Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


I. Солиқ тизимини ислоҳ қилишда устувор йўналишлар


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

I. Солиқ тизимини ислоҳ қилишда устувор йўналишлар: 
Солиқ 
қонунчилигини имкон қадар соддалаштириш, норматив 
ҳужжатлардаги коллизия ва қарама-қаршиликларни йўқотиш, солиқ 
тўловчилар манфаатини ҳимоя қилиш. 
Солиқ тизимидаги ҳар қандай ўзгаришлар кейинги молиявий йилдан 
кучга кириш тартибини жорий этиш. 
Тадбиркорларга солиқ босимини камайтириш, катта ва кичик 
корхоналари орасида солиқ миқдоридаги тафовутларни бартараф этиш. 
Тенг рақобат муҳити яратиш мақсадида, шахсий солиқ ва божхона 
имтиѐзлари бериш қатъиян таъқиқланади. 
Солиқлар умумий сони камайтирилади, бир хил базадан олинадиган 
солиқлар умумлаштирилади. Солиқ ҳисоботлари соддалаштирилади
1

1
http://asr.uz/all/iqtisod/uzbekistonda-soli-tizimining-mutla-yangi-kontseptsiyasi-elon-ilindi/ 


145 
II. Солиқ тизими ислоҳ қилинадиган асосий йўналишлар 
1. Юридик шахслар даромад солиғи бекор қилинади. Тижорат банклари 
ва суғурта компанияларидан бундан мустасно. 
2. Қўшилган қиймат солиғи 20% дан 12%га тушириладилекин шу 
билан бирга айланма маблағ миқдори 1 миллиарддан кўп бўлган, барча 
тоифадаги солиқчилар уни тўлашга мажбур бўлади. ҚҚС бўйича берилган 
имтиѐзлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг самарасизлари бекор қилинади. 
3. Юридик шахслар даромадидан давлат мақсадли фондларига 
олинадиган тўловларнинг барчаси бекор қилинади. 
4. Жисмоний шахслар даромад солиғи, ягони ижтимоий солиқ, нафақа 
фондига суғурта тўловлари – ягона 25%ли солиқ айлантирилади. 
5. Соддалаштирилган тартибад солиққа тортиш тизими бекор қилинади. 
Ер солиғи ва ягона солиқ тўланадиган фаолият турлари қайта кўриб 
чиқилади. 
6. Янги солиқ тизимида кичик бизнес корхоналари ҳисобланадиган 
юридик шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

йиллик обороти 1 млрд сўмдан кам; 

қўшилган қиймат солиғи тўламайдиган; 

5%ли даромад солиғи тўлайдиган; 
7. Тадбиркорлик субъектининг йиллик даромад миқдори 1 миллиард 
сўмдан ошган тақдирда хусусий тадбиркорлар юридик шакли ўзгармаган 
ҳолда умумий солиқ тизимига ўтказилади. 
8. Юридик шахслар мол-мулкига бўлган солиқ босими босқичма-босқич 
камайтирилади. Хусусан, 2019 йилда – 2,5 %гача, 2021 йилга қадар – 
1 %гача. 
9. Соддалаштирилган солиқ тизимини бекор қилиш эвазига ер ва мулк 
солиқлари тўловчилари сонини кенгайтириш. Беш йил ичида кўчмас мулк 
солиғи жорий этиш. 
10. Сув ва ер бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқ тизимини 
такомиллаштириш. 
11. Акциз солиқларини умумлаштириш эвазига уларнинг турларини 
қисқартириш. 
12. Интеллектуал мулк солиғи олиш услубларини ишлаб чиқиш. 
13. Резидент бўлмаган юридик шахслардан солиқ олиш тизимини 
такомиллаштириш
1


Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling