Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Диcкрецион ва нодискрецион фискал сиѐсат


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Диcкрецион ва нодискрецион фискал сиѐсат. Давлат томонидан амалга 
ошириладиган фискал сиѐсат одатда икки йўналишда бўлади: дискрецион 
фискал сиѐсат ва нодискрецион фискал сиѐсат. Дискрецион фискал сиѐсатда 
ҳукуматнинг махсус қарорлари натижасида давлат харажатлари, солиқлар ва 
давлат бюджети қолдиғи миқдорининг мақсадли ўзгариши амалга 
оширилади. Бу қарорлар иқтисодиѐтдаги бандлик даражаси, ишлаб чиқариш 
ҳажми ва инфляция суръатларини ўзгартиришга қаратилган бўлади.
Нодискрецион фискал сиѐсатда давлат харажатлари, солиқлар ва давлат 
бюджети қолдиғининг автоматик равишда ўзгариши рўй беради. Бу 
ўзгаришлар «автоматик стабилизаторлар» ҳаракати таъсирида жами 
даромаднинг даврий тебранишлари натижасида пайдо бўлади.
«Автоматик стабилизатор» – давлат томонидан махсус чораларни 
қўлламасдан автоматик равишда иқтисодиѐтдаги даврий тебранишларни 
силлиқлашга имконият беради. Масалан: солиқ солишнинг прогрессив 
шкаласи, трансфертлар тизими, ишсизлик бўйича нафақалар ва бошқалар. 
Юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи ставкаси 1996 йилдаги 
37 фоиздан 2015 йилга келиб 7,5 фоизга пасайтирилди ва бу кўрсаткич 2016-
2017 йилларда сақланиб қолди(қаранг:8.2.1-расм). 
1
Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. -Т.: Академия, 2002, 53-бет. 


135 
 8.2.1-расм.Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 
ўзгариши динамикаси (%ҳисобида)
1

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг юқори чегараси 
1999 йилдаги 45 фоиздан 2017йилда 22,3 фоизга камайтирилди. Жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи 2016-2017 йилларда энг кам иш 
ҳақининг 1 бараваригача миқдорда 0 ставка,
энг кам иш ҳақининг 1 
бараваридан (+1 сўм) 5 бараваригача миқдорда
7,5 % қилиб белгиланган 
эди(қаранг:8.2.1-жадвал). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling