Йўналишларни белгилаш – мақсадни белгилаш билан бирга йўналишлар кетма-кетлигини белгилаб олиш натижани таъминловчи омиллардан ҳисобланади. Чунки энг муҳим ишларни бажарилиши иккинчи ва кейинги даражали ишлар бажарилиш имкониятини оширади. Шу сабабли мақсад сари юришда ишни энг оғир вазифани бажаришдан бошлаган мақбул бўлади.
Диққатни жамлаш – белгиланган вазифани бажариш учун диққатни жамлай олиш мавжуд ресурслардан максимал даражада фойдаланиш имкониятини беради. Психологик тадқиқотлар натижасида ёш болалар бир масалага ўз диққатини 7 минут, катта ёшдаги инсонлар эса 40 минут йўналтириши мумкинлигини таъкидлайди.
Эртанги кунга олдиндан тайёрланинг – иш куни охирида иш жойингизни тартибга солинг, бажарилган ишларни рўйҳатдан ўчиринг ва ишларингизни тартибга солинг
Иш ва дам олиш вақтларини уйғунлаштириш – ҳар доим иш вақти ва дам олиш вақтларини тўғри тақсимлаш лозим. Вақтни техник бошқаришга оид Франческо Чирилло томонидан 1980 йиллар охирида тавсия этилган “Pomodora” усули энг яхши ҳисобланади. Ушбу усулга кўра ярим соат вақтни 25 минути иш учун, 5 минути дам олиш учун сарфланиши тавсия этилади.
Йўқ дейишдан қўрқманг – имкониятсиз вазифани бажариш учун йўқ жавобини бериш зарур. Чунки имконияти бўлмаган нарсани бажаишни ваъда қилиб бажармаслик шахсда масъулиятсизлик ҳиссини шаклланишига сабаб бўлади.
Янги фиклар ва ғояларни дарҳол ёзинг – “ёзилмаган фикр йўқотилган хазина” ақидасига риоя этинг. Ғоя ва фикрларни дарҳол ёзинг чунки ўша ғоя ва фикр айнан шу ҳолатда қайта шаклланмайди
Вақтингизни бекорга сарфламаслик – сизни чалғитувчи, вақтингизни олувчи кераксиз ахборотларни чекланг, фойдасиз сайтларни блоклаб қўйинг.
Муваффақиятни нишонлаш – ҳар бир муваффақият кичик ёки катта бўлишидан қатъий назар уни нишонлаш керак, бу ўзингизни ҳам жамоани ҳам руҳлантиради.
Ўзини руҳлантириш – ўзингизга ёққан қитобни ўқиб чиқинг, саёҳатларга чиқинг ва ўзингизга мақбул ҳамда сизни руҳлантирадиган ишларни қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |