5-боб. Шахсий самарадорлик ва алоқа тизими шахсий самарадорлик усуллари
Download 64.86 Kb.
|
5-Mavzu 14.04.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қонуний ҳокимият
- Эксперт ҳокимияти
Мажбурлашга асосанган ҳокимият – ушбу хокимият тизими агар топшириқ бажарилмаса бошлиқ уни жазолаши мумкин, деган тамойилга асосланади.
Рағбатлантиришга асосанган ҳокимият- ҳокимият тизими топшириқ бажарилса, мени талабим қондиралади, деган ишонч асосида амал қилади. Қонуний ҳокимият - ҳокимият ваколатли шахс буйруқ бериш ҳуқуқига эга, ижрочи унга бўйсунишга мажбур, деган тамойилга асосланади. Намуна (эталон)га асосланган ҳокимият – шахснинг харизматик таъсири, яъни ижрочининг унга бўлган ҳаваси таъсирига асосанади. Эксперт ҳокимияти – ушбу ҳокимият ижрочининг таъсир этувчи менинг талабимни қондириш учун зарур махсус билим ва малакага эга, деган тамойилга асосанади. Шахсга ҳокимият билан бирга келадиган иккинчи нарса бу масъулият ҳисобланади. Масъулият – шахснинг маълум бир ҳаракатни амалга ошириши ёки уни бажармаганлиги (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни белгилаш тизимидир. Ходимга вазифани бажариш топширилган ва у ушбу вазифани бажаришни ўз зиммасига олган. Мазкур вазифани таъминлаш натижаси таҳлилига кўра ходимнинг фаолиятига баҳо берилади. Масъулиятни бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас. Чунки бошқа шахсга ўтказилган масъулият учун ҳам ушбу масъулият зиммасига юклатилган шахс жавобгар ҳисобланади. ХХ асрнинг буюк давлат, сиёсат арбобларидан ҳисобланган Уинстон Черчилль масъулият тушунчасига “масъулият – бизнинг ҳокимият учун тўлайдиган товонимиз”, деб баҳо берган. Масъулият шахсий ва жамоавий каби турларга бўлинади. Масъулият шахсга ўзига ишониш, ўзини ҳурмат қилиш, атрофдиларни уни ҳурмат қилиши, вазиятни назорат қилиш каби имкониятларни беради. Шахсий манфаат баъзан жамоа манфатига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу сабабли уларга баҳо беришда ўзига хос хусусиятларни инобатга олиш зарур. Ваколат – бу ташкилот ресурсларидан фойдаланиш, мустақил қарорлар қабул қилиш, кўрсатмалар бериш ва бошқарув қарорларини амалга ошириш бўйича берилган чекланган ҳуқуқ ва масъулиятдир. Ташкилотда ваколатлар шахсга эмас, балки лавозимга берилади. Ваколат чизиқли ва маъмурий (штабли) турларга бўлинади. Чизиқли турдаги ваколат тақсимлашда ваколат раҳбардан қуйидаги бошқарув вакиллари тизимига берилади (-расм.). -Расм. Чизиқли турдаги ваколатни тақдим этиш занжири чизмаси. Ҳар бир бошқару буғини раҳбарига бериладиган ваколатлар қонун ҳужжатлари ёки ташкилот устави (низоми)да белгиланган доирасида бўлиши зарур. Ваколатни тақсимлашда амал қилиниши зарур бўлган тамойиллар яккабошқарув ва бошқариладиган меъёр ҳисобланади. Download 64.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling