394
муҳим аҳамиятга эгадир, лекин уларнинг ичида бозор иқтисодиѐтига
босқичма-босқич ўтиш тамойили алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки тегишли
ҳуқуқий негизни, бозорнинг
инфратузилмаларини яратиш, одамларда бозор
кўникмаларини ҳосил қилиш, янги шароитларда
ишлай оладиган кадрларни
тайѐрлаш учун вақт керак бўлади.
Иккинчи босқич учун белгиланган вазифалар –
Биринчи вазифа – давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида
бошланган ишни охирига етказиш. Бунда давлат мулкини хусусийлаштириш,
тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, кичик
хусусий корхоналар
ташкил қилишни рағбатлантириш ҳисобига ишлаб чиқаришда давлатга
қарашли бўлмаган қисмнинг улушини ошириш кўзда тутилади.
Иккинчи вазифа– ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам
бериш ва
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш. Бу ҳам корхоналар ва
тармоқларнинг, умуман давлатнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигига
эришиш имконини беради.
Учинчи вазифа – миллий валюта – сўмни яна ҳам мустаҳкамлашдан
иборат.
Бу эса сўмнинг
конвертацияси, қатъий валюталарга эркин суръатда
алмаштириш лаѐқати
демакдир, унга пулнинг қадрсизланишига қарши
таъсирчан чораларни қўллаш, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни
кўпайтириш ҳамда ички бозорни шундай моллар билан тўлдириш,
корхоналарнинг четга мол чиқаришини кенгайтириш ҳисобига валюта
захираларини мустаҳкамлаш йўли билан эришилади.
Тўртинчи вазифа– иқтисодиѐтнинг
таркибий тузилишини тубдан
ўзгартириш, хом ашѐ етказиб беришдан тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга
ўтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: