Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Бозор иқтисодиѐтитовар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул 
муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган 
иқтисодий тизимдир. 
Бозор механизми – бозор иқтисодиѐтининг амал қилишини тартибга 
солишда ва иқтисодий жараѐнларни уйғунлаштиришда қўлланиладиган 
дастак ва воситалар яъни муруватлар тўпламидир. 
Бозор конъюнктураси – муайян вақт мобайнида товарлар бозорининг 
ҳолатини тавсифловчи вақтинчалик иқтисодий вазият бўлиб, қуйидаги 
белгилар орқали аниқланади: ички ва ташқи савдодаги ўзгаришлар; ишлаб 
чиқариш ва қурилиш динамикаси; товар захиралари ҳаракати; нархлар 
динамикаси ва бошқалар. 
Бюджет 
дефицити 
– 
бюджет 
харажатларининг 
бюджет 
даромадларидан ошиб кетиши натижасида вужудга келган тақчиллик. 
Биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари –
Биринчидан, ўтиш жараѐнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш
ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш; 
Иккинчидан, маҳаллий саноат, савдо маиший хизмат корхоналарини, уй-
жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг 
бошқа соҳаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш; 
Учинчидан, ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, 
молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш. 
Бозор ислоҳотлари – бозор иқтисодиѐтини ва бозор муносабатларини 
шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир 
Глобал молиявий-иқтисодий бозоржаҳон мамлакатлари ўртасидаги 
молиявий-иқтисодий алоқаларни ягона хўжалик тарзида амал қилишига 
асосланган муносабатлар. 
Жаҳон бозори конъюнктураси - жаҳон товар бозорларидаги сотиш 
шарти, ушбу бозорлардаги талаб, таклиф, нархлар даражаси, уларнинг 
ўзгариш тенденциялари. 


393 
 Жаҳон банки – 1944 йилда Халқаро валюта жамғармаси билан бир 
вақтда тузилган биринчи давлатлараро инвестиция институтидир. Банк 
ўзининг фаолиятини 1946 йил 25 июндан бошлаган.  

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling