Глоссарий аввалдан тил бириктирмай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар


Download 131 Kb.
bet3/12
Sana19.10.2023
Hajmi131 Kb.
#1710104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Yuridik psixologiya glossariy

АЗОБЛАНИШГА ҚАРШИ КУРАШ ҲУҚУҚИ — фуқароларнинг алоҳида сиёсий ҳуқуқи. Бу ҳуқуқ хозирги кунда айрим давлатларда конституцион ҳуқуқ сифатида сакланиб колган. 1989 йилда қабул қилинган Инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари декларациясида белгиланган бу ҳуқуқ Франция, Германия Конституциясининг таркибий қисмига киритилган.
АЙБ— жавобгарликка тортишнинг зарур шарти. А.нинг икки шакли мавжуд: қасддан қилинган ва эҳтиётсизлик билан қилинган А. Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳуқуқига, қасддан қилинган жиноят учун қаттиқ жазо берилади.
АЙБ ҚУЙИШ — аниқ бир шахсга жиноятни содир қилганлик тўғрисидаги айбловни эълон қилиш.
АФФЕКТ — бу тез ва бирданига ўтадиган, портловчи хусусиятли змоционал жараён бўлиб, бу ҳолат шахснинг ўз ҳаракатига нисбатан онгли иродавий назорат қилишни бузадиган ҳолатдир
АҚЛИЙ ЗАИФЛИК — интеллектдаги камчилик. А.з. икки хил бўлади, туғма (олигофрения) ва орттирилган заифлик. Орттирилган заифлик мияда бўлган ҳар хил касалликлар орқасидан келиб чиқади (атеросклероз, эпилепсия). А.з.нинг енгил шаклларидан бири гўлликдир. Жиноятчилар орасида гўллик юқори ўринни эгаллайди. А.з.нинг оғир шаклларидан бири телбаликдир. А.з. кўпинча, майда ўғрилик, фоҳишалик ва дайдилик каби фожиаларга олиб келади.
АҚЛИЙ НОРАСОЛИК — шахснинг сурункали руҳий хасталиги. Руҳий фаолиятнинг вақтинча бузилиши, аклий заифлашув ёки бирон-бир касаллик оқибатида ўз хатти-ҳаракатларидан ўзига ҳисоб беришга балки ўз хатти-ҳаракатларини бошқаришга лаёқатсизлиги.
Махсус тиббий экспертизаси томонидан ақлий норасолиги аниқланган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
АДАПТАЦИЯ - (лотинча – мосланмоқ, adaptо)сезги органлари, яъни аъзолари (анализаторлар)нинг таассурот кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликнинг ўзгаришидан иборатдир.
АМНЕЗИЯ (юнон. а - инкор - юклама, mnema - хотира) амнезия; хотира фаолиятининг қисман бузилиши ёки тўлиқ йўқолишидан иборат руҳий нуқсон. Амнезия (хотира нуқсони) ҳолатида киши баъзан ҳатто ўз исми шарифини унутиб қўйиши ҳам мумкин. Амнезия ҳолати турли касалликларда (мас. менингит) ёки бош мия қобиғининг зарарланиши натижасида содир бўлади.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling