3.§ Ваколат доираси ва шахсий ривожланиш
Раҳбар (менеждер) ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун маълум бир доирада белгиланган ваколатларга ҳам эга бўлади. Ушбу ваколат раҳбарни ташкилотда ишловчи ходимларга нисбатан устунлигини таъминловчи маъмурий механизм ҳисобланади. Ташкилот раҳбари, менеджерлар ўзларига берилган ваколат диорасида ходимлар меҳнат фаолияти устидан назорат олиб бориши мумкин.
Ҳокимият – бу буйруқ бериш ва уни ижросини талаб қилиш ҳуқуқидир. Замонавий бошқарув фани асосичиларидан бири ҳисобланадиган Анри Файоль фикрича эса :
Ҳокимият- бу нимадир қилиш ёки уни бошқалардан ниманидир қилишни сўраш ва уни бажарилишини кутишдир.
Ҳокимият тўғрисидаги тушунчалар бўйича ҳанузчгача олимлар томонидан ягона тўхтамга келинмаган. Ҳокимият масалаларини ўрганиш натижасида бугунча қуйидаги назариялар шаклланган.
Реляционистик назария – ушбу назария вакиллари фикрича – ҳокимият шахслараро муносабат бўлиб, бир кишига берилган ҳуқуқ бошқа шахс хулқ-атворига таъсир этади. Мазкур ёндошув бир неча кўринишларда талқин қилинади.
Қаршилик назарияси – ушбу вариант вакиллари Д.Картрайт, Ж.Френч ва Б.Рейвенлар ҳокимият эгасининг объект қаршилигини ўзининг имкониятлари эвазига синдиришидир, деб ҳисоблайди.
Айрибошлаш назарияси - П. Блау, Д. Хиксон ва К. Хайнигс каби ушбу назария вакиллари фикрича, ҳокимият бу ресурсларни айирбошлаш жараёнидир.
Таъсир ҳудудини бўлиш назарияси – ушбу назария вакиллари ҳокимият- униг иштирокчилари томонидан ўз ролларини маълум бир даврда алмашиб туришидир.
Тизимли назария – назария вакиллари фикрича ҳокимият шахси йўқ ва маълум бир тизимнинг атрибутдир.
Хулқий назария – ушбу назария вакиллари реляционистик назария вакилари каби ҳокимиятни шахслараро муносабатлар бўлиб, унинг асосий жиҳати ҳокимият учун курашдаги хулқнинг мазмунида, деб ҳисоблайдилар.
Ҳокимият тўғрисидаги барча қарашлар таҳлили улар мазмунидаги умумийлик унинг бошқа шахсдан кўпроқ ваколатга эга бўлиш ҳуқуқи ҳисобланишини кўриш мумкин.
Ҳокимият турлари 5 шаклда намоён бўлиши эътироф этилади.
Мажбурлашга асосанган ҳокимият.
Рағбатлантиришга асосанган ҳокимият.
Қонуний ҳокимият.
Намуна (эталон)га асосланган ҳокимият.
Эксперт ҳокимияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |