқ кредитлари бериш, яъни фойдани 
камайтирилган солиқлар ҳисобига ошириш. Масалан, АҚШ да 1962 йилдан 
буѐн 20 йил мобайнида турли инвестицион (солиқ) кредитлар қўлланиб 
келинмоқда, яъни фойдаланиш муддати 8 ва ундан ортиқ йил бўлган, ишлаб 
чиқаришга киритилган ускуналар қийматининг 7 % га тенг миқдорда фойда 
солиғи қисқартирилади. 
Японияда ҳам ҳудди шундай янги техника ва технологияларга 
қилинган инвестициянинг 7% миқдорида солиқ кредити қўлланилади. 
Канадада мос тарзда солиқ чегирмалари 7%дан 20% гача ўзгариб туради. Бир 
қатор мамлакатларда тадбиркорнинг ИТТЛИ га қилган харажатлари ўртача 
йиллик фойдани белгиланган улушидан ортиқ бўлса, қисқартирилган солиқ 
шаклидаги солиқ кредити қўлланилади. Масалан, АҚШ да базис даврига 
нисбатан ўртача йиллик меъѐридан ИТТЛИ га қўшимча қилинган 
харажатларнинг 20%га тенг миқдорда фойда солиғи камайтирилади. 


139 
Францияда ИТТЛИ га қўшимча қилинган харажатларнинг 50% га тенг 
миқдорда фойда солиғи қисқартирилади, Канадада эса қўшимча қилинган 
харажатларнинг 100% га тенг миқдорда фойда солиғи камайтиради
1

Солиқ кредити шаклидаги имтиѐзлар таълим олиш (асосан олий 
маълумот) учун якка тартибдаги ҳақ тўловчиларга ҳам қўлланилади. АҚШ 
дан кейинги таълим учун тўлов миқдорининг дастлабки 5 минг долларига 20 
% чегирма миқдорида «Таълим солиқ кредити» ҳамда 13-17 ѐшдаги хар бир 
ўқувчига йилига 500 доллар миқдорда солиқ имтиѐзи жорий этилган
2
.
2) Имтиѐзнинг иккинчи шакли – солиқдан бутунлай озод этиш ѐки 
пасайтирилган солиқ ставкаларини ўрнатишдир. Бундай имтиѐзлар кичик 
тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. Бунга қишлоқ 
хўжалиги махсулотларини қўшилган қиймат солиғидан озод этилишини ҳам 
киритиш мумкин. Бундай имтиѐзлар республикамизда ҳам кенг қўлланилади. 
3) Солиқ имтиѐзларининг учинчи шакли – тезлаштирилган 
амортизация усулини қўлланилиши, яъни олинадиган фойданинг хажмини 
тезлаштирилган амортизация миқдорига қисқартириш усулидир. Хукумат 
томонидан белгиланган оширилган амортизация харажатларини ишлаб 
чиқариш харажатларига қўшишга рухсат беради. Бунинг натижасида ишлаб 
чиқариш харажатлари ошади, бироқ солиқ миқдорини қисқариши ҳисобига 
олинадиган фойда миқдори ўзгармайди. 
Мутаносибликни тартибга солиш учун бошқа имтиѐзлар ҳам 
қўлланилади. Мисол учун, АҚШ да фойданинг ижтимоий инфратузилма 
объектлари қурилишига йўналтирилган қисми солиқлардан озод этилади. 
Баъзи мамлакатларда меҳнатга ҳақ тўлаш ва ишлаб чиқаришни техник қайта 
қуроллантиришга сарфланадиган маблағларни солиққа тортишнинг алоҳида 
тизимлари қўлланилади. Мисол учун, Францияда техник қайта қуролланишга 
сарфланадиган маблағларга солинадиган солиқлар жуда ҳам паст. Германия 
ва Францияда қўшимча иш ўринларини яратиш учун қилинган харажатларга 
махсус солиқ имтиѐзлари киритилган
3

Республикамизда ҳам иқтисодий ривожланишни тартибга солиш 
мақсадида солиқ имтиѐзлари тизимидан кенг қўлланилади. Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ чет эл инвестицияси билан ташкил 
этилган, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган махсулот 
ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш корхонаси даромади (фойдаси) ишлаб 
чиқаришни бошлагандан 5 йил муддатгача солиқлардан озод этилади. Агар, 
ишлаб чиқариш хажмининг 25% дан ортиғини болалар ассортиментидаги 
1
Денги и кредит. 1996, №3, стр.61 
2
Мировая экономика и международные отношения. 2001, №4, стр.27 
3
Экономист. 1992. №10. стр. 37 


140 
товарлар ташкил этса ва корхона устав фондида чет эл капитали улуши 50% 
дан ортиқ бўлса 2 йилгача солиқлардан озод этилади. Қишлоқ жойларда ва 
аҳоли пунктлари ҳудудида янги ташкил этилган халқ истеъмоли товарларини 
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи 
корхоналар ишлаб чиқаришни бошлагандан то 3 йил муддатгача солиқлардан 
озод этилади. Умумий ишчилар сонининг 75%дан кам бўлмаган қисми ўрта 
мактаб ўқувчиларидан ва касб-хунар ўқув юртлари ўқувчиларидан ташкил 
топган юридик шахсларнинг даромадлари(фойда) солиқлардан озод этилади. 
Экологияга, соғломлаштириш ва хайрия фондларига, маданият 
муассасаларига, халқ таълими ва соғлиқни сақлашга бадаллар тўлаш 
ҳисобига даромадни(фойдани) солиққа тортишни камайтириш шаклидаги 
имтиѐзлар ҳам мавжуд.
Республика минтақаларига хорижий сармоялар ва замонавий 
технологиялар жалб этилиши рағбатлантирилишини кучайтириш, хорижий 
инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 
кафолатлар ва имтиѐзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling