Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Солиқлар ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни тартибга солиш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

8.2. Солиқлар ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни тартибга солиш 
воситаси сифатида 
Солиқлар ва уларнинг хажми давлат бюджети харажатлари миқдорига 
боғлиқ бўлиб, бюджет даромад қисмининг 90 ва ундан ортиқроқ қисмини 
ташкил этади. Солиқлар – миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулкига 
айланиш хусусиятига эга. Шунинг учун солиқларнинг ундирилиши – бу 
миллий даромаднинг бир қисмини давлат ихтиѐрига ўтказиш жараѐни 
ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда солиқлар ЯИМ га нисбатан 30% 
1
Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. 2016 йил.-Т.:Давлат стат. Қўмитаси, 2017.-
30-бет; 
https://kun.uz/news/2018/01/01/2018-jilgi-davlat-budzeti-rakamlarda-aks-etganda
; Ўзбекистон 
Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилди. 
2
Общество и экономика, 1997 г №6, стр.12 


132 
дан 50%гача ташкил этади. Солиқлар иқтисодий ўсишга муҳим таъсир 
кўрсатади.
Солиқлар молиявий категория сифатида ЯИМ нинг қандай қисми давлат 
тасарруфига келиб тушишини характерлайди.Солиқлар қайта тақсимлаш 
муносабатларининг фаол қатнашчиси сифатида капитал йиғишни 
кучайтириш ѐки камайтириш, аҳолининг тўловга қодирлигини кенгайтириш 
ѐки камайтириш орқали такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини 
рағбатлантиради ѐки камайтиради ва шу каби дастаклар орқали бутун такрор 
ишлаб чиқариш жараѐнига жиддий таъсир кўрсатади. 
Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини, амалиѐтда ҳаракат 
қилаѐтганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ 
моҳиятини кўрсатиб туриши зарур
1

Давлатнинг солиқ сиѐсати иқтисодиѐтда қуйидаги муҳим вазифаларни 
бажаради: 
- фискал, яъни давлат бюджети даромадларини шакллантириш; 
- даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; 
- ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва рақобатни кучайтириш; 
- назорат қилиш; 
- давлат иқтисодий сиѐсатини тартибга солиш. 
Ўзбекистонда вужудга келтирилаѐтган солиқ тизими ўзининг 
структураси ва қурилиш принципига асосан жаҳон солиқ тизими 
амалиѐтида кенг тарқалган тизимни акс эттиради. Бюджет даромадларини 
тўлиқ ва ўз вақтида сафарбар қилиш билан бирга солиқ тизимини ишлаб 
чиқариш ва истеъмолга ўз таъсирини ўтказиш, солиққа тортиш 
тизимининг ўзгарувчан ва ҳаракатчанлигини таъминлаш ва уни янада 
оқилона қилиш керак
2

Шу ўринда айнан солиқнинг фискал моҳияти ва унинг иқтисодий 
жараѐнларни рағбатлантириш воситаси сифатидаги вазифаси ўртасида 
бўлган мувозанатни белгилайдиган мезонни аниқлаб олиш зарур. Зеро, 
юқори даражадаги солиқлар иқтисодиѐтнинг тараққиѐтига тўсқинлик 
қилади. Солиқлар оқилона қисқартирилганда бюджетга кўпроқ пул 
тушиши мумкин. 
Бизнинг республикамизда солиқ тизими бевосита ва билвосита 
солиқларни ўз ичига олади. Бевосита солиқлар аслида олинган даромад 
суммасига нисбатан фоизларда белгиланади. Шунинг учун ҳам 
1
Яҳѐев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиѐти. -Т.: Фан ва технологиялар маркази 
нашриѐти, 2003. 12-бет. 
2
Яҳѐев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиѐти. -Т.: Фан ва технологиялар маркази 
нашриѐти, 2003. 15-бет. 


133 
корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятига бевосита таъсир қилади. 
Бу корхоналарнинг даромадлари ва мол-мулкига солинадиган солиқлар 
ҳамда фуқаролардан олинадиган даромад солиғидир. Бевосита солиқлар 
товар (хизмат) баҳосининг элементи ҳисобланади ва унга автоматик тарзда 
қўйилади. Бундай солиқлар қаторига қўшилган қиймат солиғи, акциз 
солиғи, республика ҳудудидан четга чиқариладиган маҳсулотларга 
солинадиган солиқлар киради. Бу бевосита ва билвосита солиқлар 
йиғиндиси давлат бюджетига тушадиган тушумларнинг асосий қисмини 
ташкил қилади. 
Солиқнинг фискал функцияси орқали солиққа тортишнинг асосий 
вазифаси, яъни давлат молиявий маблағларининг шаклланиши, шунингдек
давлатнинг умумдавлат ва мақсадли дастурларини амалга ошириш учун 
маблағларни жамғариш вазифалари амалга оширилади. Солиқ тушумлари 
давлат бюджети даромадларининг асосини ташкил қилади. 
Давлат ўз тасарруфига ишлаб чиқарилган ЯИМ нинг анчагина қисмини 
солиққа тортиш йўли билан олади ва қайта тақсимлайди. Бунда солиқларнинг 
фискал функцияси ва тақсимлаш функциялари уйғунлашади. Солиқлар 
тўғрисидаги дарсликларда қайд этилишича, корхоналарнинг қўшимча 
қиймати ѐки даромадлари аввал тақсимланади, сўнгра бюджетга берилади. 
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, аввал ишлаб чиқарувчиларнинг 
манфаатлари таъминланади ва сўнгра даромадларнинг бир қисми бюджетга 
ўтказилади
1
. Бундан ташқари, солиқларнинг тақсимловчилик функцияси 
аҳолининг турли категориялари ўртасида умумий даромадларнинг қайта 
тақсимланишини таъминлаши нуқтаи назаридан ижтимоий функцияни ҳам 
бажаради, деган қарашлар ҳам мавжуд. Солиққа тортиш орқали ―алоҳида 
ижтимоий гуруҳлар ўртасида тенгсизликни камайтириш мақсадида уларнинг 
даромадлари бўйича ўзаро муносабатларни ўзгартириш йўли билан 
ижтимоий мувозанат қўллаб-қувватлашга эришилади‖
1
. Бошқача айтганда, 
солиқ юкининг имконияти юқори бўлган солиқ тўловчиларга кўпроқ тушиши 
ҳисобидан фуқароларнинг ижтимоий ѐрдамга муҳтож қисми фойдасига 
маблағлар олиниши содир бўлади.
Солиқлар орқали давлат аҳоли ва корхоналарнинг молиявий-хўжалик 
фаолиятини, шунингдек, даромад ва харажатларнинг манбалари устидан 
назорат қилади. Солиқ суммасини пул кўринишида баҳолашнинг 
мавжудлиги давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиѐжини даромадлар 
кўрсаткичлари билан миқдорий қиѐслаш мумкинлиги имконини беради. 
1
Яҳѐев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиѐти. -Т.: Фан ва технологиялар маркази 
нашриѐти, 2003, 15-бет.
1
Булатов А. Экономика. -М.: Бек, 1994, стр.309. 


134 
Солиқларнинг назорат функциясини амалга ошириш натижасида солиқ 
тизимининг самарадорлиги баҳоланади, фаолият турлари ва молиявий 
оқимлар устидан назорат ўрнатилади. Бундан ташқари, солиққа тортишнинг 
назорат функцияси орқали солиқ тизими ва бюджет сиѐсатига ўзгартиришлар 
киритишнинг зарурлиги аниқланади.
Солиқлар ѐрдамида тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантириш ѐки 
аксинча, чеклаб қўйиш ва демак, тадбиркорлик фаолиятининг у ѐки бу 
тармоғи ривожланишига таъсир кўрсатиш мумкин
1
. Ишлаб чиқариш 
харажатларини камайтириш ва жаҳон бозорида миллий корхоналарнинг 
рақобатбардошлигини ошириш 
учун 
шарт-шароит 
яратишда 
ҳам
солиқларнинг рағбатлантириш функцияси муҳим роль ўйнайди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling