Глоссарий аввалдан тил бириктирмай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар


Download 131 Kb.
bet2/12
Sana19.10.2023
Hajmi131 Kb.
#1710104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Yuridik psixologiya glossariy

АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ — халқаро хусусиятга эга жиноят бўлиб, унта қарши кураш зарурати халқаро ҳамкорликни талаб этади. XX асрнинг биринчи ярмида ушбу масала бўйича бир қатор битимлар тузилган. Кейинчалик улар одамлар савдоси ва фоҳишабозликдан ўзгаларнинг фойдаланишига қарши кураш тўғрисидаги конвенция билан алмаштирилди. Конвенция БМТ Бош Ассамблеясининг 1949 йил 2 декабрида имзолаш учун очилган 317(IV) резолюцияси 1951 йил 25 июлда кучга кирди. Конвенциянинг 1 ва 2- моддаларида унинг иштирокчилари зиммасига айбдор шахсларни жазога тортиш мажбурияги юклатиладиган ҳаракатлар санаб ўтилган.
АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ — аёлларнинг ижтимоий, оилавий ҳуқуқ ва эркинликлари. Бу масала, айниқса, 1945 йилдан сўнг долзарб муаммолар каторидан жой олди. БМТ Уставида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари умумий тарзда эркаклар билан бир эканлигини қайд этилган. Бу қоида узил-кесил 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ўз ҳуқуқий асосини топди. Жумладан, Декларациянинг 16-моддасида эркак ва аёлнинг никоҳда бир хил ҳуқуққа эга эканлиги таъкидланган. 1966 йили қабул қилинган «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича халқаро пакт» ва шу йили қабул қилинган яна бир «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларнинг халқаро пакти» жинсий хусусиятларга асосан инсонларни камситишга йул қуйилмаслигини таъкидлаб ўтган.
1967 йил 7 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 2263 (XXII) резолюцияси асосида Аёллар ҳуқуқлари камситилишига йул куймаслик бўйича декларация қабул қилинди. Шу билан бирга, Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари бўйича Конвенция (1952 йил 20 декабрь), БМТ Бош Ассамблеяси томонидан аёлларга нисбатан қилинадиган ирқий камситилишнинг барча кўринишларининг олдини олиш конвенцияси (1979 йил 18 декабрь) магни маъкулланди.
АЖРИМ — процессуал акт. Жиноят, фуқаролик ёки хўжалик иши бўйича, шунингдек, кассация ёки назорат босқичида чиқариладиган, ишнинг моҳиятини ҳал қилмайдиган, яъни ҳукм ёки қарорни ўзгаришсиз қолдириш, унга ўзгартишлар киритиш, бекор қилиш сингарилар бўйича қаpop.
АЛДАШ – ҳақиқий факт ўрнига ёлғончи тасаввуридаги ҳолатни қўйиш ва ҳақиқатни алдоқчига маъқул бўлган уйдирма билан алмаштириш. Ёлғон занжирсимон характерга эга: бир ёлғон иккинчисини туғдиради ва у билан боғланган бир қатор фактларни мутаносиблаштиришни талаб этади.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling