Мавзу: Бизнесда шахсий самадорлик ва алоқа тизими режа


Download 165.12 Kb.
bet1/5
Sana23.03.2023
Hajmi165.12 Kb.
#1288604
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5 мавзу


Мавзу: Бизнесда шахсий самадорлик ва алоқа тизими
РЕЖА:
1.Шахсий самарадорлик усуллари;
2.Ишда самарасизлик оқибатлари;
3.Ваколат доираси ва шахсий ривожланиш;
4.Можаролар манбалари, низоларни ҳал қилиш ва йўналтириш усуллари;
5.Бизнесда мулоқот.
Жамиятда шахс ва унинг ижтимоий-иқтисодий муҳитдаги ўрни беқиёс ҳисобланади.
Бизнесмен ўз капиталини энг кўп даромад келтирадиган соҳага йўналтирган, энг сўнги илғор технология харид қилган бўлсада, лекин уларни яхши бошқарувчилари бўлмаса натижа кўзланган самарани бермайди.
Бизнес субъекти фаолияти самарадорлиги менеджерлар ва ходимлари фаолияти шахсий самарадорлигига боғлиқ ҳисобланади. Умумий маънода шахсий самарадорлик деганда кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эришилган натижа миқдори тушунилади.
Шахсий самарадорликни ошириш усуллари
Режалаштириш
Йўналишларни белгилаш
Эртанги кунга олдиндан тайёрланиш
Иш вақтини ва дам олиш вақтини уйғунлаштириш
Янги фикрлар ва ғоялар
Шахсий самарадорликни ошириш усуллари
Вақтни бекорга сарфламаслик
Иш вақтида диққатни жамлаш
Ҳар бир муваффақиятни нишонлаш
Мунтазам равишда кўнгилни кўтариш
Ҳаётдаги энг муҳим устувор вазифани белгилаб олиш
Шахсий самарадорликни ошириш усуллари
Дам олиш кунлари
Йўқ дейишдан қўрқмаслик
Ўз ўзини назорат қилиш
Вазифаларни бўлишиб олиш
80/20 формуласи
Ишда самарасизлик оқибатлари
Бугунги кунда ташкилий тузилмасидан қатъий назар, корхона ва ташкилотларнинг барчасида битта ўхшаш муаммо кузатилмоқда. Бу ҳам бўлса, ходимларнинг самарасиз меҳнат фаолиятидир.
Бу муаммо иш вақтининг тўғри тузилмаганлиги ва меҳнат қонунчилиги ва меъёрларига амал қилинмаслиги оқибатида келиб чиқмоқда.
Ҳодимларга меҳнат фаолиятида иш юкламасининг тўғри тақсимланмаслиги, режали танаффуслар берилмаслиги, топшириқларнинг кўпайиб кетиши натижасида дам олиш вақтида ҳам ишлаши самадорликни тушириб юборади.
Буларнинг барчаси ҳодимнинг самарасиз фаолият олиб боришига ва ишларнинг чала қолиб кетишига олиб келади.

Download 165.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling