ДИҚҚАТ ЧАЛҒИШИ - маълум бир фаолият жараёнида диққатнинг бир объектдан бошқа бир объектга ихтиёрсиз равишда ўтиб туришидан иборат салбий хусусияти.
ДИҚҚАТНИНГ ҲАЖМИ - диққатнинг бир вақтнинг ўзида қамраб олиши мумкин бўлган мустақил объектлар миқдори билан белгиланадиган хусусияти. Диққатнинг ҳажми экспериментал шароитда 26 мустақил объектга тенгдир. Диққатнинг объектлари ўртасида қанчалик яқин боғланишлар мавжуд бўлса, унинг ҳажми шунчалик кенгдир ва аксинча.
ДИҚҚАТ ОБЪЕКТИ онгимиз атрофдагилардан ажратиб олган ҳолда йўналтирилган ва фаол тўпланган нарса ёки ҳодиса. Диққат объекти фақат объектив нарсалар эмас, балки субъектив ҳодисалар, ўз ҳис-туйғуларимиз, фикрларимиз, хаёл ёки хотира тасаввурларимиз ва бошқа шу кабилар ҳам бўлиши мумкин.
ВЕРСИОН (лотинча verfo - ҳаракатланаман, айланаман демакдир) ҳаракат кўзнинг макро ҳаракатлари доирасига кириб, кўриш бурчагини кузатиш, тезликни ўзгартирмасдан кузатилувчи объектни идрок қилишда иштирок этишидир.
ВЕРГЕНТ (лотинча vergo - оғиш, қийшайиш) ҳаракат кўзнинг макро ҳаракатлари таркибига кириб ўнг ва чап кўзларининг кўриш ўқлари бурчаги ўзгаришига олиб келади ва ҳоказо.
ВАКОЛАТ1 — фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи шахсга бериладиган фаолият доираси. Фуқаролик қонунларига кўра, В. бир шахс томонидан вакилликни амалга ошириш чоғида берилади ва В. берилган шахснинг ҳуқуқ доиралари белгилаб қуйилади.
ВАКОЛАТ2 (лот. competentio competo - эришаман, лойиқман, мувофиқ келаман) — маълум давлат органи (маҳаллий ўзини ўзи идора қилиш органи) ёки мансабдор шахснинг давлат органлари тизимида тутган ўрнини белгилаб берувчи юридик ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси.
ВАҚТИНЧА УШЛАБ ТУРИШ ИЗОЛЯТОРЛАРИ — жиноят содир қилишда гумон қилинувчи сифатида ушланганларни ушлаб туриш учун мулжалланган жой. ВУТИда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айбланувчилар ва гумон қилинувчилар улар содир этишлари мумкин бўлган ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлардан сақланиш учун ва уларнинг олдини олиш учун чора сифатида қамоққа олиниши мумкин. ВУТИ. ички ишлар органлари, жамоат хавфсизлиги ИИБ бўлимлари (маҳаллий ички ишлар) ҳисобланади ва ЎзР Ички ишлар вазирлиги сметаси бўйича давлат бюджет ҳисобидан молиявий таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |