Глоссарий аввалдан тил бириктирмай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар
Download 131 Kb.
|
Yuridik psixologiya glossariy
- Bu sahifa navigatsiya:
- АГРЕССИЯ (БОСҚИНЧИЛИК)
ГЛОССАРИЙ АВВАЛДАН ТИЛ БИРИКТИРМАЙ БИР ГУРУҲ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР — ЎзР ЖКнинг 29-моддасида баён этилган оддий иштирокчилик шакли. Бунда икки ёки ундан ортиқ шахслар олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этадилар. АГРЕССИЯ (БОСҚИНЧИЛИК) — БМТ Уставига номувофиқ равишда бир давлатнинг бошқа давлат суверенитети, ҳудудий даҳлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши ҳарбий куч ишлатиш билан тажовуз қилиши. А.га таъриф беришда, босқинчилик содир этишда биринчилик (ёки ташаббус) асос қилиб олинади. Чунончи, А. ҳаракатларига қуйидагилар киради: бир давлат ҳарбий кучлари томонидан иккинчи давлат ҳудудининг босиб олиниши ёки ҳужум қилиниши, ҳар қандай ҳарбий оккупация, куч ишлатиб, ўзига қўшиб олиш (аннекция), бир давлат ҳудудининг бошқа давлат ҳарбий кучлари билан бомбардировка қилиниши ёки бошқа куч ишлатилиши, бир давлат ҳарбий кучлари билан бошқа давлат кирғоқ ва портларини камал қилиш, қуруқликдаги, денгиз ёки ҳаво кучларига ҳарбий ҳужум уюштириш, бир давлат розилиги билан унинг ҳудудида жойлашган давлатга шартномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ҳарбий куч ишлатиш, бир давлатнинг ўз ҳудудини бошқа давлатга учинчи бир давлатга қарши босқинчилик уюштириш учун тақдим этиши. Бирор давлатга қарши ҳарбий куч ишлатиш ҳаракатили амалга ошириш бўйича бошқа давлат ёки унинг номидан ҳарбий тўда, муқобил ёки ёлланма кучларни юбориш ҳам А. ҳаракатига киради. АДВОКАТ — олий юридик маълумотга эга бўлган ва белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ЎзРда адвокат булиши мумкин. АДВОКАТУРА — ҳуқуқий институт, адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Ўз.Рнинг Конституциясига мувофиқ, ЎзР фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади. ЎзРнинг адвокатура тўғрисидаги қонуни 1996 й. 27 декабрда биринчи чакирик ЎзР Олий Мажлисининг еттинчи сессиясида қабул қилинди. Қонунга кўра Узбекистонда қуйидаги адвокатлик муассасалари мавжуд: адвокатлик бюролари; адвокатлик фирмалари; адвокатлик ҳайъатлари. Адвокатлик муассасалари ўз фаолиятларини қонуннинг устунлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар асосида амалга оширади (Қонуннинг 4-моддаси). Адвокатлик муассасалари ва адвокат ўзига юклатилган вазифаларни қуйидаги фаолияг усуллари орқали амалга оширади: — ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотлар бериш; ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар тузиш; фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш; жиноий ишлар бўйича дастлабки терговда ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш; тадбиркорлик фаолиятига юридик ёрдам кўрсатиш. Қонунга кўра, олий юридик маълумотга эга бўлган ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари хузуридаги малака комиссиялари томонидан тегишли лицензия берилган шахслар адвокатлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. ЎзР Адлия вазирлиги ўз ваколати доирасида адвокатлар малакасини оширишга ёрдамлашади, адвокатларнинг ижобий иш тажрибаларини оммалаштиради, адвокатлар бюролари, фирмалари ва ҳайъатларига ва малака комиссиялари фаолиягига ёрдам беради. АДЛИЯ (араб. — адолат) — суд муассасаларининг бутун мажмуини, уларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятини, шунингдек, суд идорасини билдирувчи термин. Download 131 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling