5-боб. Шахсий самарадорлик ва алоқа тизими шахсий самарадорлик усуллари


Низолар манбалари ва низоларни ҳал қилиш йўллари ҳамда усуллари


Download 64.86 Kb.
bet7/10
Sana13.11.2023
Hajmi64.86 Kb.
#1771835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-Mavzu 14.04.2022

5.4. Низолар манбалари ва низоларни ҳал қилиш йўллари ҳамда усуллари
Низо – бу кўп қиррали ижтимоий муносабат. Конфликтология фани низоларни ўрганади. Унга кўра, низо бу икки томоннинг қарама-қарши фикрлари, дунёқарашлари, мақсадлари, қизиқишлари ва манфаатлари тўқнашувидир. Низо томонлар ўртасидаги мулоқот давомида ёки бир ишни кўпчилик бажараётганида юзага келиши мумкин.
Низо- шахс ёки бир гуруҳ шахслар ўртасида маълум бир масала хусусида ички ва ташқи қарама-қаршилик сабабли пайдо бўлган, ривожланган, юқори даражага етган жараён.
Низонинг объекти бу жамиятдаги ва инсонлар ўртасидаги барча тушунмовчиликлар, қарама-қаршиликлар, муаммолар. Низонинг субъекти бир-бири билан келиша олмаётган тарафлардир. Низолар пайдо бўлишининг сабаблари объектив, ташкилий, ижтимоий- психологик ва субъектив турларга бўлинади (--расм).
Бизнес низолари бу зиддиятли вазиятлар ташкилотларда, жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида бошқариш, ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, товар ва хизматларни сотиш, мол-мулк, солиқлар, иш ҳақи ва бошқа масалалар билан боғлиқ низолар юзага келиши мумкин. Молиявий суиистеъмол замонавий бизнесда истисно эмас, балки одатий ҳолга айланди.
Жамиятда ва бизнесда ҳам низолар турли хил сабабларга кўра намоён бўлади. Бизнесда низоларни келиб чиқиши предмети кўпинча рақобат ҳисобланади.
Рақобат – бир соҳада ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги, тармоқлараро ишлаб чиқарувчилар ва бир ёки бир нечта мамлакатлар ўртасида бўладиган иқтисодий курашиш жараёнидир. Бир қарашда рақобат шахссиз курашдек кўринади.



-Расм. Низолар пайдо бўлиши сабаблари ва улар мазмуни.
Глобаллашув шароитида рақобат фақат битта мамлакат доираси ёки бир мамлакат билан чегараланмайди, аксинча ёки бир нечта мамлакатлар, саноат тармоқлари, корпорациялар ўртасида кескин курашлар содир бўлади. Интернет шароитида барча рақобат тизимида иштирок этувчиларни барчаси маълум эмас, лекин иштирокчилар аниқ бўлган ҳолларда улар ҳақидаги барча маълумот очиқ бўлади.

Download 64.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling