5-боб. Шахсий самарадорлик ва алоқа тизими шахсий самарадорлик усуллари


Download 64.86 Kb.
bet8/10
Sana13.11.2023
Hajmi64.86 Kb.
#1771835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-Mavzu 14.04.2022

Ғирром рақобат, одатда ўзининг рақобатчиси билан "инсофсиз" ёки “зарарли” усуллари ёрдамида курашиш тушунилади. Бизнесдаги ушбу кескин зиддият иқтисодий соҳадаги жангни ифодалайди. Ғирром рақобат шароитида ҳуқуқий, ахлоқий, инсоний қадрият ва қоидалар
бундай зиддиятнинг бориши эътиборга олинмайди, бузилади. Нархларни камситиш, алдаш, сохта реклама, тил бириктириш, пора бериш, жосуслик, қўрқитиш ва бошқа тўғридан-тўғри турлари каби зиддиятли усуллардан фойдаланилади.
Ташкилотлар ичида низолар иш ҳақини
ўз вақтида ва тўлиқ тўламаганлиги, мотивация даражаси пастлиги,
меҳнатни рағбатлантиришнинг етишмаслиги ва хизмат вазифаси нотўғри тақсимоти каби ҳолатлар бўлиши мумкин.
Ташкилотдаги функционал-бошқарув низолари кўпинча бошқарув сифати билан боғлиқ. Низолар иш ҳақи ва рағбатлантириш, хизмат тақсимоти каби масалалардан ташқари ташкилотдаги ҳокимият, мавқе учун курашиш масалаларда ҳам бўлиши мумкин. Тузилмаавий-функционал зиддиятлар ҳал қилинадиган вазифаларнинг ўзаро боғлиқлиги, ваколат доирасидаги ноаниқлик бўйича юзага келиши мумкин. Миграция миқёсининг ўсиши натижасида кўп маданиятли корхоналар пайдо бўлиши муқаррар
равишда расмий ва норасмий ташкилотлар ўртасида маданий қадриятлар, манфаатлар тўқнашуви каби низоларни кўпайтирди.
Греэнмаил (greenmail) - корпоратив низоларнинг бир туридир. Греэнмаилер компаниянинг акциялар пакетини сотиб олади, сўнгра олдиндан ишлаб чиқилган ценарийга биноан курашни бошлайди.
Кўпгина ҳолларда, греэнмакер учун кичик акциядордан ишончнома олиш арзонроқ. Бу жуда ақлли товламачилик ҳисобланади. Кичик греэнмаилернинг ҳаракатлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

  • компанияни, унинг йирик акциядорлар ва менежерлар фаолиятини текшириш тўғрисида шикоятлар ёзиш;

  • компания бошқарув органлари ҳаракатлари судларга иш қўзғатиш ёки аризалар ташкил этиш.

Улар ўз мақсадлари йўлида менежерларнинг ҳар қандай кичик хатоларидан фойдаланади.
Компаниялар ўз бизнесларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги стратегик усуллардан фойдаланади:
1) хавфсизни таъминлаш бўйича корпоратив тузилма ташкил этиш;
2) мавжуд вазиятни кузатиб бориш орқали корхонанинг самарали иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
3) ходимлар меҳнатини самарали рағбатлантириш ва корхона раҳбарларининг ваколатларини чеклаш;
4) акцияларни оммавий сотиб олишнинг олдини олиш чораларини кўриш;
5) кредиторлик қарзларини бошқариш тизимлари назорат қилишни ташкил этиш ва кредиторлик қарзларини шакллантириш мақсадига баҳо бериб бориш.
Ташкилотдаги корпоратив маданият, бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш низоларни олдини олишга хизмат қилади Низоларнинг олдини олиш бу умумий бошқарувни режалаштириш ва ташкил этишнинг амалий жараёнлари ажралмас қисмидир. Ташкилотларда низоларни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар компания умумий стратегиянинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Низоларни олдини олишга оид тадбирлар ишлаб чиқиш ва қўшимча харажатлар ҳамда кучларни талаб қилмайди. Ҳар қандай ташкилот ичидаги низоларни олдини олиш, унинг омилларини аниқлаш ҳамда бошқарувда
пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш тадбирлари, қулай яшаш шароитларини яратиш унинг оқибатларини бартараф этишга қараганда арзонроқ бўлади.
Шунинг учун низоларни бошқариш ташкилотларга тегишли
фаолият юритадиган барча турдаги ва мулк шакллари
бизнес, давлат, жамият раҳбарларининг низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги билимларни ўзлаштириш, низоли вазиятларни бошқариш қобилиятлари эга бўлиш низоларни оғир талофатларсиз ҳал этишга ўргатади.
Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг усуллари, мазкур усулларни амалга ошириш механизмига боғлиқ равишда қуйидаги тартибда гуруҳланиши мумкин:

  • фақат суд томонидан, айрим ҳолатларда эса бошқа ваколатли органлари томонидан қўлланадиган усуллар, бу эса муайян усул воситасида ҳимоя қилиш тўғрисида уларга илтимоснома билан мурожаат қилиш заруратини назарда тутади (ҳуқуқни тан олиш, ҳуқуқ бузилгунига қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаш, ҳуқуқни бузувчи ҳаракатларни тўхтатиш ва ҳакозо);

  • ҳуқуқий муносабат иштирокчиси томонидан мустакил равишда қўлланадиган усуллар (ўз-ўзини ҳимоялаш, қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама воз кечиш йўли билан ҳуқуқий муносабатларни бекор қилиш ва бошқалар);

  • суд органларининг ёрдами билан, ҳам мустақил тартибда қўлланадиган усуллар (зарарни қоплаш, неустойка ундириш ва бошқалар).

Ҳуқуқ субъектлари томонидан бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг турли усуллари ва чораларини қўллаш имконияти субъектив фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишнинг кафолатларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Низоларни судсиз ҳал қилишда низо субъектлари томонидан:

  • Ўзаро мулоқот олиб бориш;

  • Ҳакамлик судларигп мурожаат қилиш;

  • Якка меҳнат низолари комиссияларида низони кўриб чиқиш;

  • Медиация тартибида низони кўриб чиқиш каби усуллардан фойдаланилади.

Низоларни ўзаро мулоқот асосида ҳал этиш низо тарафлари томонидан низонинг предметига бўлган талабларни шахсан мулоқотнинг ёзма, оғзаки, электрон каби шакллари асосида келишув асосида ҳал этишидир. Ушбу усул низони ҳал этишнинг энг мақбул ҳамда самарали усули ҳисобланади. Лекин ушбу усулдан низо тарафлари кам фойдаланади. Чунки шахсдаги “мен” хусусияти уни низолашаётган тарафга ён беришга йўл қўймайди.
“Ҳакамлик судлари ҳақида”ги Қонун 2007 йил 1 январдан кучга киритилган бўлиб, у фақат мулкий низоларни ҳал этишга қратилган. Қонуна ҳакамлик суди низо бўйича ихтиёрий тарзда давлат судини рад этган ҳолда ва ўзининг мулкий низосини ҳал этиш учун тегишли ҳакамлик судига мурожаат этиб, қатнашчиларининг ўзларининг хоҳиши имконияти асосида иш кўришини таъминлайди. Ҳакамлик келишуви томонлари учун ҳакамлик судида ишни кўриш мажбурияти ҳеч қанча уларга одил судловни рад этиш ёки уларнинг ўз мулкий манфаатларини суд орқали ҳимоя этишга бўлган конституцион ҳуқуқидан воз кечишини англатмайди.
Шу билан бирга, шубҳасизки, ҳакамлик суди шаклидаги суд ҳимояси жуда муҳим ўзига хос хусусиятларга эга. Ҳакамлик судлари давлат органлари ҳисобланмаслиги билан бир қаторда, давлат одил судлов тизимига ҳам кирмайди, умуман том маънода ташкилот ҳам эмаслар ва ҳеч қандай тизимни ҳам ташкил этмайди, айниқса - иерархияга асосланган (марказлаштирилган) ҳам эмас. Шу тариқа, ҳакамлик судлари доимий ва вақтинчалик фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос усули бўлиб, уларнинг ваколатлари уни ташкил этган тарафларнинг эркига асосланади.
Ҳакамлик судларининг фаолияти қонунийлик, мустақиллик, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, диспозитивлик, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.
Қонунийлик принципи амалдаги қонун ҳужжатлари ва умумий қабул қилинган амал қилиш асосларидан келиб чиққан ҳолда ҳакамлик судларини суд ишининг умумий принципларига риоя қилиши зарурлигини белгилайди.
Мустақиллиги принципи умумий юрисдикция судларидагига қараганда муҳимроқдир, чунки тарафлар ўзлари судьяларни танлайдилар ва аниқки улар танланган судья камида унинг низодаги ўрнини тушуниши ва қўллаб-қувватлашидан манфаатдор. Мустақиллик принципи бу ерда судьянинг шахсий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Уни судья этиб сайлаган шахсга нисбатан холис ва мустақил бўла оладими, бунга заррача шубҳа бўлганида ўз номзодини ўзи рад қила оладими.
Ҳакамлик муҳокамаси ошкоралиги каби принципларига риоя этиш масалаларини ҳакамлик судлари бундай шартларни ўзларининг аниқ белгиловчи ҳужжатларида қайд этган тарзда мустақил тарзда ҳал этишлари мумкин, чунки низони кўриб чиқиш тартиб-таомили тарафларнинг ўзлари ёки ҳакамлик судлари томонидан тартибга солинади. Ошкор қилинмасликни ҳакамлик муҳокамасининг принципи деб тан олиниши тарафларга уларнинг низолари кўрилиши очиқ ёки ёпиқ тарзда бўлишини мустақил аниқлаш ҳуқуқини беради.
Ҳакамлик муҳокамаси ҳақидаги маҳлумотларнинг ошкор этилиши фақатгина тарафлар розилиги билан рўй бериши мумкин. Ҳакамлик суди ҳеч бир тарафдан исбот излаш ёки талаб қилишга аралашмайди, чунки бу умумий қабул қилинган тарафлар тортишуви принципини бузишни англатар эди.
Суд ишида диспозитивлик принципи субъектларнинг ҳуқуқий муносабатлар таркиби, уларнинг судлов ҳимояси усули ва воситалари ўзлари томонидан аниқлашининг эркинлигидир. Бироқ мазкур принципда тарафлар суд ишида фақатгина бошқа шахслар ҳуқуқи бузмаган ҳолда ўз ҳуқуқини амалга ошириши мумкинлигини эътироф этиш муҳимдир. Ҳакамлик суди ишида диспозитивлик принципининг ўзига хослиги тарафларга ўзларига ҳуқуқ ва мажбуриятлар бериши ва уларга ўз ихтиёрига кўра бошқариш, ҳимоя усулини аниқлаш, ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқиши вақти, уларнинг ўзгариши ва тугатилишини белгилаш ва бошқалар бўйича чексиз имкониятларни беришна намоён бўлади.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар тарафлари шартнома тузишда унинг матнига ҳакамлик шартини киритган даврида диспозитивлик принципига асосан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш учун аниқ ҳакамлик судини танлайдилар.
Тортишувлик принципи ҳакамлик суд ишида давлат судидан фарқли тарзда анча одилона амалга оширилади. Ҳакамлик суди исбот тўплашда иштирок этиш ёки давлат манфаатларини ҳимоя этиш ҳуқуқи мажбур эмас. Тортишувлик тамоили тарафлар ҳар бири ўз исботларини низодаги ўз ўрнини асослаш учун тақдим этишида кўринади. Ўз фойдасига кўпроқ ва яхшироқ асосланган далилларни тақдим этган тараф ишни ўз фойдасига ҳал қилишга эришади.
Ҳакамлик судларида низоларни кўришнинг афзалликлари:

  • тарафлар судьяни мустақил танлайди;

  • тарафлар доимий фаолият кўрсатадиган ҳакамлик судларида уни ташкил этган юридик шахс тасдиқлаган рўйхатдаги ҳакамлик судьялари орасидан танланланади;

  • муваққатҳакамлик суди судьяси ҳакамлик битими тарафлари ўзаро келишув асосида танлайдилар;

  • низолар битта инстанцияда ҳал этилади;

  • ҳакамлик судлари қандайдир бир тизимни ташкил этмайди вабир-бирига бўйсунмайди, яъни ҳакамлик судининг юқори турувчи инстанцияси мавжуд эмас;

  • иш кўриш қисқа муддатларда амалгаоширилади;

  • ҳакамлик суди муҳокамаси махфий ва ошкор қилиниши мумкин эмас;

  • суд харажатлари кам ва давлат божи тўланмайди;

  • низони кўриб чиқиш муддати белгиланмаган.

Якка меҳнат низолари комиссияси корхона, муассаса ва ташкилотларда якка меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг ягона амалиётини шакллантириш, низоларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида:

  • низолар комиссия;

  • туман (шаҳар) суди томонидан;

ходим низони ҳал қилиш учун ўз хоҳишига кўра ушбу органлардан бирига мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
Комиссияга мурожаат этишдан аввал ходим низони бартараф этиш юзасидан иш берувчи билан музокара ўтказиши мақсадга мувофиқ. Музокараларда ҳал этилмаган низо юзасидан ариза кейинчалик комиссияда кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин.
Якка меҳнат низолари - бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Якка меҳнат низолари комиссияси – иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи иштирокида шакллантириладиган, низоларни кўриб чиқувчи орган ҳисобланади.
Комиссия таркиби иш берувчи ва ходимлар вакиллари томонидан тенглик асосида шакллантирилади. Комиссияга ходимлар вакилларидан ажратилган аъзолар тегишли органнинг қарори билан, иш берувчининг вакили эса, унинг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия аъзоларини ўзгартириш ҳам шу тартибда амалга оширилади. Комиссия томонидан низоларни кўриб чиқиш тартибини белгилаш мақсадида корхонада локал норматив акт сифатида комиссия тўғрисида Низом қабул қилиш мумкин.
Комиссиянинг ҳар бир мажлисида тарафлар кейинги мажлиснинг раиси ва котибини тайинлайди, уларга мажлис ҳужжатларини тайёрлаш ва чақириш масалалари билан шуғулланади. Мажлиснинг ўтиши учун аъзоларнинг ярмидан кўпи (кворум) -талаб этилмайди, иш берувчи ва ходимлар вакилларининг тенг миқдордаги аъзолари иштироки етарли ҳисобланади. Раис ёки котибнинг комиссия мажлисида иштирок этмаслиги мажлиснинг қолдирилишига асос бўлмайди. Бу ҳолда тарафларнинг келишуви билан мажлисда иштирок этувчилар орасидан тегишли навбатга кўра комиссия раиси ва мажлис котиби тайинланади. Жамоа шартномасига комиссия аъзосини комиссия ишида иштирок этишига шароит яратиш мақсадида иш ҳақи сақланган ҳолда асосий ишидан озод этилган вақт ажратишни назарда тутувчи қоида киритилиши мумкин.
Комиссияга низони кўриб чиқиш юзасидан ариза билан:

  • фақат ходим;

  • ёки у вакил этган шахс мурожаат этишга ҳақли.

Иш берувчининг низони кўриб чиқиш юзасидан қилган мурожаати комиссия томонидан кўриб чиқилмайди. Комиссияга мурожаат этиш вақти, жойи ва тартиби ҳақидаги маълумотлар танишиш учун қулай бўлган жойда ва шаклда ходимлар эътиборига етказилиши лозим.
Низо юзасидан комиссияга ариза билан мурожаат этиш вақтида қонунларда белгиланган уч ойлик муддатга риоя этиш лозим. Муддатларнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги, меҳнат низолари бўйича комиссия томонидан уларни тиклашга асос бўлади. Комиссия ваколатига кирмайдиган низолар комиссия томонидан кўриб чиқилмайди. Комиссия ваколатига кирмайдиган низолар қуйидагилар ҳисобланади:

  • меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан, маънавий зарар) ёки мол-мулкга етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши ҳақида низолар;

  • меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир низолар;

  • ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида низолар;

  • асоссиз равишда ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида низолар;

  • иш берувчи ва ходимлар вакиллари билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан низолар;

  • давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш;

  • бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари меҳнат низолари комиссиялари ваколатига тааллуқли эмас.


Download 64.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling