Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги 
ПҚ-1754-сонли қарорига асосан 1) қишлоқ жойлардаги маҳаллалар 
ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги 
тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пойафзал, маиший техникани 
таъмирлаш бўйича уста ва бошқалар) қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 3 
йил муддатга; 2) қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида 
барпо этилаѐтган массивларда ташкил қилинаѐтган кирхоналар хизматларини 
кўрсатадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги 
тадбиркорлар тегишли равишда ягона солиқ тўлови ҳамда қатъий 
белгиланган солиқ тўловини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 сентябрдаги 
ПФ-4469-сонли Фармонига асосан Оилавий бизнесни юритишга кенг йўл 
очиб бериш мақсадида оилавий корхоналар ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий 
ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини реализация қилишдан 
олинган тушум бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан 2014 йил 1 январгача 
озод қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги 
‖Эркин 
иқтисодий 
зоналар 
фаолиятини 
фаоллаштириш 
ва 
кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Фармонига 
мувофиқ эркин иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи 
субъектлар киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича 
бўлган тақдирда ер солиғи, мол-мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик 
ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солий тўлови 
(кичик корхона ва микрофирмалар учун), Республика йўл жамғармаси ва 
Республика мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий 
тўловлардан озод этилади: 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ 
долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йилга; 3миллион АҚШ долларидан


142 
5 миллион АҚШ долларигача – 5 йилга; 5 миллион АҚШ долларидан 10 
миллион АҚШ долларигача – 7 йилга, 10 миллион ва ундан кўп АҚШ 
доллари ҳажмдаги инвестициялар сўнги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 
фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари 
қўлланилган ҳолда – 10 йилга берилади. Кейинги 5 йил давомида фойда 
солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида 
белгиланади. Экспорт товарларини ишлаб чикариш учун ЭИЗда рўйхатга 
олинган корхоналар фаолият кўрсатадиган бутун муддатга, асбоб-ускуна
хом ашѐ,
и
шлаб чиқариш компонентлари импорти учун божхона 
тўловларидан озод этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев томонидан 
белгилаб 
берилган 
ишбилармонлик 
муҳитини 
тубдан 
яхшилаш, 
тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шарт-шароитлар яратиш 
вазифаларидан, шунингдек солиқ ва бюджет сиѐсатининг асосий 
йўналишларидан келиб чиқиб, уни мунтазам равишда такомиллаштирилиб 
борилмоқда. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling