Ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


Download 82.64 Kb.
bet1/37
Sana21.02.2023
Hajmi82.64 Kb.
#1218755
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Монополия конуни















  • ЎРҚ-319-сон 06.01.2012

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонун хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва (ёки) ундан ташқарида содир этиладиган, Ўзбекистон Республикасидаги товар ва молия бозорларида рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонун интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ушбу Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган ҳаракатлар мустасно.
Ушбу Қонуннинг қоидалари табиий монополиялар субъектларига нисбатан бу қоидаларнинг қўлланилиши мазкур субъектларнинг ўзига хос вазифалари бажарилишини чеклаб қўймайдиган ҳолатларда татбиқ этилади.
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 82.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling