Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари Аристотель Ким илм-фан соҳасида пешқадам бўлса-ю лекин одоб-ахлоқда ортда бўлса, у олдинга қараганда ортга кўпроқ кетади. Инвестициялар- маълум давр давомида иктисодий фойда куриш максадида куйилган капитални билдиради. Инвестиция - (лотинча кийинтирмок) ишлаб чикаришни ривожлантириш максадида мамлакат ёки чет элларда иктисодиётнинг турли тармокларига узок муддатга капитал киритиш (куйиш). Унинг молиявий ва реал турлари мавжуд. Молиявий инвестиция - акция ва облигация хамда бошка кимматбахо когозларни сотиб олиш.
реинвестициялар — инвестициялардан олинган, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техник ёрдам, техник хизматлар учун тўловлар ва ҳақларнинг бошқа турлари;
чет эл инвестициялари — чет эллик инвестор томонидан ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар;
Реал инвестиция - мамлакат ичкарисида ва чет элларда ишлаб чикариш (саноат, кишлок хужалик, курилиш ва бошкалар)га капитал куйиш, шунингдек ёш суверен давлатларга карз ва субсидия бериш шаклларда амалга оширилади.
Инвестицияни - давлат, банклар ёки хусусий сохибкорлар бериши мумкин. Давлат инвестициясига соликлар, заёмлар, давлат даромадлари оркали молиялаштирилади.
Инвесторнинг шахсий маълумотлари ёки узок муддатли карз олиш йули билан жалб килинган воситалари ва кимматбахо когозлар чикариши хусусий инвесторнинг манбаи булиши мумкин.
Энг аввало “самарадорлик” ва “самара” тушунчаларининг моҳияти устида тўхталиб ўтишимиз лозим. Иқтисодий самара дейилганида, ишлаб чиқариш ҳажмини, меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий даромадни кўпайтириш ёки бошланғич ва жорий харажатларни камайтириш тушунилади. Ижтимоий самара халқ фаровонлигини ошириш, таълим даражасини ўстириш, бўш вақтни кўпайтириш ва бошқаларда намоён бўлади. - Энг аввало “самарадорлик” ва “самара” тушунчаларининг моҳияти устида тўхталиб ўтишимиз лозим. Иқтисодий самара дейилганида, ишлаб чиқариш ҳажмини, меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий даромадни кўпайтириш ёки бошланғич ва жорий харажатларни камайтириш тушунилади. Ижтимоий самара халқ фаровонлигини ошириш, таълим даражасини ўстириш, бўш вақтни кўпайтириш ва бошқаларда намоён бўлади.
Самарадорлик (иқтисодий ва ижтимоий) иқтисодий ёки ижтимоий самаранинг унга эришишга сарфланган харажатларга нисбатидир. Буни қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин: - Самарадорлик (иқтисодий ва ижтимоий) иқтисодий ёки ижтимоий самаранинг унга эришишга сарфланган харажатларга нисбатидир. Буни қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин:
Самара (натижа) Иқтисодий самарадорлик = Унга эришишга сарфланган харажатлар ёки қўлланилаётган ресурслар пул тушумларини аниқлаш тенгламаси қуйидагича ёзилади: - ПТ= МРТ- (ЖХ-А) - ФТ-Стўл.
- Бу ерда: ПТ — пул тушумлари;
- МРТ - маҳсулот реализацисидан тушум;
- ЖХ - жами харажатлар;
- А - амортизация;
- ФТ - фоиз тўловлари;
- С тўл.- тўланган солиқлар
Дисконтлаштириш деганда инвестиция ёки пул оқимларининг келгусидаги қийматининг бугунги жорий баҳода ифодаланиши тушунилади. Агар мулкдор ортиқча мулкини инвестицияга қўймоқчи бўлса, унинг бирор мўлжали бўлиши мумкин. - Масалан у 10 йилдан кейин 2,0 млн. сўм пулга эга бўлиши керак. Бунга 10 % двиденд кўзда тутилган бўлса у бугун қанча маблағ қўйиши керак? Айнан ана шу саволга пул оқимларини дисконтлаштириш орқали жавоб топиш мумкин. Бу учун қўйилган инвестициянинг жорий қийматини аниқлаш лозим. Бу кўрсаткични аниқлаш лозим. Бу кўрсаткични аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:
Ижқ = Инбқ х ----1---- - (1+Z)n
- Бунда:
- Ижқ - инвестициянинг жорий қиймати;
- Инбқ - инвестициянинг бошланғич қиймати;
- Z - белгиланган фоиз ставкасининг коэффицентдаги миқдори;
- n - давр (йиллар) сони
Ушбу формулага юқоридаги мисолда келтирилган маълумотларни қўллаб ечадиган бўлсак қуйидаги натижага эришган бўламиз: 2000,0 х [(1 +,1)10] = 2000,0 х 0,3855 = 771,0 минг сўм. Ушбу ҳисоб-китобдан кўриниб турибдики, мулкдор ўн йилдан кейин 2,0 млн. сўмга эга бўлиш учун 10 % лик фойда ставкаси билан бугунги кунда 771,0 минг сўмлик инвестиция қўйса бас экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |