Классик иқтисодий мактабга мухолиф ғоялар Davlatbek juraboev


Download 1.14 Mb.
Sana24.12.2022
Hajmi1.14 Mb.
#1063942
Bog'liq
Классик иқтисод

Классик иқтисодий мактабга мухолиф ғоялар

Davlatbek juraboev


Жан Шарль Леонард Симонд де Сисмонди (1773-1842) Швейцарияда
туғилган.
Биринчидан, Классиклардан фарқ қилиб, хукуматлар бойликни
тақсимлаш ва тартибга солишни бошқаришни ўз қўлларига олишларига хайриҳоҳлик билдиради. Унда айнан хукумат ишлаб чиқаришни кенгайтирмасдан «учинчи шахслар» манфаатларига мос йўл очиб беради.
Иккинчидан, сиёсий иқтисодда илмий абстракция усулини қабул
қилмаслик. С.Сисмонди, А.Смит издошларини абстракцияга берилиб инсонларни умуман унутганликларини, натижада фан уларни изланишларида турли амалиётлардан ажралиб қолди деб хулоса қилади.
Учинчидан, А.Смитнинг «иқтисодий инсон» доктринасини инкор этиш. С.Сисмонди классикларнинг ҳар бир алоҳида олинган инсонманфаатлари умумий манфаатларини шаклланишига сабабчи деган фикрга умуман қўшилмайди. Унинг фикрича ҳар қайси инсон ўзининг шахсий манфаатларини ўзгалар ҳисобига амалга ошириш билан мавжуд турли имкониятларни ишга солар экан, бу ерда ҳар саноатчининг эришган ютуғи ўз навбатида ўзга саноатчини хонавайрон бўлишига олиб келади.
Тўртинчидан, илмий техника прогресини жадаллашуви жамият
равнақидаги объектив заруриятлигини тан олмаслик. Қуйидаги услубий ҳолатни изоҳлаб С.Сисмонди шундай дейди: «гарчан машиналар ихтироси инсонлар учун катта қулайлик булсада, аммо улар (машиналар) яратган фойдани адолатсиз тақсимланиши, камбағаллар учун офат келтиради». Бешинчидан, иқтисодий таҳлилда функционал усулни қўллаш
мақсадга мувофиқлигини эътироф этиш. Бу ҳолат сиёсий иқтисодда тобора янги тус олаётган сабаб ва оқибатни тан олиш демакдир Олтинчидан, иқтисодий таҳлилда иқтисодий факторлар билан бирга
ноиқтисодий факторларнинг ҳам ўрин олиши. Дин, тарбия, виждонийлик ва бошқалар инсонларнинг бир мақсадга якинлаштириувчи факторлар деб белгиланади.
Пьер Жозеф Прудон (1809-1865) - француз публисти, майда ишлаб
чиқариш назариётчиси, камбағал косиб оиласида туғилган.
 «учинчи шахслар» яъни деҳқонлар, ҳунармандлар ва майда кустар ишлаб чиқарувчиларнинг жамиятдаги ўрнига раҳимдиллик билан ҳайриҳоҳлик билдириш;
 «майда мулкчилик ва майда ишлаб чиқаришни» иқтисодиётдаги етакчилик ўрнини эътироф этиш билан уларнинг шарт-шароитлари, таълимотларида тўлиқ тенгликка эришиш;
 ижтимоий адолат тамойилларига мос равишда жамият манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш иштирокчиларига тенг даромад бериш;
 капитал ва даромадлар бир киши қўли остида концентрация қилинишига ва айниқса меҳнатни эксплуатация қилишга йўл қўймаслик.
 Бундан ташқари фақат П.Прудон ислоҳотчилигига хос қўйидаги ғояларни алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
 пулни муомалада ҳарактини бекор қилиб, унинг ўрнига ишчи пуллари банкларни муомалага киритиш;
 фоизни йўқ қилиш ҳисобига фоизсиз кредитларни ташкил қилиш;  халқ банкларини ташкил этиш;  ислоҳотлар амалга ошириш жараёнининг хотимаси сифатида
хукуматни бекор қилиш.
мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ижтимоий муҳит (жумладан, «инсон омили»)нинг таъсирини ўрганиш жамият тараққиётининг иқтисодий ва ноиқтисодий омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни аниқлаш Жамиятнинг ривожланиш босқичларини тадқиқ этишда синфсиз мезонлар ролини очиб бериш сиёсий иқтисод иқтисодий тарих билан алмаштирилади хусусий мулк таълимотининг ривожланиши (хусусий мулк ўз эгаларининг маънавий ва аҳлоқий жиҳатдан такомиллашувига кўмаклашади – Б. Гильдебранд) жамият манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш.
Немис тарихий мактабига хос хусусиятлар
Немис тарихий мактабининг аҳамияти
Классик иқтисод мактабига муқобил тарзда иқтисодий таҳлил усуллари ва тамойиллари шакллантирилди. Ушбу усуллар ва тамойиллари замонавий институционализм йўналишининг усулларида яққол намоён бўлади Немис тарихий мактаби вакиллари иқтисодий таҳлилда янги йўналиш яратдилар, ўз даври учун янги фан – иқтисодий тарих фанига асос солдилар.
Eʼtiboringiz uchun rahmat
Davlatbek juraboev
Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling