Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Давлатнинг пул-кредит сиѐсатининг воситалари
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бевосита воситалар
- Билвосита воситалар
- Бевосита воситаларга
- Билвосита воситаларга
Давлатнинг пул-кредит сиѐсатининг воситалари - Марказий банк
томонидан пулга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиш ҳамда пул-кредит 1 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1995 й. 21-22-бетлар. 156 сиѐсатини амалга ошириш механизмидир. Ўз навбатида, ушбу воситалар бевосита ва билвосита турларга бўлинади. Бевосита воситалар – Марказий банк томонидан тижорат банкларига нисбатан фоиз ставкалари ѐки кредит миқдорини белгилаш ва чеклашдан иборат бўлган маъмурий усуллардир. Билвосита воситалар эса – Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида ихтиѐрий равишда фойдаланиладиган, яъни бозор орқали пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш, муомаладаги пул массаси миқдори ва банкларнинг тўловга қобилиятлилигини тартибга солиш усулидир. Бевосита воситаларга - фоиз ставкаларини чегаралаш, мақсадли кредитлар, ҳар бир банк учун кредитнинг юқори чегарасини белгилаш каби маъмурий усул ва чоралар киради. Улар бир қатор камчиликларга эга бўлиб, бозор иқтисодиѐти шароитларига мос келмайди. Хусусан, улар ҳар бир банкка нисбатан қўлланувчи якка тартибдаги назорат қилиш чораси бўлиб, молия бозорида рақобатни бўғиб қўяди, молия соҳасининг ривожланишини сусайтиради ва банкларнинг молиявий воситачилик ролини пасайтиради. Шунингдек, бир қатор банклар устидан назоратнинг ўрнатилиши натижасида алоҳида тармоқ ва ҳудудларда кредитлаштириш самарасини пасайтиради, катта миқдордаги молиявий маблағларнинг назорат қилиб бўлмайдиган соҳага, яъни хуфиѐна иқтисодиѐтга ѐки хорижга чиқиб кетишига олиб келади. Билвосита воситаларга - очиқ бозордаги операциялар (давлатнинг ва Марказий банкнинг қимматли қоғозларини бирламчи бозорларда сотиш), иккиламчи бозордаги операциялар (бевосита олди-сотди ѐки РЕПО операциялари), қайта молиялаш сиѐсати, мажбурий захира талаблари, валюта сиѐсати, кредит аукционлари, валюта своплари, векселларни қайта ҳисобга олиш механизми, ломбард ѐки овердрафт механизмлари ва бошқалар киради. Улар бозор иқтисодиѐти талабларига мос келади ва бевосита воситаларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, Марказий банкка пул- кредит сиѐсати самарадорлигини ошириш, пул массаси, молия бозорини самарали тартибга солиш, давлатнинг кредитни тақсимлаш ва пул-кредит орқали бошқариш жараѐнларига аралашувини камайтириш, молия бозорининг ривожланиши ва кенгайишига, банкларнинг воситачилик ролини ошириш, капитал қўйилма ва молиявий жамғармалар ҳажмининг кўпайишига қўшимча қулайликлар яратади. Марказий банк ўзининг ва давлатнинг қимматли қоғозларини, хорижий валюталарни эркин сотиш ва сотиб олиш, маблағларни депозитларга жалб қилиш ва қайтариш, мажбурий захира талаблари меъѐрини ва қайта молиялаш ставкасини ўзгартириш орқали банкларнинг молиявий ҳолатига таъсир қилади (9.3.1-жадвал). 157 Марказий банк юқорида қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали муомаладаги ортиқча пул массаси ҳажмини иқтисодиѐт учун зарур бўлган миқдоргача камайтиради. Пул массасининг камайиши ҳисобига инфляция даражаси пасаяди ва миллий валюта курсининг барқарорлиги ошади. Бу эса, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончининг тобора ошишига, мамлакатда жамғармалар ва иқтисодий фаолликнинг ўсиши, иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланиши ва макроиқтисодий барқарорликнинг мустаҳкамланишига қулай шарт- шароитлар яратади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling