Мавзу: Бизнесда шахсий самадорлик ва алоқа тизими режа
Ишда самарасизликнинг шакллари
Download 165.12 Kb.
|
5 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишда самарасизлик оқибатлари
Ишда самарасизликнинг шакллари
Агар ҳодим ўз вазифаларини бажармаслиги натижасида унга топширилган топшириқ бажарилмаса, корхона ва ташкилот фаолиятига жиддий салбий таъсир этиши мумкин. Ўз вазифаларини бажармаётган ҳодим билан суҳбат ўтказиш, малакасини ошириш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш масалаларини кўриб чиқиш лозим. Ҳодимга қўшимча юклама юклаш, иш вақтига амал қилмаслик натижасида ҳодимнинг саломатлилигига жиддий зарар етиши, ишга бўлган эътиборнинг пасайиши, депрессияга тушиши ,оилавий ёки иш вақтида бошқа ҳодимлар билан низолар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ишда самарасизлик оқибатлари Статистик маълумотларга кўра, 81% компанияларда ҳодимларга қўшимча топшириқлар берилади. Шунча компанияларнинг фақат ярмигина қўшимча меҳнатга алоҳида ҳақ тўлашади. Қўшимча бажарилган меҳнатга тўланадиган компенцасияни 23% раҳбарлар пул кўринишида, 13% раҳбарлар эса қўшимча таътил, фахрий ёрлиқ бериш орқали рағбатлантиради. Ҳодимларга қўшимча вазифаларни юклаш ва уларни рағбатлантирмаслик натижасида, ҳодимлар ишдан бўшаб кетишлари мумкин. Бу эса, компанияларга янги ҳодимларни топиш, саралаш, ишга ўргатиш ва қайта ўқитиш учуш қўшимча харажатларга олиб келади. Ишда самарасизлик оқибатлари Ҳар қандай ташкилотда ҳодимлар ўртасида муносабат иш самадорлигига катта таъсир этади. Агар раҳбарият малакасиз бўлса ёки ҳодимлар ўртасида обрўси бўлмаса, ҳодимлар берилган топшириқларни бажармаслиги мумкин. Ёки компанияда ҳодимлар гуруҳларга бўлиниб олган бўлса, ўзаро гуруҳлар орасида низолар юзага келади. Бундай камчиликлар ўз вақтида олинмаса, иш самарадорлиги пасаяди. Ўз ўзидан бу корхона фойдасининг камайишига, рақобат шароитида ўз ўрнини йўқотишига олиб келиши мумкин. Ишда самарасизлик оқибатлари Корхона бухгалтерлари, иқтисодчилари ва молия бўлимлари ҳодимларининг ишдаги самарасизлиги бизнеснинг ривожи ва келажаги учун катта хавф туғдиради. Ҳисоб сиёсатини тўғри юритилиши бухгалтердан катта масъулият, етарли билим ва касбий малака талаб этади. Агар бухгалтер касбий этика нормаларига ва қонунларга риоя этмаса ёки мунтазам камчиликлар содир этса, бухгалтерия ҳисобини тўғри юритмаслиги, молиявий фирибгарлик содир этиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаслиги мумкин. Бу эса корхонанинг бозордаги обрўсига салбий таъсир этади, корхона раҳбари ва бухгалтерларга қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилишига сабаб бўлади. Download 165.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling