Наманган давлат университети кенгашининг 2021/2022 ЎҚув йили 2-сонли мажлиси баённомасидан кўчирма


Download 36.93 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi36.93 Kb.
#1337065
Bog'liq
2.Баённома




НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
КЕНГАШИНИНГ 2021/2022 ЎҚУВ ЙИЛИ 2-СОНЛИ МАЖЛИСИ
БАЁННОМАСИдан кўчирма
Наманган шаҳри. 2023 йил феврал



Раислик қилувчи:

C.Т.Турғунов - Наманган давлат университети ректори

Қатнашдилар:

Кенгашнинг 29 нафар аъзоларидан 29 нафари (рўйҳат асосида)







КУН ТАРТИБИ:
Наманган давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларни Мувофиқлаштирувчи Кенгаш муҳокамасига тавсия этиш тўғрисида.
Ахборот берувчи: ўқув ишлари бўйича проректор Д.Холматов


ЭШИТИЛДИ: Д.Холматов сўзида “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ғаниев Ғолибжон Абдирахманович томонидан тайёрланган “Restoran ishi” номли дарслик Менежмент кафедрасининг 2023 йил 22 февралдаги 6-сонли мажлиси ва университет ўқув-услубий кенгашининг 2023 йил “____” _______даги __–сонли йиғилишларида муҳокамадан ўтиб, Кенгаш муҳокамасига тавсия этилганлигини билдирди ва қуйидагиларни маълум қилди:
Олий таълим муассасаларининг 61010300 – Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 61010400 – Туризм (фаолият турлари бўйича) бакалавр таълим йўналишинини ўқув режаларини “Мажбурий фанлар” бўлимида жойлашиб, 2-босқич талабалари учун 4- семестрда маъруза машғулотига 30 соат, семинар 30 соат ва мустақил таълимга 120 соат режалаштирилган.
Дарслик 61010300 – Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 61010400 – Туризм (фаолият турлари бўйича) бакалавр таълим йўналишинини ўқув режалари Наманган давлат университети томонидан ишлаб чиқилган ва Ресторан иши фанидан маъруза машғулотига киритилган мавзулар қамраб олинган.
Мазкур Дарслик Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2018 йил 18 августдаги 4-сонли баённомаси билан маъқулланган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил, 29-августдаги 452-сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурлари рўйхатига ҳамда “Ресоран иши” фани намунавий ўқув дастури талаблари асосида тайёрланган бўлиб, ундан маъруза ва семинар машғулотлар жараёнларида талабалар учун ўқув адабиёти сифатида фойдаланиш учун тавсия этилмоқда. Ҳажми 725 саҳифадан (45 б.т.) иборат.
Мазкур дарслик Олий таълимнинг 61010300 – Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 61010400 – Туризм (фаолият турлари бўйича) барча бакалаврат талабаларга ресторан хўжалиги корхоналарининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, фаннинг ривожланиши тарихи ва ҳозирги кундаги ҳолатини назарий ва амалий асосларини ўргатиш, ресторан корхоналари фаолиятлари мазмуни билан таништириш, умумовқатланиши корхоналари фаолиятини ҳалқаро стандартлар асосида ташкил этиш ва амал қилинишини таҳлили қилиш билимларни, оммавий овқатланиш маданиятини, касбий компетентликни шакллантириш ва инновация иқлими жараёнига тайёрлаш орқали муваффақиятга эришиш масалаларини ҳал қилишга ўргатиш масалалари, фаннинг қонуниятлари ва асосий тушунчалари, тамойилларини назарий ва амалий томонларини ўрганишга йўналтирилган.
Дарсликка Наманган давлат университети иқтисодиёт фанлари доктори(DcS) Н.Ж.Сотволдиев, Наманган мухандислик-қурилиш институти иқтисодиёт фанлари доктори DcS) О.А.Арипов ҳамда Наманган мухандислик-технология институти доценти Б.Р.Шарипов ва доцент З.Т.Абдулхакимов томонидан берилган ижобий тақризларда дарсликдан олий таълимнинг 61010300 – Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 61010400 – Туризм (фаолият турлари бўйича) барча бакалаврат талабаларга йўналишлари талабалари ўқув адабиёти сифатида фойдаланишлари мумкинлиги баён қилинган ва нашрга тавсия этилган.
Д.Холматов сўзи якунида муаллиф “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ғаниев Ғолибжон Абдирахманович томонидан тайёрланган “Restoran ishi” номли дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасига тавсия этилишини таклиф қилди.


Таклиф кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.


КЕНГАШ ҚАРОРИ:
1. “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Ғаниев Ғолибжон Абдирахманович томонидан тайёрланган “Restoran ishi” номли дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасига тавсия этилсин.
2. Мувофиқлаштирувчи кенгашга ўқув қўлланмани белгиланган талаблар бўйича расмийлаштирган ҳолда тақдим этиш А.Ш.Тўхтабоев, зиммасига юклатилсин.

Кўчирма аслига тўғри”




Илмий котиб: А.Ш.Тўхтабоев
Download 36.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling