Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

9.3.1-жадвал
Монетар сиѐсат воситаларининг турлари 
Бевосита воситалар 
Билвосита воситалар 
Фоиз ставкаларини чегаралаш Очиқ бозордаги операциялар 
Мақсадли кредитлар 
Мажбурий захиралар 
Ҳар бир банк учун кредитлаш 
миқдорини белгилаш 
Векселларни 
қайта 
ҳисобга 
олиш 
механизми 
Ҳар бир банк учун ҳисобга 
олиш меъѐрларини белгилаш 
ва бошқалар 
Қисқа муддатли депозитлар механизми 
Кредит аукционлари 
Ломбард ва овердрафт механизмлари 
Валюта своплари ва бевосита олди-сотди 
операциялари 
Манба: жадвал Халқаро валюта фонди маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тузилган. 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, пул-кредит сиѐсатини 
амалга оширишда билвосита воситалар ихтиѐрий равишда қўлланилиши ва 
сонининг кўплиги жиҳатидан бозор иқтисодиѐти талабларига тўлиқ жавоб 
бериши билан бевосита воситаларга нисбатан афзаллиги яққол кўринмоқда. 
Шу боис ҳозирги пайтда жаҳоннинг энг тараққий этган давлатларида ҳам 
пул-кредит сиѐсатининг билвосита воситаларини такомиллаштириш 
жараѐнлари давом этмоқда. 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда монетар сиѐсат соҳасида ҳам бир 
қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, инвестиция лойиҳалари ва 
давлат бюджети тақчиллигини Марказий банк кредитлари ҳисобидан 
молиялаштириш амалиѐтига чек қўйилди. Бу эса Марказий банк 
мустақиллигини оширди. Тижорат банкларининг бўш пул маблағларини 
Марказий банкнинг депозит сертификатларига ва махсус депозитларига жалб 
қилиш бўйича операциялар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.


158 
Марказий банкнинг облигациялари муомалага чиқарилди, муомаладаги 
ортиқча ликвидлиликни камайтиришнинг бозор механизмлари яратилди, 
инфляция ва фоиз ставкалари сезиларли даражада пасайтирилди. Амалдаги 
мавжуд алмашув курслари бирхиллаштирилиб, миллий валютанинг 
барқарорлиги таъминланди. Аҳолининг банклардаги омонатлари миқдори 
сезиларли даражада ўсди. 2003 йилда Халқаро жорий операциялар бўйича 
миллий валютанинг конвертация қилиниши таъминланиб, ХВФнинг VIII 
моддаси талабларига зид келувчи барча чекловлар олиб ташланди.
Умуман, 2003 йилда амалга оширилган қатъий монетар сиѐсат миллий 
валюта барқарорлигини таъминлашга, инфляция даражаси ва фоиз 
ставкаларини янада пасайтиришга, пул бозорини ривожлантириш, валюта 
бозорини эркинлаштиришга ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари 
муомаласини қисқартиришга йўналтирилди. Ўз навбатида, 2003 йилда 
депозит операциялари пул таклифи ва банк тизими ликвидлилигини тартибга 
солишда энг кўп қўлланилган восита бўлди. 
Ўзбекистонда банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, 
банкларнинг капиталлашув даражаси, ликвидлиги, яъни тўлов қобилиятини 
ошириш учун олдиндан чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2009-2012 йилларга 
мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида 
молия-банк тизимини мустаҳкамлаш бўйича талай ишлар амалга оширилди. 
Оқибатда, сўнгги икки йилда тижорат банкларининг умумий капитали 2 
баробар кўпайди. 2009 йилнинг ўзида етакчи банкларнинг низом 
жамғармаларини ошириш учун қўшимча равишда 500 миллиард сўмдан 
ортиқ давлат маблағлари ажратилди. Банкларимиз капиталининг етарлилик 
даражаси 23 фоиздан ошди. Мамлакатимизда 28 та тижорат банки ―Фитч 
Рейтингс‖, ―Мудис‖ ва ―Стандартэнд Пурс‖ каби етакчи халқаро рейтинг 
компанияларнинг ―барқарор‖ деган юқори рейтинг баҳосини олишга 
муваффақ бўлди. 


Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling