Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Ислоҳотлар концепцияси – ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларнинг 
асосий мақсад ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг вазифалари ва 
стратегик йўлларининг умумий ғоясидир. 
Иқтисодиѐтни барқарорлаштириш – танглик ҳолатларига барҳам 
бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб 
чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиришдир. 
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ѐки натурал 
шаклда ѐрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлар тизими. 
Ижтимоий сиѐсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги 
тенгсизликни иқтисодиѐт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф 
қилишга йўналтирилган сиѐсат. 
Ижтимоий-амалий марказ – иш билан банд бўлмаган аҳоли ва 
ишсизлар ўртасида кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш 
ўринларини яратиш билан шуғулланувчи, одатда бандлик марказлари 
қошида ташкил этилувчи тузилма. 
Иқтисодиѐтнинг реал сектори – иқтисодиѐтнинг бевосита моддий 
неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ соҳаси 
бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа ва 
бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларини олади. 
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш– ишлаб чиқаришни замонавий 
технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий 
жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига 
олувчи жараѐн. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналиш ва 
воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб-
ускуналарни чиқариш; ишлаб чиқаришни замонавий техника ва 
технологиялар билан жиҳозлаш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб 


396 
чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини 
пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш 
тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий 
этиш ва бошқалар. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling