5-боб. Шахсий самарадорлик ва алоқа тизими шахсий самарадорлик усуллари
Download 64.86 Kb.
|
5-Mavzu 14.04.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режалаштириш
5-БОБ. ШАХСИЙ САМАРАДОРЛИК ВА АЛОҚА ТИЗИМИ Шахсий самарадорлик усуллари Жамиятда шахс ва унинг ижтимоий-иқтисодий муҳитдаги ўрни беқиёс ҳисобланади. Чунки ҳар қандай илғор технологиянинг яратувчиси, уни ишлаб чиқарувчиси, фойдаланувчиси ҳам шахс ҳисобланади. Бизнесмен ўз капиталини энг кўп даромад келтирадиган соҳага йўналтирган, энг сўнги илғор техология харид қилган бўлсада, лекин уларни яхши бошқарувчи шахслар бошқармаси натижа кўзланган самарани бермайди. Шахс яхши бошқарувчи, яхши мутахассис сифатида шаклланишига жуда кўплаб омиллар таъсир этади. Шахснинг ривожланиши тўғрисида кўплаб қарашлар мавжуд бўлиб, шундай қарашлардан бири роллар назарияси ҳисобланади. Роллар назарияси вакиллари Ж.Мид, Г.Блумер, Э.Гоффман ва М.Кунлар шахсни ижтимоий муҳитга боғлиқ ҳамда шахслараро муносабат ва хулқнинг роли ушбу жараёнда муҳим омил ҳисобланишини таъкидлаб, шахсни ижтимоий роли жиҳатидан ўрганишни таклиф этадилар. Назария вакиллари қарашларига кўра шахс бошқа шахслар билан мулоқатда оддий инсон эмас, балки қандайдир роль вакили сифатида мулоқатга киришади ва улар у ёки бу тарздаги ижтимоий функцияни бажарувчи бўлиб қолади. Шунинг учун шахсни ривожланишида ижтимоий ролни бажариш муҳим ҳисобланади. Шахснинг шаклланиши ва ривожланиши қандай назарияларга асосланмасин, унинг ривожланиш даражаси фаолият ҳамда бошқарувни самарадорлигида муҳим роль ўйнайди. Бизнес субъекти фаолияти самарадорлиги менеджерлар ва ходимлари фаолияти шахсий самарадорлигига боғлиқ ҳисобланади. Умумий маънода шахсий самарадорлик деганла кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эришилган натижа миқдори тушунилади. Мақсадни белгилашда инсон ўз қобилиятидан келиб чиқиши зарур бўлади. Қобилият бу - шахснинг ўз ҳаракатини ҳаётий тажрибаси билан уйғунлигини таъминлай олишининг табиий имкониятидир. Билим ва кўникма ҳамда қобилият тушунчалари бир-биридан фарқ қилади. Билим ва кўникмани шахс ўз ҳатти-ҳаракати билан эгаллаши мумкин. Шахсий самарадорликни таъминлаш учун табиий қобилият ёрдамида олинган билим ва кўникмани берилган вазифани бажариш учун қўллай олиш зарур. Шахсий самарадорликни бошқариш бу ўз шахсий имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилади, яъни ўз ҳаёт оқимини тўғри йўналтириш, муаммоларни енгиш, ишларни бажариш харажатларини камайтириш, меҳнатни тўғри ташкил этиш, иш вақтини тежаш ва ортиқча ташвишларни олдини олади. Шахсий самарадорлик ўта ақллилик, билимлилик, жуда кўп ишлаш ва юксак матонат талаб этмайди. Самарали ишлаш шахсдан бажарадиган ишини яхши уддалашни ўрганиши ва унга ижодий ёндошиб, ўз касбий маҳоратини ошириб бориши зарур холос. Инсон шахсий самарадорлиги уч асосий омил таъсирида шаклланади: мақсадни белгилаш; ресурлардан оқилона фойдалана олиш; шахснинг ижтимоийлашуви. Адабиётларда шахсий самарадорликни ошириш усуллари тўғрисида кўплаб фикрларни учратиш мумкин. Биз уларнинг айримлари билан танишиб чиқамиз. Режалаштириш – шахсий самарадорликни таъминлашнинг муҳим усули ҳисобланади. Чунки ишларни тўғри режалаштириш уни тўлиқ бажариш имконияти юқори бўлишини таъминлайди. Download 64.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling